Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилКимгадир бир-икки соат мизғиб олиш етарли, кимдир эса ўн соат ухламаса, ўзига келолмайди. Нега?
— Бугун шиддат билан кечаётган замонда уйқу фақат оғир иш куни давомида сарфланган кучни тиклаш воситасига айланган, — дейди Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Азиза ШИРИНОВА. — Ҳаммамиз ҳам вақтдан иложи борича кўпроқ моддий манфаат ундиришга уринамиз. Назарий жиҳатдан меъёрида ухлаш кераклигини ҳам биламиз, албатта. Бироқ ишларимизнинг кўплиги боис бир дақиқага бўлса-да, дам олишга имкон бўлмайди. Бундай тарзда ишлаётган одамлар сони кундан-кунга кўпаймоқда. Сурункали уйқуга тўймаслик саломатлигимизга қанчалик салбий таъсир кўрсатишини энди-энди тушуна бошлаяпмиз.
Чиндан ҳам, атрофга разм солсангиз, одамларнинг кеча-кундуз бедорлигига кўзингиз тушади: интернет, виртуал мулоқотлар, телевизордаги тунги кўрсатувлар... Маълум бўлишича, тўйиб ухламаслик бир қатор касалликларга чалиниш хавфини оширади. Буларга ўта жиддий ҳисобланган саратон, юрак ишемик хасталиклари, қанд касаллиги ва семириш ҳам киради.
Уйқуга тўймаслик оқибатида инсон организмидаги барча тизимлар фаолиятида бузилиш кузатилади. Негаки, ўз биологик тузилишига кўра, инсон танаси уйқуга тўймаслик ҳолатига мослаша олмайди. Ҳар бир одамнинг уйқуга тўйиш миқдори турлича. Кимгадир бир-икки соат мизғиб олиш етарли бўлса, кимдир камида ўн соат ухлаб олмаса, ўзига келолмайди. Бироқ аксарият одамларнинг кунига 7-9 соат ухлаб олиши талаб этилади.
Агар инсон кунига 6-7 соатдан кам ухлаётган бўлса, унда касалликларга чалиниш хавфи кескин ошади. Бунда организм кўп миқдорда стресс гормонларини ишлаб чиқаради ва қон босими кўтарилади. Натижада инфаркт ва инсульт хавфи ошади. Бундан ташқари, қон таркибида яллиғлантирувчи медиатор (асаб импульсларини бир ҳужайрадан иккинчисига узатадиган биологик фаол кимёвий модда)лар миқдори кўпайиб кетади ва хавфни янада кучайтиради. Тунда ишлайдиган кишилар устидан тажрибалар ўтказиб кўрилганда, уларнинг кўпроқ кўкрак ва ичаклар саратонига чалиниши аниқланган. Бу сунъий ёруғликда мелотонин секрецияси миқдори камайиб кетиши билан изоҳланади. Маълумки, мелотонин гормони ёмонсифатли ўсмалар ҳужайраларининг ўсишини тўхтатиб туради.
Бошқа тадқиқотларда арзимасдек туюлган уйқуга тўймаслик ҳам иштаҳа учун масъул грелин ва лептин гормонлари алмашинувини тезда бузиши аниқланган. Аслида инсон танаси икки ҳолатдагина тунда бедор бўлишга генетик «дастурлашган»: озуқа излаш ва хавфдан қутулиш. Бундай ҳолатларда куч тўплаш учун кўпроқ озуқа ейиш талаб этилади. Уйқуга тўймайдиган кишини шу боис ҳам тез-тез тамадди қилаётганини кўриш мумкин.
Уйқуга тўймаслик барча ёшдаги кишиларда кузатилиши мумкин: болалар, ўсмирлар, ёшлар, ўрта ва катта ёшлиларда. Кўпгина ёшлар уйқуга тўймасликни кучи, иродаси ва бардошлироқ бўлганлиги эвазига енга олади. Бироқ кўпинча ўзлари сўнгги пайтларда нега бунчалик жиззаки, баджаҳл ва ғазабнок бўлиб бораётгани сабабини аниқлай олишмайди. Ўрта ва катта ёшлиларда бу томирлар сиқилиши кўринишида намоён бўлади. Марказий асаб тизими муаммоларини эса, кўпинча тиббий аралашув усули билан ҳал қилишга тўғри келади.
Улар бир нечта. Бунга ички ва ташқи омиллар сабаб бўлади. Ички омиллар иккига бўлинади: психологик ва физиологик. Психологик — стресс, жанжаллар, яқин киши билан ришталарнинг узилиши, айрилиқ азоби ва ҳоказолар. Физиологик — турли касалликлар ва асаб тизимининг бузилиши.
Борди-ю, ана шу омиллар таъсирида уйқуга тўймаслик келиб чиқса, нима қилиш керак? Бу унчалик қийин эмас. Уйқуга кетишдан олдин тоза ҳавода сайр қилиш, мусиқа тинглаш ва китоб ўқиш уйқунинг меъёрга тушишига ёрдам беради.
Энди ташқи омилларга тўхталсак. Уларга меъёрдан ортиқ ишлаш, эрталабгача кўнгилхушлик қилиш, тунги навбатчиликлар, туни билан телевизор кўриб чиқиш ва эрталабгача ижтимоий тармоқларда ўтириш.
Уйқуга тўймаслик аломатлари қандай бўлишидан қатъи назар, тез орада ўзининг салбий томонини намоён қилади. Шу боис ҳам аломатларини сезган заҳотиёқ оғир оқибатларига рўпара келишдан олдин уларни бартараф этишга ҳаракат қилиш лозим.
Инсон организми кун давомида бошдан кечирган қийинчиликларни 7-9 соатлик уйқу билан енга олади. Мактаб ўқувчиларига кучини тиклаш учун 10 соатча вақт керак бўлади. Чақалоқлар 18 соатлаб ухлашади.
Хўш, мунтазам равишда ўзингизни тўлақонли уйқудан маҳрум қилсангиз, нима бўлади? Жавоб эса, ҳеч кимни хурсанд қилмайди. Организмда турли ўсмалар ҳужайралари ривожланишига тўсқинлик қиладиган мелатонин тунда, сунъий ёруғликда ишлаб чиқарилмайди. Бунда саратон ҳужайраларининг ривожланиши хавфи ортади. Сурункали уйқуга тўймаслик эркаклар ва аёллар учун нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Улар 50 фоизга хавфли саратон касаллигига чалинувчан бўлиб қолади. Бундан ташқари, бунинг бошқа салбий томонлари ҳам бир талай: иштаҳа йўқолиши, доимий бош оғриқлар, қон босимининг сабабсиз ошиши, ҳаракатларнинг сустлашиши, хотира пасайиши, тана вазнининг ортиши, тушкунлик ва ҳоказолар.
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил