Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.
Бизнинг Каттақўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотимиз ҳам ёш авлод вакилларини табиатни севиш ва уни асрашга ўргатиш, болажонлар онгида экологик дунёқарашни юксалтириш, экологик маданиятни шакллантириш ва она табиатни эъзозлаш кўникмаларини тарбиялашга астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Яқинда таълим масканимизни «Экологик тоза ҳудудга айлантириш» ташаббуси билан чиқдик. Бунинг учун эса энг аввало, боғчамиз ҳудудини тозалаб, мавжуд дарахт ва буталар, гул кўчатларини тартибга келтирдик. Ариқлар қазилиб, дарахтлар оқланди. Таълим масканимиз ҳудудидаги 10 сотих ер майдонига қўшимча равишда янгидан дарахт ва гул кўчатлари экдик.
Биргина шу йил эрта баҳорда 100 туп манзарали арча ва 250 тупдан кўпроқ мевали дарахт кўчатларини ўтқаздик. Яқинда бу ерга уруғлари аллақачон қадалган ифор таратиб, кўзни қувнатувчи турфа гуллар ҳам очилиб, кишига бир олам завқ бағишлайди.
Бу эккан ниҳолларимиз яқин йиллар ичида бўй чўзиб, атроф муҳит ҳавосини ифлосланишдан асрайди. Янада кўркам ва баҳаво бўлиши кутилаётган тарбия масканимизда таълим оладиган болажонларимиз боғча ҳудудида яйраб ўйнайдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, атроф муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш давомида ҳозирда тарбиямизда бўлган болажонларимизни ҳам эсдан чиқарганимиз йўқ. Улар қилинаётган хайрли ишларда бевосита иштирок этишмоқда. Уларга гул уруғлари сепишни, ниҳолчаларни экишни ҳам ўргатяпмиз. Бу эса уларни табиатга бўлган муҳаббатини оширишда, уни севишда албатта қўл келишига ишонамиз.
Латофат ҲАЙДАРОВА,
Каттақўрғон тумани 5-сонли давлат МТТ директори
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил