Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

ТАЗЙИҚЛАР ОСТИДА ОЛИНГАН КЎРСАТМАЛАР далил бўлолмайди

Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият экани белгилаб қўйилган. Шу боис юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини янада такомиллаштириш, айниқса, суд-тергов фаолиятида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ТАЗЙИҚЛАР ОСТИДА ОЛИНГАН КЎРСАТМАЛАР  далил бўлолмайди

«Мен бир фикрни такрорлашдан чарчамайман: халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтириш энг асосий вазифамизга айланиши шарт...», Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бежиз бу фикрлар айтилмади. Бу тарихий чиқишида давлатимиз раҳбари суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишларга йўл очиб берди. Мазкур соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида аниқ вазифалар белгиланди. Суд-ҳуқуқ соҳасида, прокуратура ва ички ишлар органлари тизимида туб янгиланишлар бошланди. Ушбу йўналишларда кўрилган чора-тадбирлар суд ва тергов органларининг ҳақиқатни аниқлаш, қонуний ҳамда адолатли қарорлар қабул қилиш борасидаги масъулиятини ошириш имконини берди.

Аслини олганда, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, аҳолининг асосли норозилигига ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга бўлган ишончининг пасайишига олиб келаётган бир қатор омиллар бор эди. Соҳадаги тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2017 йил 30 ноябрда Президентимизнинг «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Олий Мажлис Сенатининг 2018 йилнинг 29-30 март кунлари бўлиб ўтган ўн тўртинчи ялпи мажлисида ушбу масала кўриб чиқилиб, Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, илғор хориж тажрибасини ҳисобга олган ҳолда суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асослари янада такомиллаштирилиб, Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун нормаларида далилларни қалбакилаштирганлик (сохталаштирганлик) учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди. Ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан олинган фактик маълумотларни далил-исботлар сифатида фойдаланишни тақиқловчи тегишли норма киритилди. Шунингдек, судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этиш тақиқланди. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу бундан буён турли тазйиқлар остида олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланишга мутлақо чек қўйилиши ҳамда суд ишларини кўриб чиқишда фақат суд тергови жараёнида атрофлича текширилган ва ўз тасдиғини топган далилларга асосланилишини англатади.

Эндиликда сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларнинг мазкур эҳтиёт чораси устидан суд тартибида шикоят қилишга доир ҳуқуқлари, шунингдек, ҳимоячининг далилларни тўплаш ва тақдим этишга доир ҳуқуқлари кенгайтирилди. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёни, тергов эксперименти, албатта, видеога олиниши, шунингдек, суд текшируви жараёнида стенографик ёзув олиб борилиши ҳақидаги талаб жорий этилди. Далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар қўлланилгани тўғрисидаги мурожаатлар суд-тиббий экспертизаси ёки бошқа экспертиза ўтказилган ҳолда прокурор ёки суд томонидан албатта текширилиши лозимлигини назарда тутувчи тартиб ўрнатилди.

Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган, қамоқда сақланаётган, ушлаб турилган ёки маъмурий қамоққа тортилган шахслардан жиноятлар тўғрисида олинган аризалар, хабарларни ва бошқа маълумотларни дарҳол рўйхатга олиш ва ҳал этишда жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилаётгани прокурор томонидан мажбурий тарзда текширилиши ҳақидаги нормалар жорий қилинди.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини ишончли таъминлашга, уларнинг қадр-қиммати ва шаъни камситилишига йўл қўймасликка, шунингдек, суд-тергов органлари жавобгарлигини кучайтиришга, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судга бўлган ишончини оширишга хизмат қилади.

 

Шерзод ТЎХТАЕВ,

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьясининг катта ёрдамчиси




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔419

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔494

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔525

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 419    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 494    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 525    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 824    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 571    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар