Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилИнсон бошига мусибат тушcа ё бирор ҳуқуқий муаммони ечолмаганда, адвокатга иши тушади.
Адвокат — мижоз учун ишончли қалқон: ўз ҳимояси остидаги шахсга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш шартномаси асосида ҳақ эвазига хизмат кўрсатади. Аммо адвокат ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқарога бепул юридик ёрдам кўрсатиши мумкинми?
Адлия вазирлигида фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш самарадорлигига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида вазирликнинг Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Азизхон ШАРАФУТДИНОВ шу каби саволларга жавоб берди.
— Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори кам таъминланган шахсларнинг адвокатлар юридик ёрдамидан фойдаланишини назарда тутади.
Мазкур қарорга асосан, Адлия ва Молия вазирликларининг қарорлари билан (2008 йил 2 декабр, рўйхат рақами 1878) гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиб, амалиётга татбиқ этилган. Унда жиноят ишларида ҳимоячининг тайинлов асосида иштирок этишига суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими асос бўлиши белгиланган. Бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг тоифалари тасдиқланган. Адвокатларга кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлаш муддатлари, тўлов миқдорлари ва тартиблари белгилаб қўйилган.
Оиласида ҳар аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад юридик ёрдам кўрсатилгани учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилинган кундаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган шахслар адвокатлик хизмати учун ҳақ тўлашдан озод қилинади. Бундай харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий ҳисобланган ҳолатларда ҳам юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш бўйича харажатлар давлат зиммасида қолади.
Шаҳобиддин РАСУЛОВ
ёзиб олди.
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил