Халқ билан      Бош саҳифа

ЖИНОЯТЧИ ОСМОНДАН ТУШМАЙДИ

11 минг оила сақлаб қолинди, лекин...

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бугун ҳар бир инсоннинг огоҳ, ҳушёр ва фидойи бўлишини талаб этяпти. Лоақал биргина жиноятнинг барвақт олдини олишга эришиш бирон инсонни ёки оилани сақлаб қолиш, кимнидир бир умрлик тавқи лаънатдан халос этиш демакдир.

ЖИНОЯТЧИ ОСМОНДАН ТУШМАЙДИ

Жорий йилнинг ўтган муддатида 1243 та маҳаллада бирорта жиноят қайд этилмади. Уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганиш натижасида 22 минг 370 нафар оиланинг нотинчлигига барҳам берилиб, 11 минг 345 нафар ёш оила ажрашиб кетишдан сақлаб қолинди. Маҳалла посбонларининг тезкор хабарлари ёрдамида 4 минг 494 та жиноят фош этилди... Буларнинг ҳаммаси катта ижобий натижа. Энг муҳими, бу сўнгги бир йилда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижаси. Бўлар экан-ку ишласа!

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бошқарувининг «Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш — давр талаби» мавзуидаги матбуот анжуманида шу каби долзарб ва муҳим масалалар хусусида сўз юритилди.

Олиб борилган изчил ва самарали фаолият натижасида Наманган шаҳрининг «Орзу» маҳалла фуқаролар йиғинининг ижобий тажрибаси оммалаштирилиб, вилоятдаги 160 та маҳалла фуқаролар йиғини жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантирилган. Шунингдек, Хоразмда «Жамоатчилик назорати масканлари» фаолияти йўлга қўйилиши эвазига 198 та маҳаллада жиноятчилик содир этилмаслигига эришилган. 

— Бизнинг «Дўрмон» маҳалла фуқаролар йиғинимизда ҳам жорий йилнинг ўтган муддатида бирорта ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилмади, — дейди Қибрай туманидаги «Дўрмон» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилбар ЖЎРАЕВА. — Назаримда, маҳалладаги ҳар бир ходим, қолаверса, маҳалла фаоллари, ёши улуғ, обрўли кишилар, хуллас, маҳаллаларимиздаги кенг жамоатчилик — ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ишласак, менимча, турли нохуш ҳолатлар содир этилишининг олдини олишимиз мумкин. Агар маҳалладаги қайсидир муаммо «бу менинг ишим эмас», деб ўз ҳолига ташлаб қўйилса, у яна бошқа кўплаб муаммоларга сабаб бўлишига шубҳа йўқ.        

Боланинг бегонаси йўқ

Республикамизда мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинининг умумий сони тўққиз мингга яқин эканини инобатга олсак, уларнинг 13,8 фоизидагина жиноятчилик қайд этилмагани, жиноятчиликдан холи ҳудудларимиз жуда кам экани маълум бўлади.

— Менинг назаримда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олишда, аввало, ёш авлод — вояга етмаганларга алоҳида эътибор қаратилиши зарур, — дейди Мирзо Улуғбек тумани «Шаҳрисабз» маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси ­Зебинисо Шербоева. — Ҳудудда яшаётган болаларнинг таълим-тарбияси учун аввало оила, кейин таълим муассасаси, ундан кейин эса маҳалла фуқаролар йиғини жамоатчилиги масъул эканини унутмаслигимиз керак. Мисол учун, бизнинг маҳалламизда 644 нафар вояга етмаган фарзанд бор. Уларнинг юриш-туриши, хулқ-атвори, ўқиши ва тарбиясига кўз-қулоқ бўлиб туришда маҳалла, ота-она ва таълим муассасаси ҳамкорлигига таянмаса, бирон ижобий натижага эришиб бўлмайди.

Жамоатчиликнинг худди шундай таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олиб, эндиликда маҳалла ҳудудидаги таълим муассасаси раҳбари ҳам фуқаролар йиғинига бириктирилди. Аммо маҳалладаги ҳар бир ота-онани йиғинга бириктириш эса имконсиз масала. Айрим ёш оилаларда ота-оналар ҳаётий тажрибага эга эмас, бунинг устига кун бўйи иш билан банд. Қолаверса, набиралар бобо-бувиларсиз катта бўлаётганини инобатга олсак, айнан оилада қилиниши зарур бўлган ишлар салмоғи ҳали анчагина эканини инкор этолмаймиз. Бола бугун ўз билганича иш тутиб, хоҳлаган номаъқулчилигини қилса, бунга ота-она эътиборсиз ва бепарво бўлса, маҳаллада қилинаётган уринишлар чиппакка чиқиши ҳам ҳеч гап эмас.      

Ишсизлик — энг катта сабаб

Содир этилган жиноятларнинг аксарияти доимий иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳиссасига тўғри келади. Бандлик муаммоси ҳал этилмагунча жамиятни жиноятчиликлардан холи ҳудудга айлантириш қийин. Бу борада маҳалла фуқаролар йиғини ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш механизмининг асл илдизини топиб, шунга кўра иш олиб бориши зарур.

— Баъзан фуқаролар маҳалла ҳудудида неча йиллардан бери бўш ётган ерда бирон тадбиркорлик қилиш мақсадида ўша ерни олиб бериш учун мурожаат қилишади, — дейди Юнусобод туманидаги «Қўшчинор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эркин ­Толипов. — Фуқаронинг ўринли таклифини инобатга олиб, юқори ташкилотларга мурожаат қилсак, айрим ҳолларда номаълум сабабларга кўра бундай таклифлар ижобий ҳал қилинмайди. Маҳалланинг эса бундай ишларга қўли калта. Шундай бўлгач, фуқароларнинг маҳаллага ишончи ўз-ўзидан йўқола боради.

Ҳа, халқнинг маҳалла фуқаролар йиғинига бўлган ишончи унинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ҳамкор ва ёрдамчи бўлишга сабаб бўлади. Ўртада ўзаро ишонч бўлмаса, бундай ҳамкорлик наф берадими?

...Назаримда, бу каби ўткир саволларни ҳар ким ҳар куни ўзига бериб кўриши ва жавоб топа олиши зарур. Шундагина ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олишга ҳисса қўшган бўламиз.

 

Абдукарим АВАЗБЕКОВ   




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 295    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар