Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилБухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.
Текширув давомида автомашина ичида бўлган уч нафар фуқаро саксовул ўсимлигини ноқонуний тарзда синдириб, ташиб кетаётгани аниқланган. Туман Экология бўлими ходимлари автомашинани белгиланган тартибда жарима майдончасига олиб бориш бўйича қонуний талаб қўйилган бўлса-да, ушбу фуқаролар бунга бўйсунмаган, воқеа жойидан қочишга уринган ҳамда фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Шофиркон тумани ИИБга қонуний чора кўриш учун расмий билдириш хати юборилди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича Шофиркон тумани жиноят ишлари бўйича суд ҳайъати томонидан кўриб чиқилди ва натижада фуқаро А.Солиевга инспекторларнинг қонуний талабларига бўйсунмагани ҳамда фаол қаршилик кўрсатиб, қочишга урингани учун 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Шунингдек, қолган икки нафар ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига 10 млн 300 минг сўмдан жарима ҳамда табиатга етказилган 10 млн 766 минг сўм зарарни ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бухоро вилоят
Экология бошқармаси
матбуот хизмати
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил