Давр нафаси      Бош саҳифа

ЯШАРИШ, ЯНГИЛАНИШ ВА ОБОДЛИК ТАНТАНАСИ

Кексаларимиз орасида «Мана, эсон-омон кўкламга етиб олдик», деган гап бор. Бу иборанинг тагзамирида чуқур маъно мужассам, аслида. Боиси қаҳратон қишнинг совуғидан ўтиб, Наврўзга етган инсон умрининг яна бир янги йилини бошлайди. Ҳаёт янгитдан жонланади. Ахир, бежиз бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор, деб айтишмайди.

ЯШАРИШ, ЯНГИЛАНИШ ВА ОБОДЛИК ТАНТАНАСИ

Мана, яна бир Наврўзи оламни қаршиладик. Байрам муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида сайиллар уюштирилди. Хусусан, пойтахтимиздаги йигирмадан ортиқ боғда сайиллар ташкил этилди. Сумалак, халим, палов, кўксомса каби миллий таомлар пиширилди.

Пойтахтимиздаги «Анҳор Локомотив» боғи ҳам одамлар билан гавжум бўлди. Дошқозонда сумалак осилди. Наврўзни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янгради.

— Наврўз байрамини гўзал пойтахтимизда нишонлаш мақсадида оиламиз билан сайилга келдик, — дейди Тошлоқ туманидан ташриф буюрган Хадича Маҳмудова. — Умуммиллий байрамиз шундай кўтаринки руҳда ўтаётгани бизнинг бахтимиз, аслида. Табиатнинг уйғониши билан боғлиқ бу байрамни оиламиз билан қаерда бўлсак ҳам жуда катта хурсандчилик билан қарши оламиз. Бу галги Наврўзни шу боғда қаршилашни ният қилган эдик. Боғдаги яратилган шарт-шароитлар бизга манзур бўлди. Тошкентга бир неча йиллар илгари келган эдим. Аввалгиси билан ҳозиргиси орасида катта фарқ бор. Ҳатто, пойтахтни танимай қолдим. Шундай байрам кайфиятини яратиб, муносиб ҳордиқ олишимиз учун барча шароитларни яратиб бераётганларга катта раҳмат. Кундан-кунга чирой очиб, жаҳон ҳамжамиятида янада юксалаётган юртимизга кўз тегмасин.

Анвар ОРТИҚОВ,

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани:

— Халқимиз билан бирга, барча ташвишлардан холи ҳолда Наврўз сайлида қатнашяпмиз. Бу кўп йиллардан буён ўзбек халқи учун анъанага айланган умуммиллий байрам. Ҳозир саксон икки ёшдаман. Умрим давомида кўп нарсаларни кўрдим. Авваллари мазкур байрам бундай кўтаринки руҳда, давлат миқёсида ўтказилмас эди. Фақат битта эски «Победа» парки бўларди. Шунда ҳам наридан-бери ўтказиларди. Ҳозир эса бутунлай бошқача.

Халқнинг сайил қилиши учун яратилган шароиту имкониятлардан жуда хурсанд бўлдик. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра, беш кунлик дам олиш кунлари эълон қилингани ҳам Наврўз байрамини янада шукуҳли ва фараҳбахш ўтишини таъминлади. Ҳар ким ўзи истаган масканига бориб, байрамни муносиб қаршилашига жуда катта имконият яратилди. Давлатимизнинг биз фуқароларга қилаётган катта ғамхўрлиги бу.

 

Юлдуз САФАРОВА,

Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани:

— Наврўз байрамини Тошкентда нишонлаш учун узоқ масофа босиб, Хоразмдан келдик. Бир ҳафтадан буён пойтахтни зиёрат қилиб юрибмиз. Мана, Наврўз байрамида сайилга чиқдик. Бежиз Тошкентнинг донини еган чумчуқ, Маккатиллодан ҳам қайтиб келади, деб айтишмас экан. Илоҳим, пойтахтимизга, юртимизга кўз тегмасин. Байрам байрамларга улансин!

Тинч ва фаровон юртга байрамлар, тўйлар ярашади. Илоҳим, мустақил юртимизнинг ҳар куни баҳор, ҳар дами Наврўзи олам бўлсин!

 

Беш тонналик
сумалак сайли

Наманганда бу йил Наврўз байрами ҳар сафаргидан-да кўтаринки руҳда бошланди. Аввал маълум қилинганидек, 5 тонналик сумалак тайёрланиши ҳақидаги хабар нафақат наманганликлар, балки бутун мамлакатимиз аҳли эътиборини Наманган Наврўзига қаратди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида тайёрланган оғирлиги 3 тонналик дошқозон ва ўчоқнинг карнай-сурнай садолари остида келтирилиши ва ўрнатиш жараёнлари ҳам катта шодиёнага айланди. Қозон шаҳарликлар ва вилоят меҳмонлари учун асосий Наврўз сайилгоҳларидан бири бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига ўрнатилди.

19 март куни соат 20.00 да Наврўз тарихидаги илк энг кўп миқдордаги сумалак масаллиқлари қозонга солинди.

— Муҳтарам Президентимиз томонидан Наврўзни азалий анъаналаримизга хос халқ сайли тарзида нишонлашга катта эътибор қаратилаётгани бутун халқимиз дилидаги иш бўлмоқда, — дейди Нодира номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази раҳбари, сумалакни пиширишга масъул пазанда Мавлуда опа Жўрабоева. — Бундан илҳомланган юртдошларимизнинг кўп миқдорда сумалак тайёрлаш борасидаги ташаббусида ҳам бу ўзининг ёрқин ифодасини топаётир.

Сумалак пиширишга тайёргарлик 24 февраль кунидан бошланди. Уни пиширишга ўзига хос танлов асосида 25 нафар тажрибали сумалакчи аёл танлаб олинди. Боғда жарчининг овози янгради: «Одамлару одамлар, тоғда битган бодомлар, эшитмадим деманглар, кейин пушмон еманглар э-ҳе-е-й!..» Шундай ҳам тун бўйи одам аримаган сайилгоҳ тўрт томондан оқиб кела бошлаган юртдошларимиз билан бир пасда гавжум бўлди. Неварасини етаклаб олган буваю бувилар, бахтиёр ёш ота-оналар, ўктам йигит-қизлар, барча-барчанинг юз-кўзида байрамона кайфият.

Наврўз сайли сумалак тарқатиш билан бошланди.

 

«Кўкламойим, кўкингдан
бер, бир чимдим»

Жиззах шаҳридаги Ёшлар шаҳарчасининг очиқ тантаналар мажмуасида намойиш этилган концерт дастури, турли кўргазмалару кўнгилочар тадбирлар баҳорнинг бутун таровати, гўзаллиги, нафосатини ўзида акс эттириб, Наврўз сайлига чиққанларга хуш кайфият бағишлади.

Ушбу умумхалқ сайли вилоятнинг шаҳару қишлоқларида анча олдин бошланган Наврўз байрами тантаналарининг энг каттаси бўлди. Боиси бу йил вилоятда умумхалқ сайиллари ҳар йилгидан барвақтроқ, бошқачароқ ўтди. Бу ўзгаришларни катта авлод вакиллари яхши ҳис этади.

— Табиат ҳикматга тўла, — дейди Жиззах шаҳридаги Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи, 82 баҳорни қаршилаётган меҳнат фахрийси Абдулла ота Қаршибоев. — Ундаги ҳар бир ўзгариш жамият ривожига, одамлар ҳаётига бевосита таъсир ўтказади. Қишнинг сўнгги ойи — хутда ёққан қор-ёмғирдан кейин ҳарорат кўтарилиб, тупроқ тобга келиши билан қишлоқларда баҳор юмушлари бошланиб кетди. Одамлардаги бу ҳаракат мамлакатимиз иқтисодий, ижтимоий ҳаётида амалга оширилаётган катта ўзгаришларга монандлиги, муштараклиги билан ҳар бир кишининг дилида яхшиликка, келажакка орзу-умидларни уйғотади.

Отахон айтгандай, асосий фаолияти қишлоқ хўжалигидан иборат бўлган ҳудудда одамларнинг турмушида баҳорнинг аҳамияти катта. Далага қўш чиқиши, кўкламги уруғ экилиши, чорвачиликда қўйларнинг қўзилаши — тўл мавсумининг бошланиши каби юмушлар олдидан кўпчиликка ош бериб, ёши улуғ оқсоқолларнинг оқ фотиҳасини олиш одати қишлоқларимизда ҳозиргача сақланиб қолган. Бу йил баҳор юмушлари ҳам, қишлоқларда Наврўз, Йилбоши сайиллари ҳам барвақт, кўтаринкилик билан ўтаётир. Бу ҳам яхшиликнинг, фаровонликнинг белгиси.

 

Қирларни уйғотган

садолар

Наврўз — ўзининг маъно-мазмуни ва фалсафаси билан ҳаётимизга жо бўлган яшариш ва янгиланиш палласи, Шарқона Янги йил дебочаси. Ушбу айёмни халқимиз ҳар йили кўтаринки руҳда, катта шодиёна билан нишонлайди.

Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам байрам шукуҳи кезмоқда. Дошқозонларда сумалак пиширилиб, сайиллар ташкил этилмоқда. Бободеҳқонларимиз эса, яхши ният билан баҳорги дала юмушларини бошлаб юборди.

Шоҳимардон — мамлакатимизнинг энг сўлим, баҳаво масканларидан бири. Бу ерларда ҳали қор эриб битмаган бўлса-да, баҳорнинг илиқ нафаси барчани ободончилик ишларига чорламоқда. Қишлоқда Наврўзи оламга катта шоду хуррамлик билан пухта тайёргарлик кўрилди. Кўча ва ҳовли-жойлар байрамона безатилиб, аҳоли учун савдо ярмаркаси ташкил этилмоқда. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавот, гўшт, тухум, турли ширинлик ва пишириқлар мўл-кўллиги, арзон бўлишига алоҳида эътибор қаратилаётир.

Чегараларнинг очилгани, қўшни давлатлар билан дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланаётгани шоҳимардонликларни беҳад қувонтирмоқда. Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоғида Наврўз байрами асосан қиру адирлар, кенг яйловлар бағрида ўтади. Ёши улуғлар Наврўзга етказганига шукроналар айтиб, «Омонлик, омонлик — ҳеч кўрмайлик ёмонлик», дея ният қилади.

Цзян ЯНЬ хоним,

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Наврўз байрамини Ўзбекистонда кутиб олаётганимдан мамнунман. Фурсатдан фойдаланиб, барчани ушбу айём билан табриклайман. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳамкорлик кенг миқёс касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда. Сиёсат, иқтисодиёт, савдо, саноат, молия, қурилиш, илм-фан, таълим, маданият соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Ўйлайманки, бу алоқалар келгусида ҳам жадал давом этади.

 

Гюнтер ОВЕРФЕЛЬД,

Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Наврўз байрамида қатнашиб, ўзбек миллий рақсларини томоша қилдим. Урф-одатларингиз, сумалак менга жуда ёқди. Ўзбекистонга келганимга унча кўп бўлмади, лекин қатор вилоятларга бориш насиб этди. Менга чет эллик инвесторлар учун яратилган имконият ва шароитлар, уларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши маъқул бўлди. Ўзбекистон билан Германия ўртасида азалдан дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари ривожланиб келган. Бундан кейин ҳам мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, янги тармоқларда шерикликни йўлга қўймоқчимиз.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔9

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 10    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 9    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 55    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар