Экология      Бош саҳифа

Олий ўқув юртларида янгича баҳолаш тизими

Талаба қандай ҳолларда курсда қолдирилади?

Олий ўқув юртларида янгича баҳолаш тизими

Илгари олий ўқув юртларида талабалар билимини баҳолашда 100 балли тизимдан фойдаланилган. Бунда талаба «5» га 85 дан, «4» га 70 дан юқори ёки «3» баҳо олиш учун 56-70 балл тўплаши керак бўлган. Кўриб турганингиздек, ўртадаги 14 балли тафовут аслида битта баҳо дегани. Лекин бу қандай мезон билан ўлчаниши тўғриси, бироз тушунарсиз. Қолаверса, балл тизимининг бошқа яна бир қанча ноқулай томонлари бор.

Бунинг олдини олиш, талаба билимини баҳолашни соддалаштириш, шаффофлик асосида ва ўқитувчиларнинг баҳолаш тизимига ажратадиган вақтини камайтириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизимига оид махсус низом ишлаб чиқилди.

— Эндиликда талабаларнинг фанларни ўзлаштиришини янада холис (объектив) ва аниқ баҳолаш имкони яратилди, — дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Оятулло ҲАМИДОВ. — Айни пайтда баҳолаш тизими халқаро тажрибага уйғунлаштирилади, талаба билими давлат таълим стандартларига асосланган аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик, шаффофлик асосида баҳоланади. Бу тизимда баҳолаш биринчи курсга ва ундан кейин ўқишга қабул қилинган талабаларга қўлланилади.

— Талабаларнинг фан бўйича ўзлаштирган жорий, оралиқ ва якуний назоратини баҳолаш қандай бўлади?

— Энди жорий назорат тушунчаси йўқолади. Оралиқ ва якуний назорат эса сақлаб қолинади. Оралиқ назоратни баҳолашга тўхталсак, унда фан мазмунини ўзлаштириш даражаси, талабанинг адабиётлар билан ишлаш амалий кўникмаси, муаммоли вазиятларни ҳал этиш, таҳлил, мантиқий фикрлаш, ўз фикрларини изчил ва аниқ баён қилиш қобилиятини аниқлашга қаратилади. Оралиқ баҳолашдан олган ижобий баҳолари асосида унга якуний назоратни топширишга рухсат берилади.

Якуний баҳолашда талаба фан дастурининг семестрга мўлжалланган бўлимлари мазмунини ўзлаштириш даражаси, унинг мантиқий фикрлаши, амалий кўникмаси, муаммоли вазиятларни ҳал этиш, тизимли ва танқидий таҳлил қила олиши, ўз фикрини изчил ва аниқ баён қилиш қобилиятини аниқлашга эътибор берилади. Талаба якуний назорат ишларини ёзма иш, оғзаки сўров, тест, ижодий иш шаклида топшириши мумкин. Бу амалиёт кафедра томонидан белгилаб берилади.

— Баҳолаш тартиби ва мезонлари ҳақида ҳам тўхталсангиз.

— Талабанинг ҳар бир семестрда фанларни ўзлаштириши ҳар бир баҳолаш турлари бўйича: 5 (аъло), 4 (яхши), 3 (қониқарли) ва 2 (қониқарсиз) кўринишида баҳоланади. Баҳолашда қуйидаги талаблар қўйилади:

талаба мустақил хулоса ва қарор қабул қилиши, ижодий фикрлай олиши, мустақил мушоҳада юритиши, олган билимини амалда қўллай билиши, моҳиятини тушуниши, ифодалаши, айтиб бериши, фан бўйича тасаввурга эга деб топилганда — 5 (аъло);

талаба мустақил мушоҳада юрита олиши, олган билимини амалда қўллашнинг уддасидан чиқиши, моҳиятини тушуниши, билиши, ифодалаши, айтиб бериши, фан бўйича тасаввурга эга деб топилганда — 4 (яхши);

талаба моҳиятни тушуниши, билиши, ифодалаши, айтиб бериши, тасаввурга эга деб топилганда — 3 (қониқарли);

талаба фан дастурини ўзлаштирмаган, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмайди ҳамда фан бўйича тасаввурга эга эмас, деб топилганда — 2 (қониқарсиз) билан баҳоланади.

— Қандай ҳолларда талаба академик қарздор ҳисобланади?

— Оралиқ назоратни топширмаган ёки «2» баҳо олган талаба якуний назоратга киритилмайди. Бундан ташқари, якуний назоратга кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек, «2» баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади. Бир кунда биттадан ортиқ фан бўйича якуний назорат тури ўтказилмайди. Баҳолаш натижасидан норози бўлган талаба натижа ­эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида факультет декани томонидан ташкил этиладиган Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Талабанинг билимини баҳолаш учун саволлар (топшириқлар) таркибига ишчи фан дастурида кўрсатилган барча материаллар, хусусан, назарий материаллар билан бирга, мустақил иш, лаборатория ва ҳисоб-графика ишлари, амалий ва семинар машғулотлари ҳамда бошқа материаллар ҳам киритилиши мумкин.

Кузги семестр натижалари бўйича академик қарздорлиги учтагача бўлган талабага бир ойгача, баҳорги семестр натижалари бўйича академик қарздорлиги учтагача бўлган талабага, битирувчи курсдан бошқа курс талабасига янги ўқув йили бошидан қайта топширишга қўшимча бир ой муддат берилади. Академик қарздорлиги тўртта ва ундан юқори бўлган талабага эса, қайта топширишга рухсат берилмайди ва ректорнинг буйруғи билан курсда қолдирилади. Курсда қолдирилган талаба семестр бошидан тўлов-контракт асосида ўқишини давом эттириши ва мазкур семестр бўйича ўқув режада белгиланган, аммо ўзлаштирилмаган барча фанларни қайта ўзлаштириши ҳамда баҳоланиши талаб этилади.

— Баҳолаш натижалари қанча вақт ичида қайдномага киритилади?

— Талаба якуний назорат ишини топширган куни баҳолар қайдномага қўйилади. Ёзма назорат ишларидан, оралиқ баҳоларидан «3», «4» ёки «5» баҳо олган тақдирда, яъни ижобий баҳоланганда уни қайта топширишга йўл қўйилмайди. Агар талаба оралиқ ёки якуний назорат ишларини топширмаган бўлса, у ҳолда қайдномага «0» (ноль) деб ёзилади. Баҳолаш қайдномасидаги «2» (қониқарсиз) баҳо талабанинг баҳолаш дафтарига қайд этилмайди.

 

Бекзод НАСИМБОЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

🕔18:02, 16.04.2026 ✔24

Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

Батафсил
Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

🕔17:56, 16.04.2026 ✔33

Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

Батафсил
Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔36

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

    Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

    Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

    ✔ 24    🕔 18:02, 16.04.2026
  • Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

    Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

    Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

    ✔ 33    🕔 17:56, 16.04.2026
  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 29    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 61    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар