Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Ўсмир қўлидаги беш қути наша

Охирги пайтларда оғир жиноятларга қўрқмасдан қўл ураётган ўсмир-ёшларнинг аксарияти бу йўлга кириб қолишида, асосан, ота-онасининг назоратисиз қолгани ёки носоғлом оилада катта бўлаётгани, уларнинг тарбияси билан ҳеч ким шуғулланмаётганини айтишади. Аслида ҳам шундай.

Ўсмир қўлидаги беш қути наша

Жиноятга қўл урганларнинг аксарияти парокандаликка юз тутган оилаларда улғаймоқда. Афсуски, бундай носоғлом оилаларда «тарбия» топаётган фарзандлар учун безорилик, ўғрилик, гиёҳвандлик каби жиноятлар оддий бир юмушдек бўлиб қолмоқда.

Оғир жиноятга қўл урган Соҳир (исмлари ўзгартирилган) ҳам ана шундай носоғлом оиланинг фарзанди. Гап шундаки, ўсмирнинг отаси Турсунбой гиёҳвандлик, ароқхўрликка муккасидан кетади. Оқибатда оилада тез-тез жанжаллар бўлиб туради. Эрнинг хурмача қилиқлари жонидан ўтган аёл икки фарзандининг тарбиясини ароқхўр, гиёҳванд отага «ишониб», боши оққан тарафларга бахтини излаб кетади. Шу-шу ўғил ва қиз ношуд ота қарамоғида қолади.

Отасини бундай аҳволда кўравериб, Соҳирнинг дийдаси қотиб вояга етди. Гоҳ ароқ, гоҳ «қуруғи»нинг кайфидан еттинчи осмонда учиб юрадиган отанинг фарзандлари тарбияси билан шуғулланиши булутсиз осмондан ёмғир кутишдек гап эди. Аксинча, тарбиянинг сўз эмас, балки амалий усулидан фойдаланиб, болаларига хурмача қилиқлари билан ибрат кўрсатди. «Тарбия» эса тез фурсатда ўз «мева»сини берди. Ота-ўғил инида кўрганини қилишдан нарига ўтмади.

Отаси яширинча ўстираётган наша ўсимлиги кўзга яқин бўлиб қолгач, ундан мўмай даромад олишни кўзлаган ўғил ўз мақсадини амалга оширишга енг шимарди.

Дастлаб, атрофидаги ўзига ўхшаганлардан бу оғуни қора бозорда неча пулдан сотиш мумкин, харидорни қаердан излаш кераклиги каби маълумотларни сўраб-суриштирди. Мўмай пул ишлаб олиш иштиёқи кучая борди.

«Вақт кетмасдан тезроқ ишончли харидор топиб қўйишим керак... Отам сезиб қолмаса, кифоя. Йўқ шошилмайман, баргларидан билинтирмай олиб тураман. Харидорларимни кўпайтириб олсам, марра меники. Кейин ўзим мустақил ишлайвераман. Ҳа, худди кинолардагидек «наркобарон» бўлиб, роса пул ишлайдиган бўлиб кетаман...», деган ширин хаёлларга берилди.

Мана шу жирканч фикрлар Соҳирга дадиллик бағишлади. Васвасага тушган йигитнинг ичи қизиб, кўчага отилди. Вали исмли танишини қидириб топди. Икки шоввоз олди-сотди масаласида осонгина келишиб олди. Вали оғуга муносиб харидор излашни ўз бўйнига олди. Савдони ҳал қилиб, тез орада яхшигина нархга пуллашга ваъда берди. «Ҳафтасига иккита «операция» қилсам бўлди. Ялло қилиб юравераман. Давринг келди Вали, даврон суриб қол...», деганча дарров бойвачча бўлиб олди хаёлан.

Тез орада харидор ҳам топила қолди. Вали осон топилган харидорга ўз жияни орқали нашани етказиб берди. Ҳарқалай, эҳтиёт бўлгани яхши-да. Жиян тушмагур ҳам анча ишнинг ҳадисини олган чиқиб қолди, харидор унинг мақтовидан эриб, шунақа кучлисига яна бир қути «заказ» берибди. 

Учовлон харидорга бир қути нашани келишилгандек уч юз минг сўмга пуллайди. Соҳир қолган оғуни уч дона бўш гугурт қутисига «қадоқлаб» қўяди.

Биринчи савдоси хамирдан қил суғургандай силлиқ кечганидан, бу қабиҳликдан ҳеч ким хабар топмаганидан терисига сиғмай юрган учовлоннинг тез орада яна кетмони «учиб» қолди. Навбатдаги мижоз улардан беш қути наша топиб беришни илтимос қилди.

Соҳир Валига қўнғироқ қилиб, маҳсулотни янги харидорга етказиб беришни тайинлайди. Табиийки, Вали бу ишни яна жиянига топширди. Бечора жиян эса беш дона гугурт қутисига жойланган оғуни келишилганидек 1 миллион 200 минг сўмга пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

Ҳа, бузоқнинг югургани сомонхонагача. Бир нопок оилада тарбия топаётган Соҳир ўзининг қабиҳ ниятига худди ўзига ўхшаган шахсларни шерик қилди. Суриштирув давомида унинг икки шериги ҳам носоғлом оилада тарбия топгани аёнлашди.

Ушбу жиноят тафсилотларини ўқиб ношуд ота, ноқобил фарзандга тўғрилик, ҳалоллик ҳақида маъруза ўқишдан ҳеч қандай наф йўқлигини фаҳмлаб тургандирсиз. Ҳар ҳолда ўрганган кўнгил ўртанса қўймас. Лекин ушбу жиноят дафтарига ўз хулосаларимизни ёзиб, уни судга юборар эканмиз, кўнглимизда «Гумондорлар ўзларига берилган жазодан тегишли хулоса чиқариб олсин-да, ишқилиб», деган бир умид учқунлади.

 

Бобур ҚУРБОНОВ,

Паркент тумани ИИБ

Тергов бўлими катта терговчиси, майор




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔410

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔482

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔518

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 410    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 482    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 518    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 818    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 564    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар