Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Пақилдоқ: тақиқланган, аммо исталганча бор

«Нега бошқаларга мумкин-у, менга мумкин эмас? Ахир, ўртоқларимни ҳеч ким уришаётгани йўқ-куНорози бўлиб, ҳовлини бошига кўтараётган жиянимни тинчлантирдим-да, онасининг нимадан жиғибийрон бўлаётганини сўрадим. Онасининг айтишича, жияним тушликка деб берилган пулни йиғиб, қаердандир пақилдоқ сотиб олибди...

Пақилдоқ: тақиқланган, аммо исталганча бор

И-е, ахир бунинг савдоси қонун билан тақиқланган-ку! Қаердан сотиб олади? Суриштирсам, болалар пақилдоқларни мактаб атрофидаги писта-қурут сотувчи баққолдан олаётганмиш...

Ҳар йили Янги йил байрами олдидан мутасадди ташкилотлар томонидан аҳоли орасида пиротехника воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш, савдоси билан шуғулланиш каби ҳолатлар қонун билан чегаралангани, бундай ишга қўл урган шахслар жавобгарликка тортилиши хусусида тушунтириш ишлари олиб борилади. Афсуски, кўнгилсиз оқибатларга, айрим ҳолларда ҳатто, инсон ҳаётига зомин бўлишгача бўлган салбий ҳолатларни келтириб чиқарадиган бундай воситалар билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳали-ҳануз учрамоқда.

Давлат божхона қўмитаси хабарига қараганда, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 62 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати 294 миллион сўмдан ортиқ 37,1 минг дона пиротехника воситасининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Демак, пиротехника воситаларини юртимиз ҳудудига олиб киришга уринишлар ортмоқда. Нега? Болалар-ку, бунинг аянчли оқибатини фаҳмламай, ўйинқароқлик қилар. Аммо катталар-чи? Ахир, улар пақилдоқнинг талафотини яхши англайди-ку! Аслида бундай воситалар юртимизга қандай йўллар билан олиб келиняпти? Кўча-кўйда яшириб пақилдоқ сотаётган баъзи нопок кимсаларга қарши бирор чора кўриляптими?

— Айни пайтда юртимиз ҳудудига сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб бермайдиган маиший пиротехника воситалари кириб келишининг олдини олиш бўйича божхоначилар томонидан доимий тезкор тадбирлар олиб борилмоқда, — дейди Давлат божхона қўмитаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош инспектори Ҳусан ТАНГРИЕВ. — Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Келес темир йўл чегара-божхона постида Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ходимлари билан ҳамкорликда республикамизга қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонларини божхона кўригидан ўтказиш давомида йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди.

Тезкор тадбир давомида вагонларга йўл-юк кузатув ҳужжатларида умуман қайд этилмаган 822 килограмм оғирликдаги пиротехника воситалари ортилгани маълум бўлди. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Доут-ота чегара-божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Қ.Л.га тегишли юклар назорат-рентген аппарати кўмагида кўздан кечирилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатмай ҳамда божхона ходимларининг оғзаки сўрови вақтида маълум қилмасдан туриб, 3 турдаги ва 5,4 килограмм оғирликдаги 43 дона пиротехника воситаларини олиб киришга урингани фош бўлди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг «Сирдарё» чегара-божхона постида эса, қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро М.А.нинг хатти-ҳаракатлари бежиз шубҳа уйғотмаган экан. Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида кийимлари остидан 400 дона пиротехника воситасини яширганча олиб кираётгани аниқланди.

Ҳа, Янги йил байрами яқинлашган сайин пақилдоқларнинг яширин сотувини қизитиш, шу орқали мўмай пул ишлаб олишга уринишлар бўлади. Ўзгалар фарзандининг ҳаётини сариқ чақага олмасдан, ўз нафсини ўйлайдиган бундай кимсаларга қарши жиддий курашмоқ керак. Болаларимиз соғлиғи, ҳаёти хавфсизлигию байрамнинг осойишта ўтиши барчамиз учун муҳим.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔410

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔482

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔518

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 410    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 482    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 518    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 818    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 564    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар