Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Рақс — аввало санъат

у «оммавий маданият» қуролига айланмасин

Рақс — аввало санъат

«Оила даврасида» газетасининг 2016 йил 18 февраль сонидаги «Рақс миллатни тарбиялайди» мақоласини ўқиб, чуқур ўйга толдим. Айниқса, мутахассис ва томошабинларнинг бугунги кун рақс санъатидаги нуқсон ва камчиликлар, хусусан, эркакча рақс борасидаги ўринли мулоҳазалари менда ҳам қатор фикрларни уйғотди.

Бугун эркакча рақслар ҳақида гап кетса, «шу ҳам муҳокамага лойиқ гапми», дейдиганлар топилади. Аммо катта жароҳатлар кичик яраларнинг газак олиб кетишидан юзага келишини унутмаслик лозим.

Мақолада таъкидланганидек, чиндан ҳам шиддатли, маъноли эркакча рақс усталари юртимизда етарлича. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида таълим олаётган Шерзод Кенжабоев ана шундай ёшларимиздан.

Асли қорақалпоғистонлик Шерзод болалигидан рақс ­санъа­тига қизиқди. Ўзининг меҳнати ва интилишлари эвазига 2014 йилда «Республика ёш ижрочилар» кўрик-танловида рақс йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаб, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига ўқишга имтиёзли қабул қилинди. Таҳсил давомида Шерзод ўзбек ва қорақалпоқ рақс санъатини кенг танитиш мақсадида дунё миқёсидаги нуфузли танловларда ҳам иштирок этиб келмоқда. 2015 йил февралда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган  «Под небом Петербурга» III халқаро рақс танловида у I ўринни олди, августда эса Болгарияда ўтган «Bulgaria Open – 2015» халқаро кўрик-танловида Гран-прини қўлга киритди. «Жаҳон халқлари рақслари» танловида ғолиб бўлди.

«Мен ҳар сафар саҳнага чиқарканман, албатта, кўз ўнгимда ота-онам, шу билан бирга, мамлакатимнинг миллий қиёфаси туради», — дейди раққос.

Чиндан ҳам унинг ижросини кузатган томошабин рақсда ҳаёт нафасини ҳис қилади. Чунки у ҳақиқий эркакча рақсни жасур ва мардона ҳаракатлар билан ифода этади.

Яна бир жонкуяр раққос — Эркин Қаҳҳоров. Унинг «Фарғонача» рақси жанговар рақс саналиб, раққос уни қўлларида қилич тутгандек ижро этади. Раққос ўз рақсини шу даражада моҳирона ижро қиладики, томошабин гўё қилични кўргандек бўлади.

У қўлларини ёзиб давра айланар экан, инсоннинг табиат билан узвий боғланаётганини кўрсатади. Ёки най ноласига ҳамоҳанг ҳаракатида тўрт унсур бир жисмда бирлашади. Бунда йигитларга хос шижоат, ғайрат, завқ-шавқ уйғунлашиб намоён бўлади.

Ҳар иккала раққос ижодини кузатар эканмиз, улар ҳар бир рақсини бугунги кун билан боғлашга ҳаракат қилаётганини кўрамиз. Ва энг асосийси, устозлари яратиб кетган рақсларни шунчаки кўчириб олмай, янги ҳаракатлар ва ҳолатлар билан бойитиб боришга интилаётганини илғаймиз. Санъатимизни авлодлардан авлодларга етказувчи шундай жонкуяр инсонлар борлиги кўнглимизга таскин беради. 

 

Қувондиқ ЭЛИБОЕВ,

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔59

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔51

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔200

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар