Экология      Бош саҳифа

Автобусда йўловчига дори топиладими?

— Жамоат транспортида баъзан турли сабабларга кўра йўловчиларнинг соғлиғи ёмонлашиб қолиши кузатилиши мумкин. Шундай пайтда автобусда йўловчилар учун ҳам қўшимча «аптечка» мавжудми? Ҳайдовчилар биринчи ёрдам кўрсатиш малакасига эгами?

Автобусда йўловчига дори топиладими?

— Автобуснинг ҳайдовчи кабинасида йўловчилар учун ҳам дори қутиси (аптечка) мавжуд.

Йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш борасида билимини ошириш мақсадида, корхона томонидан ҳайдовчилар икки йилда бир марта 40 соатлик малака ошириш курсларида ўқитилади.

— Пойтахтда барча автобусларга босқичма-босқич видеорегистратор ўрнатилиши айтилганди. Бугунги кунда видеорегистратор қайси йўналишларда ўрнатилган. Бундан кўзланган мақсад нима?

— Видеокузатув мосламалари жорий йилнинг 9 июль куни синов учун, жамият таркибига кирувчи 2- ва 8-автобус саройларининг икки дона автобусига ўрнатилди.

Видеокузатув мосламасининг маълумотларни ёзиб олиш ва сақлаш қурилмаси —  кузатув камераси, йўловчилар оқимини таҳлил қилиш камераси, ёзиб олинаётган маълумотларни кузатиб бориш монитори, хотира карталаридан иборат.

■ Биринчи камера автобус ҳаракатланаётган томон, олди кўринишни ёзиб боради.  Тармоқ корхоналар ҲХБ томонидан йўналишда автобус ҳаракатига ёки бекатга киришга тўсқинлик қилган автотранспорт воситалари аниқланиб, маълумотлар таҳлил қилиниб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тегишли чора кўриш учун тақдим этилади.

■ Иккинчи камера автобус кабинасида ҳайдовчини ва автобус салонининг бир қисмини ёзиб боради. Камера ҳайдовчи томонидан йўл қўйган камчиликлар, яъни телефондан фойдаланиши, тамаки маҳсулоти истеъмол қилиши, формасиз, соч-соқоли тартибга келтирилмаган ҳолда транспорт бошқариши ҳамда йўловчиларга муомаласи, шунингдек, автобус салонидаги ҳолатлар  ёзилади. Бу маълумотлар тармоқ корхоналари томонидан қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларга интизомий-таъсир чоралари кўришда ёрдам беради.

■ Учинчи камера автобуснинг орқани кўрсатувчи кузгусига ўрнатилади. У йўловчиларнинг тушиб-чиқаётган пайтда йиқилиб тушиш ҳолатларини қайд этиб боради. Бу ёзувлардан низоли ҳолатларга ойдинлик киритишда фойдаланилади.

Видеокузатув мосламасининг йўловчилар оқимини ўрганиш, таҳлил қилиш камераси — автобусларни қайси йўналишга кўпайтириш ёки камайтириш ва қайси вақтда бу ишларни амалга ошириш, янги йўналишларни очиш учун йўловчилар оқимини ўрганиш мақсадида, «Mercedes-Benz» русумли автобуснинг ҳар бир эшик тепа ўрта қисмига ўрнатилади. Қурилманинг жамланган маълумотлари ҳажми кичик бўлгани сабабли, интернет орқали маълумотларни диспетчер хизмати томонидан онлайн таҳлил қилиш ва кузатиб бориш имкониятини беради.

— Автобуслар ҳаракати жадвали ҳақида ахборот берувчи маълумотлар таблоси айрим бекатларда эскирган (янги очилган автобус йўналиши қайд этилмаган). Улар қачон янгиланади?

— Оралиқ бекатларга ўрнатилган автобус йўналишлари ахборот кўрсаткичлари янги йўналиш очилганда, ёпилганда, йўналишлар йўлига ўзгартириш киритилганда доимий равишда янгиланиб бориши белгиланган. Ҳозирги кунда шаҳар кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани, об-ҳавонинг исиши таъсирида ҳолати эскирган ахборот кўрсаткичлари кўчалар кесимида босқичма-босқич янгиланиб борилмоқда.

— Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кўп ҳолларда айрим автобус ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиши тўғрисида ўз эътирозларини ёзиб қолдиришади. Бу муаммо ечими юзасидан қандай амалий ишлар қилинмоқда?

— Жамиятнинг 2018 йил 20 февралидаги фармойиши билан, ҳар ҳафтанинг белгиланган кунида, барча автобус корхоналарда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ТНБ ходимлари  билан хамкорликда, корхона раҳбари, тасарруф бўлими бошлиғи, ҲХБ бошлиғи, бош муҳандис, саф бошлиқлари, навбатчи механик ва ҳайдовчилар иштирокида, корхоналар ҳайдовчилари томонидан йўналишларда содир этилган қоидабузарликлар «Ҳайдовчилар куни» ва ҳаракат хавфсизлиги комиссияси йиғилишларида муҳокама этилади ҳамда қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан интизомий-таъсир чоралари кўрилади.

Саволларга «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ жавоб берди.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔23

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 23    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар