Экология      Бош саҳифа

ПЛАСТИК КАРТАГА ОИД ЯНГИЛИКЛАР

Тўлов терминали ижараси қанча?

Президентимизнинг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиши ва сотиши ҳамда ўз маблағини хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш имконияти яратилди.

ПЛАСТИК КАРТАГА ОИД ЯНГИЛИКЛАР

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда «сўм» пластик карталари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тавсиявий тарифлар режасига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритди. Халқаро тўлов (конверсия) карталаридан фойдаланиш кенг йўлга қўйилди.

Шу сабабли, биз фуқароларда пластик карталар орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда туғилган кўплаб саволларини умумлаштириб, уларга жавоб беришга ҳаракат қилдик.

— Тўлов терминаллари учун ижара ҳақи илгари евро эквивалентида ҳисобланарди. Эндиликда ижара ойлик қиймати қандай белгиланади?

— Илгари юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов терминаллари учун тўлайдиган ижара ҳақи мос равишда — 5 ва 2,5 еврогача эквивалентда белгиланган. Жорий этилган янги тарифга кўра, тўлов терминаллари ижара ҳақи сўмга ўтказилиб, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мос равишда 25 минг ва 15 минг сўм этиб белгиланди.

— Йўқотилган пластик карталарни янгисига алмаштириш учун талаб этиладиган мажбурий тўловлар қийматида ҳам ўзгаришлар бўлдими? 

— Илгари жисмоний шахсларга йўқотилган ёки шикастланган пластик карталари ўрнига янгиси берилганда 5 евро эквивалентигача, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлардан эса 10 евроча эквивалентда ҳақ олинарди. Эндиликда янги тарифда айни хизматлар учун жисмоний шахслардан 10 минг сўмгача, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлардан 15 минг сўмгача ҳақ олиш тавсия этилган.

— Пластик картани эмиссия қилиш, блокировка қўйиш ва чиқариш каби хизматлар учун тижорат банклари томонидан 5 евро эквивалентида хизмат ҳақи олинарди.  Энди ушбу хизматлар мижозларга бепул кўрсатилиши айтилмоқда...

— Қисман. Ушбу хизмат турлари ҳозирча фақат жисмоний шахслар учун бепул қилинди. Яъни, жисмоний шахслар пластик карталарини (иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва оилавий карталар)ни эмиссия қилиш, пластик карталарни блокировка (шу жумладан, «стоп-лист»га) қўйиш ва чиқариш каби хизматлар бепул кўрсатиладиган бўлди. 

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун корпоратив пластик картани эмиссия қилиш хизматига ўрнатилган тариф — 15 минг сўм этиб белгиланди.

— Фуқаролар тижорат банкларининг конверсия бўлимларидан нақдсиз кўринишда, яъни халқаро тўлов карталарига (конверсия) тушириб бериш орқали чет эл валютасини харид қилишлари йўлга қўйилди. Ушбу халқаро тўлов карталарини очиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ қандай харажатлар бор?

Ҳозирги пайтда тижорат банклари томонидан халқаро (конверсион) тўлов карталарини очиш ва ишлатиш учун қуйидаги комиссион ҳақ олинади:

 картани очиш учун — 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марталик тўлов);

 картадан фойдаланиб тўловлар амалга оширилганда комиссион ҳақ — ҳар бир транзакция суммасининг 0,5 фоизидан 1 фоизигача бўлган миқдорда.

— Илгари республикамизда тижорат банкларидан халқаро (конверсион) тўлов карталарига тушириб олинган хориж валютасини чет элда нақдлаштиришда комиссия чегирмаси ва кунлик лимитлар мавжуд эди?  Бугунги кунда картадан фойдаланишда қандай чекловлар мавжуд?

— Ҳозирги пайтда халқаро (конверсион) тўлов карталаридан фақат хорижий давлатларда фойдаланиш мумкин. Банкоматлардан нақд хорижий валюта ечиб олиш — операция суммасининг 1 фоизи миқдорида ушлаб қолинади.

Дўкон ва меҳмонхоналарда, тўлов картаси қабул қилинадиган барча жойларда карта орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Тўлов карталари барча давлатларда ишлатилиши мумкин, давлатлар бўйича чеклов ёки нақд хорижий валютани ечиб олиш бўйича лимит ўрнатилмаган.

Шу ўринда хорижий банклар ўз банкоматларидан нақд пулларни ечиб олиш учун маълум бир лимит ўрнатиш амалиётидан ҳам фойдаланиши мумкинлигини эътиборга олиш зарур. Одатда, бу лимит битта операцияга нисбатан жорий қилинган бўлиб, операциялар сонининг ўзи чекланмаган бўлади. Мисол учун баъзи бир давлатларда банкоматлардан хорижий валютани суткасига 100 АҚШ долларигача нақдлаштириш мумкин бўлса, баъзи мамлакатларда бу чегара 2 минг АҚШ долларигача, ёки умуман, чеклов бўлмаслиги мумкин.

— Халқаро тўлов картадаги хорижий валютанининг маълум бир қолдиқ қисмидан фойдаланиб бўлмайди. Ушбу сумма картада сақланиб туриши зарур. Бунинг сабаби нимада? Янги тартиб бўйича бундай чеклов бекор қилиндими?

— Халқаро тўлов тизимлари операторлари (VISA, MasterCard ва бошқалар) талабларига кўра, банклар томонидан 35 дан 100 АҚШ долларгача камайтирилмас қолдиқ (суғурта депозити) ўрнатилган бўлиб, ундан мижоз фойдалана олмайди.

Ушбу суғурта депозити маблағлар ортиқча сарфланганида банк томонидан ишлатилади. Маблағларнинг ортиқча ишлатилиши курсларнинг ўзгариши ёки хорижий банк томонидан тўлов картаси бўйича операциялар амалга оширишда ўрнатилган комиссиядан ҳосил бўлиши мумкин.

Ушбу қолдиқ пул пластик карта ёпилганидан сўнггина  мижозга қайтарилади.

— Халқаро тўлов карталаридан хорижга мамлакатимиз тижорат банклари орқали тўловни амалга ошириш мумкинми?

— Картадаги валюта маблағларидан хорижда ўқиш ёки даволаниш учун талаб этиладиган ҳужжатлар (инвойслар) тақдим этилганида бевосита Ўзбекистондаги банкдан туриб тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.

Республика ҳудудида халқаро (конверсион) тўлов картасидаги маблағларни жорий айирбошлаш курси бўйича фақат миллий валютада ечиб олиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

🕔09:21, 23.10.2025 ✔7

Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

Батафсил
Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

🕔09:09, 23.10.2025 ✔4

Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

Батафсил
Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

🕔15:31, 16.10.2025 ✔27

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

    ✔ 7    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

    Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

    Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

    ✔ 4    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

    Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

    Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

    ✔ 27    🕔 15:31, 16.10.2025
  • Гужумларни  «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Гужумларни «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Ўтган асрнинг 70-йилларида мамлакатимизга Россия, Украина ва Беларусь ҳудудларидан кўплаб ёғоч материаллари олиб келинарди. Ўша вақтларда ёғоч-тахта пўстлоғида минтақамиз табиатига ёт бўлган номаълум ҳашарот ҳам кириб келди.

    ✔ 27    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Чўлга  айланаётган кўл

    Чўлга айланаётган кўл

    Башариятни огоҳликка чорламоқда, лекин биз, инсонлар негадир бефарқмиз

    ✔ 46    🕔 14:52, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар