Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Жиноятга бошлаган йўл — эътиборсизлик

«Барча айб менда. Боламни қаровсиз қолдирдим. Уни яхши едириб-ичиришни ўйлабман-у тарбияси ҳақида қайғурмабман. Ваъда бераман, энди ўғлимнинг ҳар бир қадамини назоратга оламан. Жиноятга бошқа қўл урмайди, бир сафар кечиринглар...»

Жиноятга бошлаган йўл — эътиборсизлик

Афсус, она ваъдасида турмади. Тўғрироғи, бунга кучи етмади. Рўзғорнинг кам-кўстини тўлдириш ёлғиз онанинг гарданида экани боис, асосий вақтини ўғлининг тарбиясига эмас, унинг моддий аҳволини яхшилашга сарфлади. Оқибатда ёлғиз ўғил яна суднинг қора курсисига ўтирди.

Озод Ёқубов (исм-фамилия ўзгартирилган) ота-онасининг эркатой фарзанди эмасми, болаликдан ўзи хон — кўланкаси майдон бўлиб ўсди. Отаси оламдан ўтгач, она отасиз ўсаётган боланинг кўнгли ўксимасин, деб ортиқча тергамади. Қаерга бор­япти, кимлар билан учрашяпти, суриштирмади. Лекин бу онага қимматга тушди. Ношуд ўғил яна панд берди.

...Саёқ юрган кунларининг бирида калласига келган ғоядан қувониб кетган Озод дарҳол қабиҳ мақсадини амалга оширишга киришди. Яширинча наша етиштиришни бошлади. Эккан ўсимлиги энди пишиб, мўмай даромад ҳақида ўйлаб турганида сири очилиб қолди. Тегишли органлар унинг қилмишидан хабар топди.

Озод 2016 йил 29 ноябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туман судида Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмининг «а» банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарорининг 2-бандига асосан жазодан озод қилинди.

Халқимизда кўр ҳассасини бир марта йўқотади, оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади, деган пурмаъно гаплар бор. Мана шу ҳикматли гаплар Озод Ёқубовга ўхшаганлар учун айтилган бўлса ажаб эмас. Лекин у аввалги қилган хатосидан оғзи куйса-да, қатиқни пуфлаб ичишни, ҳатто, хаёлига ҳам келтирмади. Аввалги қилган жинояти ҳали совиб улгурмасидан, навбатдагисига қўл урди. Олдинги сафар у ўз уйида ашёвий далиллар билан қўлга тушган бўлса, бу гал йигитча далада маккажўхори орасида наша ўстираётгани аён бўлиб қолди. Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас, деганлари шу бўлса керак-да. Букрини гўр тўғрилайди шекилли...

Бу сафар ҳам суд унга ёлғиз ўғил экани, онасининг нафақадалиги, отасиз ўсаётганини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Тошкент туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Озод Ёқубовни Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмининг «а» банди билан айбли, деб топди ва унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Хўш, эндигина 23 ёшни қаршилаш арафасида турган, ҳали ҳаётнинг паст-баландини кўрмаган, ачиқ-чучугини тотмаган йигитнинг иккинчи маротаба жиноят содир этишига нима сабаб бўлди? Наҳотки, у аввал қилган хатосидан хулоса чиқармади?

— Отамнинг вафоти менга қаттиқ таъсир қилди, — дейди айбдор Озод Ёқубов. — Отамга боғланиб қолгандим. Аслида биронта олий ўқув юртида ўқиш истагим бор эди. Раҳматли отам ҳам шуни истарди. Кўпинча, келажакда унга ўхшаб, қийналмаслигим учун бирон бир касбни ёки ҳунарнинг бошини тутишимни маслаҳат берарди, ўқишга ундарди. Онам иккимиз қолгач, рўзғорга қарашиш мақсадида кўп жойлардан иш ахтардим. Лекин бирон бир ҳунарнинг бошини тутмаганим боис иш тополмадим. Маҳалла идорасига, меҳнат биржасига учрашдим. Лекин ҳеч қандай натижа бўлмади.

Аввал ҳам бу жиноятни қилиб, айбланганман. Амнистия туфайли жазодан озод қилингач, яна иш тополмай, бекорчи қолиб кетдим. Иш изладим, лекин тополмадим. Ўшанда ҳам биронта бир мутасадди менга тўғри маслаҳат бериш у ёқда турсин, ҳатто, менинг ўй-хаёлларим билан ҳам қизиқиб кўрмаган.

Озод Ёқубов билан юзма-юз суҳбатлашар эканмиз, бир нуқтага тикилиб турган мунгли кўзларида пушаймонликни эмас, кўпроқ аламзадаликни туйдик. Гўёки унинг кўзлари қалбининг туб-тубига яширинган «Ахир, мен ҳам тенгдошларим каби ўқишга ёки бирон бир касбнинг бошини тутиб, рисоладагидек ҳаёт кечиришга ҳақли эдим-ку», деган ўйларидан сўйлаётгандек эди. Очиғи, тоғни урса талқон қилгудек йигитнинг бу аҳволда мулзам туришидан кўра, ўғлининг яна аввалги қилган жиноятини такрорлаганидан, бу йўлдан уни қайтаролмаганидан хижолат чекиб, ерга кириб кетгудек аҳволда, бошини хам қилиб ўтирган муштипар онага кўпроқ ачиндик.

— Ночор ҳаёт кечирамиз, — дейди Озод Ёқубовнинг онаси. — Менинг нафақа пулим билан аранг рўзғор тебратамиз. Унда-мунда она-бола кунлик ишларга чиқиб турамиз. Ўғлим катта бўлса, бу кунлар ўтиб кетади, деб ўйлагандим. Афсус, чучварани хом санабман. Ёнимга кириб, ҳалол меҳнат билан рўзғорга қарашиш ўрнига шу ишларни қилиб юрибди. Балки она сифатида ўғлимнинг кўнглига йўл тополмагандирман. Дастлаб жиноятга қўл урганида бошқа такрорламаслигига суд олдида сўз бергандим. Афсус, ҳозир суд олдида яна шу гапни айтишга виждоним йўл қўймайди. Лекин ҳар не бўлганда ҳам, у менинг якка-ю ягона фарзандим. Ундан юз ўгиролмайман. Маҳалла фаолларидан, жамоатчиликдан ўғлимни тўғри йўлга қайтаришда, бирон бир касбни бошини тутишда амалий ёрдам беришини сўраган бўлардим.

Она-боланинг гапларидан кўриниб турибдики маҳалла фаоллари бу оила билан у қадар қизиқмаган. Унга моддий ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳатто тузукроқ маслаҳат ҳам бермаган. Аслида жиноят содир этган йигит билан маҳалла фаоллари жиддий тушунтириш ишлари олиб бориши керак эмасмиди? Нима сабабдан унинг саёқ юришда давом этишига бепарво қараб туришган?

— Ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг аксарияти тўқликка-шўхлик оқибатида рўй бермоқда, — дейди Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти, Тошкент туман судьяси Отабек ­МУҲАММАДИЕВ. —  Лекин Озод Ёқубовнинг қайта жиноятга қўл уриши тўқликка-шўхлик эмас. Мазкур жиноятни ўрганиш асносида унинг отасидан эрта айрилгани, оиласи ночор кун кечириши ойдинлашди. Таассуфки, у билан на маҳалла фаолларининг, на қўни-қўшни ва на қариндош-уруғларнинг иши бўлган. Бекор қолган болага маҳалла оқсоқоли, маҳалла инспектори, борингки, туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳам ёрдам бермаган. Назаримда, йигитнинг нопок йўлдан юришига шу омиллар сабаб бўлган. Авваллари бир болага етти маҳалла ота-она деган гаплар бўларди. Афсуски, бу бугунги кунда етарлича амалга татбиқ қилинмаяпти. Суд жараёнида айбдорга жазо тайинлаш билан бир қаторда, унинг қайта жиноятга қўл уришига бепарво қараб турган маҳалла фуқаролар йиғини фаолларига оила аъзоларининг даромадини ўрганиш асосида ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар тоифасига кириш-кирмаслиги масаласини муҳокама қилиш ва тегишлича ижобий чора кўриш, бандликка кўмаклашиш марказига мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилишини таъминлаш, бунда унинг ёши, соғлиғи, маълумоти, оилавий аҳволи, меҳнат қобилияти, эҳтиёжи ва яшаш жойини ҳисобга олиб, муносиб иш ўрни топишида амалий ёрдам кўрсатилиши тушунтирилди ва тавсиялар берилди.

Ҳа, аслида кишининг жиноятга қўл уришига муайян муаммо, қандайдир ҳолатлар сабаб бўлади. Ҳарқалай, ҳеч ким келажакда жиноятчи бўламан, деб орзу қилмайди. Ёки ҳеч бир фарзанд она қорнидан жиноятчи бўлиб туғилмайди. У яшаётган носоғлом муҳит, бепарволик, муҳтожлик каби омиллар одам ҳаётини ҳам, ўй-хаёлларини ҳам издан чиқаради.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔410

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔482

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔517

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 410    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 482    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 517    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 818    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 563    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар