Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилБунёдкорлик ишлари ўз-ўзидан бўлмайди. Унга давлатимизнинг, яъни халқимизнинг миллиардлаб маблағи сарфланади.
Минглаб инсонларнинг кечаси-ю кундуз чеккан заҳматлари эвазига қад кўтаради бундай иншоотлар. Шундай экан, бу бунёдкорликларни қадрига етиш ва уларни асраб-авайлаш ҳаммамизнинг бурчимиздир.
Афсуски, айрим фуқаролар ва баъзи мутасаддиларга бу ҳақда соатлаб маъруза ўқиманг, фойдаси йўқ. Ундайларга гап кор қилмайди. Ўз билганича иш тутаверади. Ахир, ўзига инсоф бермаса қийин-да.
Тошкент вилояти бўйлаб ўтган янги ҳалқа йўлнинг Сергели тумани яқинида бунёд этилган кўприк (Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи) ҳам ана шундай сўзи бошқа-ю амали бошқа кишиларнинг эътиборсизлиги туфайли фойдаланишга топширилганига ҳали икки йил бўлмасидан аянчли аҳволга келиб улгурди. Аслида шу ҳудудга масъул мутасаддилар ва шу ерда истиқомат қилувчи фуқароларнинг лоқайдлиги оқибати бу.
Айни пайтда мазкур кўприкнинг ости чиқиндихонага айланган. Ундан анқиётган бадбўй ҳиддан, кўприк остидаги аянчли манзарадан эса ҳар қандай шахснинг таъби хира тортиши аниқ. Кўприкни тиргаб турувчи устунлар тагидаги шағал ўпирилиб, ости икки-уч метргача очилиб қолгани эса кишини қаттиқ хавотирга солади. Бу, ўз навбатида, охир-оқибат узоқ йиллар давомида халққа хизмат қилиш ниятида бунёд этилган кўприкнинг яқин йилларда қулашига замин ҳозирламоқда, десак, муболаға бўлмас. Энг ачинарлиси, мазкур жойдан одам қадами ва транспорт воситалари аримайди. Шундай бўлишига қарамай, ҳеч кимнинг иши йўқ.
Ўзимиз қурган иморатнинг қайсидир ерига шикаст етса, уни дарҳол бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Борди-ю, у давлатники бўлса-чи? Афсуски, бунинг аксини қиламиз. Гўё у бизнинг пешона теримиз эвазига қурилмагандек.
Хўш, давлатнинг миллиардлаб маблағи эвазига қурилган бу каби бунёдкорликлар қачонгача қаровсиз қолдирилаверади? Нега улар охир-оқибат эгаси йўқ ҳудудга айланиб қолмоқда? Аслида бу каби ҳолатларни қайси мутасадди ёки ташкилот бартараф этиши жоиз? Ҳарқалай мазкур кўприкка ҳам масъул ташкилот ёки мутасадди бириктирилгани тайин. Шундай экан, уларнинг кўзи қаерда? Наҳотки, бу аянчли аҳволдан масъул каттаконларнинг хабари йўқ бўлса? Ёки улар турли баландпарвоз ҳисоботларга йўғрилган мажлислардан ортмаяптимикан?
Бундан бир неча ой илгари Бухоро вилоятида кўприк қулаши оқибатида бир қанча инсонлар жабр кўргани ҳеч кимга сир эмас. Янгийўл туманидаги янги кўприкка жиддий эътибор қаратилиши учун ҳам яна кимдир жабр кўриши керакми?..
Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,
«Оила даврасида» мухбири
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил