Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Абитуриентнинг «тилла балиқча»си

«Тиббиёт коллежида ўқиб юрган кезларим асосан кимё фанидан чуқур тайёрланардим.

Абитуриентнинг «тилла балиқча»си

Назаримда, кириш имтиҳонларида ана шу фаннинг ўттиз олтитасини «уриб чиқсам», шунинг ўзи етарли: талаба бўламан-қоламан. Аммо калта ўйлабман. Биргина асосий фанни ўзлаштириш камлик қиларкан. Мана, энди репетиторга қатнаб юрибман...»

Қарши тиббиёт коллежи битирувчиси Моҳигул Тўраева дуч келган бу муаммо талаба бўлиш истагидаги кўпчилик ёшларни ўйлантирмоқда. Таҳлилларга қараганда, бугун ўқув марказлари хизматидан фойдаланаётганларнинг аксариятини академик лицей ва коллеж ўқувчилари ташкил этади. Баъзиларнинг эътирофича, репетитор абитуриентнинг «тилла балиқча»сига айланган. Негаки, унга қатнайдиганлар имтиҳон саволларига тўқсон фоизгача тўғри жавоб топа олар экан. Албатта, бу яхши кўрсаткич, аммо ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқа оладими? Олийгоҳга кириш учун репетитор ёрдамидан фойдаланиш шартми? Бунда нималарга эътибор қаратиш керак? 

Нодира ЭШҚУЛОВА,

абитуриент:

— Беш йилдан буён ўқишга имтиҳон топшираман. Шу йиллар давомида репетиторга бориб тайёрландим. Қунт билан ўқимаганим учун натижа йўқ. Репетитор ҳам бир йўналиш берар экан, холос. Асосий масъулият барибир абитуриентнинг ўзида. Назаримда, аввал бошданоқ пойдевор мустаҳкам бўлиши зарур. Энди билдимки, ўқишга кираман, деб эмас, илм оламан деб ҳаракат қилиш — энг тўғри йўл. Шунда қўйилган қадам мустаҳкам бўлади.

Моҳичеҳра БОБОҚУЛОВА,

Ўзбекистон Миллий университети талабаси:

— Табиий фанлар бўйича икки йил мунтазам Қарши шаҳридаги ўқув марказига бориб тайёрландим. Ўқитувчим билимли, педагогик маҳорати ҳам кучли. Гуруҳда йигирматача абитуриент эдик. Табиийки, шунча абитуриент билан ишлаш мураккаб. Бир масалани ўн хил усулда тушунтириб, моҳиятини очиб берарди. Абитуриентга ана шу моҳият керак. Тест имтиҳонларида ҳам тестларни тушуниб ишлашимизга шу сабаб бўлган. Тайёрлов курсимиздаги аксарият абитуриент ўқишга кирди. Ҳар бир машғулот беш соатгача давом этарди. Ҳозиргача шундай тартиб сақланиб қолган.

Афсуски, репетиторликни фақат қўшимча даромад манбаига айлантириб олганлар ҳам йўқ эмас. Бундай ҳолатларнинг олди олинмаса, ҳам ўқув марказлари,  ҳам абитуриентлар жабр кўради, деб ўйлайман.

Нигора РАИМОВА,

касб-ҳунар коллежи ўқувчиси:

— Ота-онам ёшлигимдан китобни қадрлашни ўргатган. Мактаб пайтимдан бери ўзим мустақил равишда тайёрланаман. Балки, репетитор ҳам керакдир. Уларда дарслар кичик гуруҳларда ёки индивидуал тарзда олиб борилади. Лекин ўзимиз учун ҳаракат қиламиз-ку! Интилсак, албатта, уддалаймиз. Ортиқча сарф-харажатлар ҳам бўлмайди.

Ахир, имтиҳон куни бериладиган саволларнинг барчаси мактаб, лицей ўқув дастурларидан олинади. Демак, унга қадар ўтилган мавзуларни такрорлаш, тест ечишни машқ қилиб боришнинг ўзи кифоя, назаримда.

Муяссар ИСМОИЛОВА,

Миришкор тумани 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

— Мактабда рус тилидан дарс бераман. Қизим ҳам шу йўналишни танлади. Бироқ уни репетитор курсларига қўймагандим. Ўзи мустақил тайёрланарди. Афсуски, ўқишга икки йилдан бери киролмаяпти. Эҳтимол, қизимни репетиторга бериб, чуқурроқ тайёрлатганимизда, ҳозир у ҳам талабаликка қабул қилинган бўлармиди?..

Ҳамро АБДУЛЛАЕВ,

ўқувчининг отаси:

— Айрим тайёрлов курсларининг тўлов нархини эшитиб, ҳайрон қоламан. Нега бунча қиммат, деб сўрасангиз, «ўқишга кириши кафолатли», дейди. Менимча, бу масалада абитуриентнинг ўқишга кириш-кирмаслигини пул ҳал қилолмайди. Ахир, боланинг ўзида интилиш, ўзлаштириш бўлмаса, катта пул, энг кучли репетитор ҳам унга ёрдам беролмаслиги тайин-ку. Боланинг ўзида ишонч бўлса, у мақсадига эришиши осонлашади.

Фарзандимни репетиторга бермоқчи бўлганимда ўқитувчилари шарт эмас, дейишди. У дарсларни пухта, яхши ўзлаштиради, хотираси ҳам кучли. Фақат назоратни кучайтириб турсам, исталган олий ўқув юртига кира олишига мени ишонтиришди. Шундай экан, таълим муассасаси ва ота-она тергаб турса, бунинг ҳосиласи, албатта рўёбга чиқади.          

Шуҳрат РЎЗИЕВ,

ўқитувчи:

  — Аниқ фанлар мураккаблиги боис, қўшимча дарс олишни тақозо этади. Мазкур жараёнда узоқ йиллик тажрибага эга, синовдан ўтган ўқув марказлари, репетиторлардан таълим олган маъқул. Бунда аҳамият қаратилиши зарур биринчи омил — ўқитувчи олимпиада масалаларини еча оладиган бўлишидир. Мантиқан фикрловчи, педагогик маҳорати шаклланган ўқитувчи ўқувчида фанни чуқур тушунишга рағбат уйғота олади.

Кўпчилик абитуриент хизмат ҳақи юқори репетитор ё ўқув марказлари ўқишга яхши тайёрлайди, деб ўйлайди. Бу нотўғри қараш. Қайси репетиторда, қанча тўлаб ўқишдан қатъи назар, талаба бўлиш ниятидаги ёшнинг, аввало, ўзи интилиши, мавзуларни пухта ўзлаштира олиши керак. Йўқса, бари бефойда.

Мутахассис нима дейди?

Тоҳир ТЎХТАСИНОВ, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги академик лицейнинг тарих фани ўқитувчиси:

— Тестлар мактаб, коллеж-лицей дарсликлари асосида тузилади. Лекин таълим олаётган ўқувчиларнинг салоҳияти тенг эмас. Ўқувчи мактабда мавзуларни яхши ўзлаштирган тақдирда ҳам, тестда сўраладиган факт, назарий маълумотларни унутиб юбориши мумкин. Шунда у репетиторга эҳтиёж сезади. Мактаб, лицейда умумий билимни олган ўқувчининг эътиборини репетитор айнан кириш имтиҳони тестларига қаратиб, имтиҳон топшириладиган фанлар бўйича чуқурроқ таълим беради.

Фақат репетиторни танлашда адашмаслик керак. Тайёрлов курслари ҳозир ҳар қадамда учрайди. Бироқ уларнинг айримлари етарли малакага эга бўлмай, фақат мўмай фойда кўриш ниятида фаолият юритмоқда. 

Гулноза ХЎЖАНАЗАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар