Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Кўзанинг синиши нега тезлашмоқда?

Ҳали ҳаётнинг оқу қорасини танимаган ёш болага машинани қўшқўллаб топшираётган оталар...

Кўзанинг синиши нега тезлашмоқда?

Оммабоп нашларнинг бирида яқин бир ой давомидаги йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) таҳлил қилинган статистикага кўзим тушди. Унда айтилишича, ўтган уч ҳафтада содир бўлган ЙТҲ оқибатида 117 киши ҳалок бўлган. Қанчадан-қанчаси турли жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Бундай воқеаларни эшитган, кўрган борки, юраги увишади, дили оғрийди. Сўнгги кунларда нега бир-биридан оғир автоҳалокатлар юз бермоқда? Бу уқувсизликми? Эркатойлик ёки шўхлик? Бировнинг жонини менсимасликми ёки машинага бир ўйинчоқ сифатида қараш? Хуллас, саволлар тўла. Аммо...

Таниқли устоз, тажрибали муаллим Омонулла Мадаевнинг «Навоий суҳбатлари» китоби мутолаасига тутинарканман, муаллиф бугунги кун ёшларининг маънавияти ва ахлоқига доир бир қанча кузатув ва мулоҳазаларини китоб аввалида баён этади. Ундаги айнан бугун биз мавзу қилиб олган масалага оид лавҳа бир ҳақиқатни юзага чиқаргандек бўлади.

«Яқинда бир дўстимнинг набираси хорижда бўлиб қайтибди. У ерда ижара шартномаси асосида автомашина олибди. Бор-йўғи икки кун фойдаланиб, бир-икки юз доллар иқтисод қилибди. Шундан сўнг машинани топширган экан,  эгаси унга олти юз доллар миқдорида жарима тўлаш қоғозини тутқазибди. Аниқланишича, гарчи йигитда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса-да, у автоуловда бу ердаги қонун-қоидага тўла амал қилмаган. Ҳар бир чорраҳадаги назорат қурилмаси машина рақамини тасдиқлаган ҳолда жаримани расмийлаштириб, ижарага берувчи корхонага юбораверган. Оқибатда каттагина жарима ундирилган».

Яна бир маълумотни келтириб ўтмоқчиман. Шу каби кўнгилсиз ҳолатларни ўрганиш ва тафтиш қилувчи ташкилотларнинг ахборотига кўра, ЙТҲларнинг аксариятида учта сабаб етакчилик қилади. Биринчиси — маст ҳолда автомобиль бошқариш. Иккинчиси — тезликни ошириш. Ва ниҳоят учинчиси — бошқарувда бўла туриб, бирор нарсага чалғиш (кўпинча телефонга!).

Ҳаммамиз севиб томоша қиладиган «Осмондаги болалар» фильмини эсланг. Ўсмир-ёшлар бебошлик оқибатида қимматбаҳо машинани авария қилади. Лекин фильмда ота ҳеч қачон ўғилга ҳайдашга рухсат бермагани, калит эса бобосининг анжомлар қутисида туриши англашилади. Бу каби мисоллардан қалаштириб ташлаш мумкин.

Масаланинг туб илдизига қарасак, аксарият оталар ҳали ҳаётнинг оқ рангдан бошқа рангларини фарқлай олмаган боласига қаттиқ ишонади. Машинасини қўшқўллаб топширади, назорат қилмайди. Гувоҳнома олиб беради. Бу билан жигаргўшасининг ёрқин ёшлигини ўз қўли билан вайрон қилади?

Дарвоқе, спиртли ичимлик ичиб ҳам, қандай қилиб машина ҳайдаш мумкин? Ўзини, ёлғиз жонини ажал қаърига элтиш билан баробар экани, рангсиз оғу минглаб оилаларни барбод қилгани, юзлаб инсонни қадаҳ ичига чўктиргани олимлар ўйлаб топган хулоса эмас. Бундай фожиалар узоқ-узоқларда эмас, шундоққина ён-атрофимизда  содир бўлаётганини била туриб нега қайта-қайта шу хатони такрорлайверамиз?! Бир гал эсон-омон манзилга етиб олиш бу сафар ҳам ҳеч нима бўлмайди деганимиз билан сониялардан кейинги тақдирни кўра олмаймиз-ку. Улкан фалокатлар ҳам сонияларда, ҳа, сониялар ичида юз беради. Кўзанинг синиш куни келишига ўзимиз сабабчи бўлиб қолмайлик тағин.

Шу ўринда танганинг иккинчи томони борлигини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Кўчада машинасиз бир қадам ташласак ҳам пиёда мақомини оламиз. Пиёдаларнинг ҳаммаси ҳам ўз бурчини қойиллатиб қўйса, қани эди?! Йўллардан кесиб ўтишми, такси тутишми, хуллас, шу билан боғлиқ қоидабузар пиёдалар ҳам энди жаримага тортиладиган бўлди. Бу билан ҳаракатни анча тартибга солиш мумкин. Чет элларда пиёдалар шунчалар маданиятлики, токи ўз йўналишида яшил чироқ ёнмагунча йўлда машина бўлмаса ҳам тик туравераркан. Мана шу маданиятга амал қилинса, йўлни нотўғри кесиб ўтган пиёда кетидан ёзғириб қолган ҳайдовчиларнинг асаб толалари узилмайди. Ўн қадамни яқин қиламан деб, ўн йиллик умрига ўзи жабрдийда бўлиб қолмасдан аввал хатти-ҳаракатларга эътибор берайлик.

Ҳамма узоқ умр кўришни истайди. Умрининг охирига қадар сиҳат-саломатликда бировга юкинмай кун кўришни хоҳлайди. Тўрт девор ичида умргузаронлик қилишнинг ҳеч имкони йўқ. Остона ҳатлаб ўтилдими, бас, умумқоидаларга амал қилиш шарт. Чунки низом ва қонунлар инсон манфаатини кўзлаб ёзилади, унга амал қилингандагина сизнинг фойдангизга ишлайди. Қачон йўлда ҳалокатлар содир бўлмайди? Қачонки йўл қоидасига ҳамма баробар амал қилса, албатта.

 

Наргиза ЮНУСОВА




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔10

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔71

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 10    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 71    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар