Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилБундан барча ишлар жойида экан-да, деган хулоса чиқармаслик керак.
Юртимиз боғларида пишиб етилган узум мазаси, шираси ва сифати хорижликларни доим мафтун этган. Лекин бундан барча ишлар жойида экан-да, деган хулоса чиқармаслик керак. Келгусида узумдан тайёрланадиган маҳсулотлар миқдорини кўпайтириш, экспорт ҳажмини ошириш талаб этилади.
— Чиндан ҳам бугун узумчилик соҳасини ривожлантириш, виночилик ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш сингари масалалар давлат раҳбаридан тортиб, соҳа ходимларини-да бирдай ўйлантирмоқда, — дейди «Ўзшаробсаноат» акциядорлик жамиятининг Саноат узумчилиги ва бошқа хомашё базасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилшод АЗИМОВ. — Республикамиздаги мавжуд токзорлар майдонлари хатловдан ўтказилди. Натижада 73,3 минг гектар токзорнинг ҳудудлар кесимида схематик хариталари тузилди. Шундан 12 минг гектарга яқинини саноатбоп токзорлар ташкил этади.
— Саноатбоп токзорларда узумнинг қайси навлари етиштирилмоқда?
— Асосан, «Баян ширей», «Коберне савиньон», «Саперави», «Ркацителли», «Кульджинский», «Рислинг», «Пино нуар» навлари етиштирилмоқда. Ушбу навлардан юқори сифатли вино тайёрласа бўлади.
— Корхона тасарруфида нечта ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд?
— Бугун жамиятимиз тасарруфида 4,3 гектар токзор бўлиб, 60 та ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритади. Мавжуд токзорларни 2018 — 2023 йиллар давомида 20 минг гектарга етказиб, 200 минг тонна узум (шундан 17 минг гектари саноатбоп токзорлар) етиштириш чоралари кўрилмоқда. Натижада яна 3200 та қўшимча иш ўрни яратилади.
— Янги навлар яратиш борасида ҳам бирор иш олиб борилмоқдами?
— Республикада узумнинг тоза, совуқ ҳароратга, турли касаллик ва ҳашаротларга чидамли ҳамда ҳосилдорлиги юқори навларининг оналик кўчатхоналари ташкил этилади. «Геномика ва биоинформатика» институти билан ҳамкорликда «in vitro» усулида узумнинг «Кобер 5ВВ» ва «Reparia SO4» маркали пайвандтагларини кўпайтириш, Тупроқшунослик институти билан ҳамкорликда янги барпо этилиши режалаштирилган токзорлар учун мос келадиган ҳудудларнинг тупроқ шароитини ўрганишга жиддий киришилди.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил