Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилЕр майдонидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланадиганлар кимлар?
— Аҳоли кўпайгани сари, табиийки, озиқ-овқатга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бораверади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир ЮСУПОВ. — Бу мавжуд ердан имкон қадар самарали ва ўрнида фойдаланишни тақозо этади. Мамлакатимизда интенсив фойдаланиладиган ерлар 4,28 миллион гектарни ташкил этади. Улардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 95 фоиздан ошиғи олинади. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 17 апрелдаги соҳага оид фармони деҳқончиликни тубдан ислоҳ қилиш, уни сифат жиҳатидан янгилаш, бебаҳо бойлик саналган ер, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга кенг имкон туғдирди.
— Экин экиладиган ер майдони сизот сувларидан холи бўлиши учун мелиорация тадбирларини ўтказиб туриш жуда муҳим. Мамлакатимизда қанча ер майдони шўрланган? Уни бартараф этиш чоралари кўриляптими?
— Ҳар йили дунё бўйича 6-7 миллион гектарга яқин ернинг эрозияга учраши кузатилади. Бу ғоят ачинарли ҳолат. Ҳукуматимиз ерларнинг шўрланиб, ишдан чиқишига қарши доимий иш олиб боряпти. Очиғи, суғориладиган ерларнинг 2,5 миллион гектарга яқини турли даражада шўрланган эди. Ҳозиргача 2 миллион гектардан ортиқ суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Мелиорация тадбирлари ўтказилган шўр, зах сувлар қочирилган ерларда аҳвол яхши томонга ўнгланмоқда. Натижада ҳосилдорлик сезиларли ошди.
— Эшитишимизча, аграр соҳага оид кўплаб идора ва ташкилотлар иш бошлабди? Уларнинг асосий вазифаси нимадан иборат?
— Илгари қишлоқ ва сув хўжалиги жуда кўп жамоалар билан иш олиб борган. Аммо натижа сезилмай қолаверган. Бундан соҳа жабр кўрган. Эндиликда бу ҳолга барҳам бериш учун соҳага тааллуқли 20 дан ортиқ мустақил идора ва ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилди. Уларнинг ҳар бирининг зиммасига юклатилган вазифаси бор. Бу аграр тизимнинг ҳар бир соҳаси ўз эгасини топди дегани. Шу кунга қадар Тошкент давлат аграр университетида қишлоқ хўжалигига алоқаси бўлмаган ўнлаб йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланиб келинган. Энг қизиғи, ўша кадрлар қишлоқ хўжалигида умуман фаолият юритмаган. Шу ҳолат синчиклаб ўрганилиб, бундан буён университетда агрологистика, агробизнес, ўсимликлар карантини, иссиқхоналар ташкил қилиш ва юритиш сингари ўнга яқин янги йўналиш очилди. Аҳамиятлиси, бу ерда таҳсил олган мутахассислар қишлоқ хўжалиги соҳаси учун сув ва ҳаводек зарур.
— Мавжуд ер майдонларининг асосий қисмини фуқаролар ихтиёридаги томорқа ташкил этади. Умуман, аҳолининг томорқа хўжалигидан фойдаланиш самарадорлиги қандай?
— Суғорма деҳқончилик қилинадиган ер майдони 4,3 миллион гектар бўлса, шунинг қарийб 450 минг гектарга яқинини аҳоли қўлидаги ер майдонлари ташкил этади. Улардан самарали фойдаланиш асосий эътибордаги масала ҳисобланади. Биргина 2017 йилнинг ўзида мавжуд 445 минг гектар ердан, томорқа эгалари томонидан 4 миллион 684 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган. 2018 йилда эса бултургига нисбатан 2 миллион тонна кўп, яъни 6 миллион 691 минг тонна ҳосил йиғиб олиниши кутилмоқда. Мамлакатимизда 4,5 миллиондан ортиқ хонадон бор. Афсуски, уларнинг 124 минг 473 таси ўз томорқасидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиб келган. Эндиликда, ерга бўлган муносабатни яхши томонга ўзгартиришиш учун аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб бориляпти.
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилБухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.
БатафсилСўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.
Батафсил