Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда
Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..
БатафсилМеҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.
Негаки, 1995 йилда қабул қилинган амалдаги Меҳнат кодекси бугунги замон талабига тўла мос келмайди. 2022 йил 28 октябр куни «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун эса бу муаммоларга ҳуқуқий ечим бўла олади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси фуқароларни меҳнатга жалб этишнинг айнан янги шаклларини назарда тутади. Хусусан, янги таҳрирда ходимлар меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва касб-ҳунар соҳасида камситишларга йўл қўймаслик, меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни таъқиқлаш, ходимнинг ҳуқуқий ҳолатининг ёмонлашишига йўл қўйилмаслик кабиларга эътибор қаратилган.
Ишдан бўшатиш нафақаси иш стажига қараб белгиланади
Эндиликда ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланади. Яъни: 3 йилгача иш стажига эга ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 %, 3 йилдан 5 йилгача – 75 %, 5 йилдан 10 йилгача – 100 %, 10 йилдан 15 йилгача – 150 %, 15 йилдан ортиғига – 200 % берилади. Аввалги кодексда иш стажидан қатъи назар барчага 100 % лик ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланар эди.
Энди дам олиш кунлари «куймайди»
Аввалги меҳнат кодексига кўра давлат байрамлари шанба ёки якшанбага тўғри келса, дам олиш кунини кўчириб бўлмасди, яъни ўша дам олиш куни куяр эди. Янги таҳрирга биноан давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) дам олиш кунига тўғри келган тақдирда дам олиш кунини кўчириш қоидаси киритилмоқда. Яъни айтайлик 8 март якшанба кунига, яъни шундоқ ҳам дам олиш бўлган кунга тўғри келиб қолса, эртаси кунги душанба ҳам дам олиш куни дея эълон қилинади. Шунингдек, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизми жорий этилмоқда. Жумладан, иш кунини қисмларга бўлиш, сменали иш, мослашувчан иш графиги сингари турлар ходимларга қулайликлар туғдириш мақсадида киритилди.
Дастлабки синов муддатисиз ишга кириш мумкин
Эндиликда олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида тамомлаган талабалар, дастлабки синов муддатисиз ишга кира олади. Ушбу норма Меҳнат кодексининг янги таҳририда назарда тутилган. Аммо бу имтиёз фақат давлат гранти асосида ОТМни тугатган талабаларга эгаллаган мутахасисликлари бўйича биринчи маротаба ишга кираётганларидагина амал қилади. Яъни агар давлат гранти битирувчиси биринчи марта дастлабки синов муддатисиз ишга олинса ва у ишдан бўшаб, бошқа ишга кирмоқчи бўлса, унга нисбатан бу имтиёз амал қилмайди. Шунингдек, битирувчи бу ҳуқуқдан фақатгина бир йил мобайнида фойдалана олади.
Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 129-моддасига биноан ишга қабул қилинаётганда яна бир қатор тоифаларга дастлабки синов муддати белгиланмайди: ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий); захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар; тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар; ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар; ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар; жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил
Кодексда акс этган яна бир муҳим янгилик, битта ташкилотда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил бериш тартиби жорий этилганидир. Аксарият мамлакатларда меҳнат таътилининг давомийлиги ходимнинг маълум бир ташкилотдаги иш стажидан келиб чиқиб ўрнатилиши белгиланган. Янги Кодексининг 220-моддасида қўшимча таътил ходимнинг битта ташкилотда ёки тармоқдаги тўлиқ ҳар 5 йиллик иш стажи учун 2 кунга, лекин жами 8 кундан ортиқ бўлмаган муддатга кўпайтирилди, деганидир.
Иш ҳақини кечиктирганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатда иш берувчининг иш ҳақини кечиктириш учун жавобгарлиги кечиктирилган ҳар бир кун учун қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида белгиланмоқда. Бу ўз навбатида, хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, ушбу норма иш берувчининг асосий мажбуриятларидан бири бўлган – ходимга ўз вақтида ҳақ тўлашни амалга оширишига туртки бўлади.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби соддалаштирилмоқда
Ҳужжатда Ўзбекистоннинг «Электрон ҳукумат» тизимига кирувчи Ягона миллий меҳнат тизимида барча тузилган меҳнат шартномаларини (ва уларга киритилган ўзгартиришларни) мажбурий рўйхатдан ўтказиш бўйича талаблар белгиланмоқда. Муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда. Муддатли меҳнат шартномаси муддати бир марталик узайтириш ҳуқуқи билан 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилган.
Бундан ташқари, иқтисодий сабабларга кўра меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиблари жорий этилмоқда. Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда, бу эса доимий иш жойидаги меҳнат шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туришни ва ходим ишга юборилган ташкилот билан муддатли шартнома тузишни назарда тутади.
Ҳаммаси яхши, бироқ…
Кўриб турганимиздек, янги таҳрир бугунги кунда дуч келаётган меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бир қатор муаммоларга ечим бўлади. Аммо янги кодексдаги «Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш» асоси чиқариб ташланиши ёшлар орасидаги ишсизлик муаммосини янада чуқурлаштириб юбормайдими? Шундоқ ҳам минглаб ёш кадрлар иш топа олмай, пенсионерлар эса курсисини ёшларга бўшатгиси келмай турган бир пайтда бу қарор қанчалик оқилона? Бу қарор меҳнат унумдорлигига салбий таъсир кўрсатмайдими? Иш берувчилар ва ёлланма ишчилар эркин танловини мажбуриятларга айлантириб қўймадими?
Энди ходим 90-100 ёшга кирганда ҳам ишлаб юраверадими, уни ишдан бўшатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқми? Агар ходим кексайгани сабабли ўзига юклатилган вазифани етарлича бажара олмаётган бўлса-чи? Ҳали қонун кучга киришига икки ой вақт бор, бу ҳақда яна бир бор ўйлаб кўриш керакдир балки…
Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.
Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..
БатафсилАндижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.
БатафсилБугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.
Батафсил