Экология      Бош саҳифа

Сўраган эдингиз?

Газетамиз ўқувчилари халқ таълими соҳасига доир йўллаган саволларга Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги кадрлар бошқармаси томонидан қуйидаги жавоб олинди.

Фахрий унвон нишони дубликатини олиш мумкинми?

— Мен 40 йилдан ошиқ Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида ўрта мактабда математика фанидан дарс бердим. Ҳозир пенсиядаман.

1990 йилда «Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган халқ маорифи ходими» фахрий унвонига сазовор бўлганман.

Бундан бир неча йил олдин, маориф тизими тадбирларидан бирида ушбу фахрий унвоннинг кўкрак нишонини билмасдан тушириб қўйибман. Ҳозир қўлимда унвоннинг гувоҳномаси қолган. Мен учун ушбу фахрий унвон жуда қадрли эди.

Ушбу фахрий унвоннинг кўкрак нишони дубликатини олиш мумкинми? Бунинг тартиби қандай? Қаерга мурожаат қилиш ва қандай ҳужжатлар зарур?

— Давлат мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони томонидан берилади. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони низомига кўра, йўқотилган кўкрак нишони ўрнига янгиси берилмайди.

P/S: Мулоҳаза.

Жавобни эълон қилишдан олдин бу масаланинг ечими борасида хорижий давлатлар тажрибасини ўрганишга ҳаракат қилдик. Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда мавзу юзасидан материаллар ўрганилганда, қатор давлатларда бу масалада фуқароларнинг манфаатлари устун қўйилганига гувоҳ бўлдик. Хусусан, Россия Федерацияси қонунчилигида турли сабабларга кўра йўқотилган давлат мукофотлари кўкрак нишони бевосита мукофотланган шахснинг аризаси ҳамда яшаш жойи бўйича маҳаллий бошқарув ҳокимияти тавсияси асосида махсус комиссия қарори билан унинг дубликати берилар экан.

Масаланинг иккинчи томони шундаки, ҳукумат фуқарони узоқ йиллик самарали меҳнати ва фидойилиги учун тақдирлайди. Бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатади. Фахрийларимиз шусиз ҳам орден-медалини ҳар куни тақмайди, у билан мақтанмайди. Йўқотиш масаласига келсак, бу ҳам инсон омили. Ҳатто, паспортини йўқотганга ҳам жаримасини тўлатиб, янгисини берамиз-ку?!

Бугун барча жабҳада соҳани ривожлантиришга қаратилган аҳоли манфаатини кўзлаган янги қарор-фармонлар чиқмоқда. Шундай экан, «мумкин эмас», деган қатъий жавобни беришдан олдин, бу борада ҳам амалдаги қарорларга ўзгартиришлар киритиш масаласини ўйлаб кўриш вақти келган, назаримизда.

 

Қай бири лавозимни эгаллашга ҳақли?

— Умумтаълим мактабларида 3 йил ва ундан кўп йиллик меҳнат стажига эга ўқитувчилар мутахассислигини ўзгартириши ёки бошқа мутахассисликни эгаллаши учун қайта тайёрловдан ўтиши керак. Масалан, меҳнат ўқитувчиси қайта тайёрловда тўққиз ой ўқиб, математика ўқитувчиси бўлиши мумкин ва шу каби.

Агар бирор бир фан ўқитувчилиги ўрни учун олий маълумотли кадр ва қайта тайёрловдан ўтиб, ушбу касбни эгаллаган ўқитувчи даъвогар бўлса, уларнинг қай бири ҳақли бўлади? Бунинг ҳуқуқий асосини келтирсангиз.

— Олий маълумотли педагог билан ушбу фан бўйича қайта тайёрловдан ўтгани ҳақидаги дипломга эга бўлган бошқа мутахассисликка эга бўлган олий маълумотли  ўқитувчи ҳам шу фандан дарс беришга ҳақли.

Лекин қайси ўқитувчига қайси фандан қанча соат дарс ажратиш масаласини мактабда фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг маълумоти, иш тажрибаси ҳамда ота-оналар ва ўқитувчиларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тегишли фан методик бирлашмаси тавсияси, педагогика кенгаши қарори асосида мактаб маъмурияти томонидан белгиланади.

 

Малака устунми ёки олий маълумот дипломи?

— Онам педагогика техникумини мактабгача таълим йўналишини битирган. 20 йилдан зиёд мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Гарчи олий маълумотли дипломли ўқитувчи бўлмаса-да, бу соҳада тажрибаси ва маҳорати жуда катта. Аммо мактабларда фақат олий маълумотли, дипломи бор кадрлар ишлаши талаб қилинган йилларда онам ишдан бўшатилган. Биз фарзандлар катта бўлиб қолганимиз учун соҳанинг махсус сиртқи бўлимида ўқиб олишга ҳам имконияти бўлмади. Онам каби мутахассислар республикамизда жуда кўп. Асосийси, улар бой малака ва ҳаётий тажрибага эга. Шу сабаб Вазирлик қошида шундай бир комиссия тузилса-ю, онам каби ўқитувчиларнинг малакасини текшириб, қайта ишга олиш жорий этилиши мумкинми?

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сонли қарори асосида қабул қилинган Халқ таълими вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган халқ таълими ходимлари лавозимларининг асосий малака тавсифларида — фан ўқитувчиси учун фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи қайта тайёрлов курсини тугатганлик; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши талаб этилади.

Педагогика техникумининг мактабгача таълим  йўналишини тугатган шасх умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи лавозимида ишлаш ҳуқуқига эга эмас.




Ўхшаш мақолалар

Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

🕔09:21, 23.10.2025 ✔7

Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

Батафсил
Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

🕔09:09, 23.10.2025 ✔4

Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

Батафсил
Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

🕔15:31, 16.10.2025 ✔27

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

    ✔ 7    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

    Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

    Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

    ✔ 4    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

    Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

    Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

    ✔ 27    🕔 15:31, 16.10.2025
  • Гужумларни  «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Гужумларни «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Ўтган асрнинг 70-йилларида мамлакатимизга Россия, Украина ва Беларусь ҳудудларидан кўплаб ёғоч материаллари олиб келинарди. Ўша вақтларда ёғоч-тахта пўстлоғида минтақамиз табиатига ёт бўлган номаълум ҳашарот ҳам кириб келди.

    ✔ 27    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Чўлга  айланаётган кўл

    Чўлга айланаётган кўл

    Башариятни огоҳликка чорламоқда, лекин биз, инсонлар негадир бефарқмиз

    ✔ 46    🕔 14:52, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар