Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилҲар куни юртимизга кўплаб сайёҳлар меҳмон бўлиб келади. Халқимиз уларни очиқ чеҳра ва табассум билан кутиб олади. Шунингдек, улар учун махсус шарт-шароитлар ҳам яратилган.
— Сайёҳлар ташрифини инобатга олиб, жойларда кўплаб банкоматлар ўрнатилди, — дейди Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Мижозлар билан муносабатлар ва банк бўлимларини бошқариш департаменти директори ўринбосари Фаррух АБДУРАҲМОНОВ. — Мазкур банкоматлардан хорижликлар кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган маблағни бемалол ечиб олиши мумкин. Хоҳласа, хорижий, хоҳласа, маҳаллий валюта алмаштириш имконига эга. Масалан, Хивадаги Ичанқалъа ҳудудидаги ана шундай банкомат хизмати сайёҳларга манзур.
— Хорижда яшаб-ишлаётган шахс Ўзбекистондаги танишининг пластик картасига қанча миқдорда маблағ ўтказиши мумкин?
— Масалан, Россияда ишлаётган шахс ўз танишининг пластик картасига 1,5 минг рубль миқдорида, ўзбекистонлик фуқаро эса хорижлик қариндошига энг кам иш ҳақининг йигирма беш фоизи миқдоригача маблағ ўтказиб бера олади. Бунинг учун ўша давлатдаги банкка ўзи ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади. Бу миқдор белгиланганидан ҳам ошиб бориши мумкин.
— Айрим ҳолларда аҳоли гавжум жойларда ўрнатилган банкоматларнинг ишламай қолаётгани ҳам кузатиляпти?
— Тўғри, сиз айтган ҳолатлар бор. Баъзан банкоматнинг ишламай қолишига чети учган, кўчган, яроқсиз пластик карталарни тиқиш ҳам сабаб бўлмоқда. Ҳозирда бунга барҳам бериб бориляпти.
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил