Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Маънавий қашшоқлик қандай пайдо бўлади?

Жиноятнинг қайси бир турини олиб қараманг, уни ҳар қандай дин, миллат, умуминсоний тамойиллар қоралайди. Сабаби, ҳар бир ножўя иш замирида инсонларнинг ўзаро ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлиши ёхуд давлат ва жамият муносабатларининг бузилиши ётади.

Оммавий ахборот воситалари орқали мамлакатдаги жиноятчиликка оид статистик маълумотлар мунтазам эълон қилиб бориляпти. Маълумотлар мутахассислар томонидан қиёсий таҳлил қилиняпти. Натижада ёшлар ўртасида жиноятчилик сабаблари ўрганилади. Ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг асосий омили сифатида уларнинг тарбиясига эътиборсизлик ва лоқайдлик, оиладаги маънавий муҳитнинг носоғломлигини кўрсатиш мумкин. Шу жиҳатдан маърифатпарвар аллома Абдулла Авлонийнинг: «Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир», деган гаплари ҳеч қачон эскирмайдиган иборадир.

Ёмонлик кишининг фикрига келганда кўнглини ғаш қиладиган, иймони ва виждони қийналадиган ҳамда ўша ишни қилишини одамлар кўриб қолишини истамайдиган нарсадир.

Дарҳақиқат, атрофимизга разм солиб мулоҳаза қиладиган бўлсак, ёмонларнинг ўзи ҳам қилган ёмонликларидан кўнгиллари тўлмайди ва одамлардан беркитади.

Ёмонликнинг катта-кичиги бўлмайди. Ҳар қандай ёмонлик учун инсон жавобгар бўлади. Гарчи уни ҳеч ким кўрмаса-да, виждони олдида жавоб беришига тўғри келади. Бундай ишлар гоҳида инсонни ҳалокатга етаклайди, гоҳида руҳан азоблайди. Чунки инсон ёмон ишларни кўп қилгани боис, маънавий қашшоқ кимсага айланади. Одатда, бундайлар атрофдагиларга ва жамиятга жуда катта зарар келтиради.

Фарзандининг тарбиясига бефарқ бўлмаган инсонларнинг ҳаёти мазмунли бўлади. Халқимизда, «Бир болага етти маҳалла ота-она» деган нақл бор. Дарқақиқат, баъзи болаларнинг ахлоқсизликларига гувоҳ бўлган вақтимизда уларни огоҳликка чақиришимиз, беодобликнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришимиз ҳар биримизнинг зиммамиздаги муҳим вазифалардандир. 

Атрофида содир бўлаётган ҳар қандай ёмон ишни кўра-била туриб, ҳеч ким лоқайдлик қилиши мумкин эмас. Демак, ножўя ишга қўл ураётган кимсани кўрган киши, аввало, уни бу номақбул ҳаракатидан қўли билан қайтариши, агар ундай қила олмаса, тили билан огоҳлантириши ва насиҳат қилиши, агар буни ҳам қила олмаса, қалби билан уларнинг инсофга келишини сўраши лозимдир. Кичик бир ёмон ишни ҳар ким тўхтатиши керак, аммо жиноятнинг кўлами кенг бўлса, унга қарши бутун жамоатчилик курашиши зарур. Чунки кичик зирапчанинг зарари бутун танани заҳарлаши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔410

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔482

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔517

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 410    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 482    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 517    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 818    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 564    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар