Халқ билан      Бош саҳифа

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Ўзбекистоннинг конституциявий қонунчилиги ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда чет эл тажрибаси шуни кўрсатадики, депутатларнинг аҳоли олдидаги биринчи даражадаги вазифалари қуйидагилардан иборат:

Қонунчилик ташаббускори ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда қонун ижодкорлиги бўйича фаолият юритиш;

Парламент назорати талабларидан оғишмаган ҳолда ижро ҳокимияти фаолияти устидан самарали назоратни амалга ошириш;

Ўз сайловчилари билан тизимли равишда ишлаш, уларнинг кундалик ҳаётидаги муаммолар ечимини топиш, улар олдида ҳисобот бериш;

Фракция ва қўмита аъзолари сифатида мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид бўлган масалалар муҳокамасида иштирок этиш.

Мана шу вазифаларни сидқидилдан бажараётган депутатлар сайловчиларнинг ҳам, партия электоратининг ҳам ишончини қозонмоқда, эл-юрт дуосини олмоқда. Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари юқоридаги 3-бандга асосан ҳудудларда корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектлари, фермер хўжаликларида бўлиб, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўтказмоқда. Жойларда аниқланган масалаларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар Наврўзбек Юсупов, Муқаддас Тиркашева ва бошқалар Жиззах шаҳрида жойлашган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Бугунги кунда шифохонада куз-қиш мавсумида иситиш ва иссиқлик режимига риоя этилишини таъминлаш учун 3 та иситиш қозони соз ҳолатда хизмат қилмоқда. Муассасага қарашли газ тақсимлаш қутилари (ГРП) ҳам куз-қиш мавсумига шай.

Шунингдек, бу ерда 2023 йилнинг июль ойида «Яшил энергия» МЧЖ томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан 100 кВатт ҳажмда электр энергияси ишлаб чиқарадиган кичик қувватлар ўрнатилган. Қайта тикланувчи энергияни ҳосил қилувчи қуёш панеллари шифохонанинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини қопламоқда. Келгусида қўшимча қуёш панеллари ўрнатиш ҳисобига электр энергияга бўлган эҳтиёжни 100 фоизга етказиш белгиланган.

Ўрганишлар давомида бир қатор камчиликлар ҳам аниқланди. Жумладан, шифохона 2013 йил «Камол» МЧЖ томонидан қурилган бўлиб, ҳозирги кунда унинг ички ва ташқи қисми капитал таъмирга муҳтож. Қолаверса, шифохонага қўшимча лаборатория ва йиғилиш зали керак.

Депутатлар ушбу масалаларни ўз назоратига олиб, тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўришларини билдирди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах шаҳрида инвестицияларни жалб қилиш, шаҳар экспорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ҳам ўргандилар. Хусусан, «Уз-Турк Чарм» МЧЖ фаолияти билан танишишди.

Корхона тайёр чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ҳозирда мазкур инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида бино ва иншоотларнинг қурилиш-монтаж ишлари якунига етган. Корхона биринчи босқичда ишга тушишга тайёр.

Унинг ишга тушиши Жиззах шаҳрида чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Энг муҳими, лойиҳа доирасида 100 га яқин янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Депутатларнинг кейинги манзили Жиззах шаҳри, Бунёдкор МФЙ, А-саноат ҳудудида жойлашган «Раw Материалс Cеллулосе» МЧЖ корхонаси бўлди. Ушбу корхона йилига 10 минг 200 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Европа ва Хитойдан келтирилган замонавий автоматлаштирилган узлуксиз ишлаб чиқариш линияси экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради.

Ишчи гуруҳ аъзолари корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни билан танишар экан, кейинги йилларда юртимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

Депутатларнинг учрашувлари давом этмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔177

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔212

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔363

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 177    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 212    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 363    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 286    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 461    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар