Давр нафаси      Бош саҳифа

ТАБИАТ МУВОЗАНАТИНИ САҚЛАШ

асосий инсоний бурчимиздир

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кишини хурсанд қилиши аниқ. Аммо яқинда Тузель мавзесида метро қурилиши жараёнидаги бир жиҳат эътиборимни тортди.

Кўприк қуриш мақсадида қазилган чуқурлар атрофига ҳеч қандай тўсиқлар қўйилмаган. Агар уларнинг шундоққина ёнида серқатнов автомобиль йўли жойлашганини инобатга олсак, хавфсизлик масаласи бироз назардан четда қолмадимикан?..

Шу билан бирга, айрим қурилиш майдонлари атрофидаги чиқиндилар уюмини, кўчаларнинг ифлосланиши бироз дилни хира қилади. Шундай вақтда Ўзбекистон Республикаси Кон­ституциясининг 50-моддасидаги «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар», деган таъкидни ёдга олиш ўринли бўларди.

Давлатимизнинг бош қомусида бу масалага алоҳида эътибор қаратилишининг замирида биринчи навбатда аҳоли хавфсизлиги ва табиатга соғлом муносабатни шакллантириш масаласи турибди.

Қадимдан ота-боболаримиз қуриган бир дарахтнинг ўрнига бошқасини қадашган. Шу йўл билан табиатнинг мувозанатини сақлашга ҳаракат қилишган. Аслида биз нафас олаётган ҳаво, мазали мевалар етиштириб бераётган тупроқ, чанқоғимизни қондираётган сув табиатнинг омонати эмасми? Унга тўғри муносабатнинг шаклланиши эса, аввало, оиладан бошланади. Болага кичиклигиданоқ сувга чиқинди ташламасликни, ерга ниҳол қадашни ўргатиб борсак, унинг онгида ўз-ўзидан бунёдкорлик, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабат шаклланади. Бу ўгитларнинг ўз вақтида берилиши, ҳаттоки, оилавий қадриятга айланиши эса жамият ҳаётидаги кўплаб муаммоларга ечим дегани. Ҳар бир инсоннинг беминнат фойдаланаётган табиий бойликларни қадрлаши, эҳтиёт қилиши унинг касбида ҳам ўз аксини топади.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, юртимизда жадаллик билан қурилаётган йўл ва кўприклар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва тураржой бинолари ҳудудларида табиатга нисбатан тўғри муносабатда бўлиш зарур. Бунда чиқиндиларнинг ўз вақтида махсус жойларга элтиш тупроқ зарарланишининг олдини олса, чанг-тўзон кўтарилмаслиги ҳаво мусаффолигини сақлаш демакдир. Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган брифингда муҳокама қилинган айни масалаларга фақат мутасаддиларнинг эмас, ҳар биримиз бурчли эканимиз таъкидланди.  

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар