Халқ билан      Бош саҳифа

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Ҳиндистонда буюк империяга асос солган, дунёга машҳур шоир, олим, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур, таниқли шоир Нодирабегим, Ҳайратий, Чўлпон, Ҳабибий каби ойдинлар туғилиб ўсган бу масканда.

Вилоят бугунги кунда нафақат фан ва таълим, санъат соҳаси учун чинакам намоёндалар етиштириб бераётгани, балки мамлакат саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик соҳалари ривожига улкан ҳисса қўшаётган фидокор фарзанд­лари билан ҳам юртга танилган. Бу диёрда мамлакатимиз пахтачилиги, ғаллачилиги учун катта илмий-
амалий мактаб яратган устозлар бор. Андижон деҳқонлари, миришкорлари халқимиз дастурхонининг тўкинлигига жуда катта ҳисса қўшиб келади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг андижонлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида ҳам булар ҳақида атрофлича сўз юртилди. Сайловолди дастурида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, мазкур йўналишда қандай катта мақсадлар кўзда тутилаётгани атрофлича таҳлил қилинди. Номзод дас­турининг асосий йўналишлари андижонлик сайловчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

– Бугун Андижондаги бунёдкорликларга барчанинг ҳаваси келмоқда. Ўзгаришлар йил ёки ой сайин эмас балки, кун сайин бўлмоқда. Мамлакатимиз равнақида ҳар соҳада илғор бўлган сиз, азиз андижонликларнинг муносиб ҳиссангиз бор ва бундан ҳар қанча ғурур туйса арзийди. Юртимизда яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб ўзига ҳам, жамиятга ҳам ҳар томонлама фойда келтираётган бу жўмард инсонларга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромимни изҳор этаман, – дея таъкидлади Абдушукур Ҳамзаев.

2022 йили вилоятда ўсиш суратлари ялпи ҳудудий маҳсулотда 108,6 фоиз, саноатда 122,6 фоиз, истеъмол товарларида 143,1, шунингдек, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 103,5 фоизни ташкил этгани, қолган барча йўналишларда ҳам ижобий натижаларга эришилгани тадбиркор халқнинг ишбилармонлиги, меҳнатсеварлиги самарасидир.

Бироқ ҳали олдинда қанчадан-қанча ечимини кутиб турган масалалар бор. Андижоннинг 894 та МФЙда яшаётган 3,4 млн. аҳолиси бозорини арзон қилиш, тўкинликни таъминлаш, уларга қулай яшаш шароитларини яратиш, ишсиз аҳоли ҳамда ёшларни муносиб иш ҳақи ва иш жойи билан таъминлаш лозим. Бу борада Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод дастурида аниқ мақсадлар кўзда тутилган.

 

330 минг аҳолида ичимлик сув муаммоси бор

Мамлакат тараққиётида, энг аввало, халқнинг турмуш шароитини яхшилаш устуворлик касб этади. Сир эмас, айрим ҳудудларимизда ҳануз тоза ичимлик сув ва оқава сув тармоқлари кириб бормаган маҳаллалар мавжуд.

Хусусан, Андижон вилояти мамлакатимизда марказлашган ичимлик сув таъминоти нисбатан яхши ҳудуд ҳисобланса-да, лекин аҳолининг 15 фоизи (ёки 330 минг киши) марказлашган тоза ичимлик сувга муҳтож.

Айрим жойларда йирик завод ва фабрикалар томонидан атмосферага зарарли газларнинг чиқарилиши, аҳоли яшаш пунктларига яқин масофаларда чиқинди полигонларининг мавжудлиги одамлар ҳаётига жиддий хавф туғдириб, турли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Шулардан келиб чиқиб, номзоднинг Сайловолди дастурида ушбу йўналишга оид бир қанча режа ва таклифлар акс этгани қувонарлидир. Аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларда яшаётганларнинг тоза ичимлик сув таъминоти ва сифати яхшиланиши эътибор марказида бўлади. Бу ҳақда номзод учрашувда алоҳида таъкидлаб ўтди.

– Ичимлик сув таъминоти лойиҳаларида бозор механизмларини жорий этишга, лойиҳа ташаббускорининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар сув ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши натижасида сув ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилади, – деди Абдушукур Ҳамзаев. – Аҳоли яшаш пунктларида бадбўй ҳид чиқараётган, оқова сув тозалаш иншоотлари бўлмаган ҳар қандай корхона фаолияти белгиланган талабларга жавоб берадиган технологиялар жорий этилмагунча тўхтатилиш амалиётини жорий этамиз.

Оқова сувларни тозалашда ҳам муаммолар йўқ эмас. Номзоднинг таъкидлашича, тозалаш иншоотларининг самарадорлиги паст бўлган ҳудудларда оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чоралари кўрилади. Коллектор-дренаж сувларини қайта фойдаланишнинг замонавий ва илмий асослари ишлаб чиқилади ва шу орқали сув ресурсларини муҳофаза қилиш таъминланади.

 

Ҳаёт учун энг муҳим омил – тоза ҳаво

Инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлашга оид дастурий мақсадларни андижонлик сайловчилар ҳам фаол қўллаб-қувватлашди. Жумладан, мамлакатимизнинг йирик ва саноати ривожланган шаҳарларида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа зарарли газлар миқдорини 2 бараварга камайтириш орқали атмосфера ҳавоси сифат кўрсаткичларини белгиланган меъёрлар даражасига келтиришга эътибор қаратилади.

Маълумотларга кўра, биргина Андижон шаҳри ҳавосида бир кунда 400 тонна, бир йилда 146 минг тоннадан зиёд заҳарли газлар йиғилади. Шу боисдан атроф-муҳитни меъёрдан ортиқча ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 5-10 бараваргача оширилиши аҳамиятга молик.

Атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай хўжалик ўз фаолиятини ифлослантирувчи моддаларни тозалаш ускуналари билан жиҳозланган ҳолда амалга ошириши, йирик шаҳарларда жамоат транспорти жозибадорлигини оширишга қаратилган амалий тадбирлар кучайтирилиши, хусусан электр автобусларни кўпайтириш орқали шаҳар ҳавоси тозалигини барқарорлаштириш масалаларига дастурда алоҳида эътибор қаратилган.

 

1200 та ўсимликларнинг 750 таси доривор

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, халқ табобатини янада ривожлантириш, илғор хорижий тажрибалар асосида узлуксиз таълим сифати даражасини кўтариш, илм-фан ривожини жадаллаштириш дастурда устувор вазифалар этиб белгиланган.

Шу мақсадда, энг аввало, дори воситаларини реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг лицензия талабларига риоя этишлари устидан назорат кучайтирилиши айтилди. Табиий доривор маҳсулотлар турини кенгайтириш, маданий доривор ўсимликлар плантацияларини кўпайтириш орқали маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёсини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш йўлга қўйилади.

Юртимизда 1200 та ўсимликларнинг 750 таси доривор ҳисобланади. Андижон вилоятида ҳам доривор ўсимликлар бисёр.

Шу боисдан табиий доривор маҳсулотларни етиштириш ва маҳаллий қайта ишлаш орқали халқимизнинг соғлиғини сақлашга катта эътибор қаратилиши алоҳида таъкидланди.

Аҳолининг талабидан келиб чиқиб, тиббиёт соҳасида стоматологик хизматлар нархини пасайтириш мақсадида давлат стоматологик клиникаларини ривожлантириш, мактабгача таълим муассасаларида овқатланиш тизимини такомиллаштириш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда болаларни маънавий ва жисмонан ривожлантиришга йўналтирилган, витаминларга бой озиқ-овқат хавфсизлигига тўлиқ жавоб берадиган рационларни қўллашни кенгайтириш, экологик номақбул ҳудудлар аҳолиси учун ижтимоий тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш дастурдаги энг асосий вазифалардан этиб белгиланган.

Инсоннинг экологик ҳуқуқлари бу яшаш ҳуқуқининг фундаментал асоси ҳисобланади. Зеро, экология барқарор бўлса, инсоннинг умри узоқ, ҳаёти фаровон бўлади.

Номзоднинг Сайловолди дастурида экологик ривожланиш мақсадларига эришиш орқали атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини жадаллаштириш, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳолининг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳамда экологик хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қатор мақсадли вазифалар қамраб олинган.

Шунингдек, сайловчилар билан учрашувда Марказий Осиё ва бутун дунё учун долзарб аҳамиятга эга Орол фожиаси, ер ва сув ресурслари муаммолари, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг, атмосфера ҳавосининг ёмонлашуви, саноат ва маиший чиқиндиларнинг тўпланиши каби экологик муаммоларга ечим топиш ва аҳолининг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича режалаштирилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Сўзга чиққанлар Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар ва барчани ушбу номзодга овоз беришга чақирдилар.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔380

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔421

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔565

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 380    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 421    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 565    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 485    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 629    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар