Давр нафаси      Бош саҳифа

ОДАМЛАР ГАЗЕТА ЎҚИШИ УЧУН

ҳаққоний ва одил муносабат зарур

Сўзнинг нақадар қудратли куч экани бугунги ахборот замонида янада яққолроқ сезилмоқда. Ахборот замони деганимиз — бугун дунёда ҳар қандай яхшилигу ёмонлик, эзгулигу ёвузликлар ахборотнинг кучи, қудрати билан содир этилмоқда. Ана шу ахборотни одамларга етказадиган, унинг қандай мақсадларга хизмат қилишига «йўл очадиган» соҳа вакиллари, шубҳасиз, бу журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимларидир. Шунинг учун ҳам холислик ва ҳаққонийлик бизнинг фаолиятимиздаги энг олий мезонлар саналади.

ОДАМЛАР ГАЗЕТА ЎҚИШИ УЧУН

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригини ҳаммамиз катта ҳаяжон билан тингладик. Давлатимиз раҳбари бугунги давр оммавий ахборот воситалари олдига қандай юксак вазифаларни қўяётгани, том маънода тўртинчи ҳокимият бўлиб майдонга чиқишга эришиш учун қандай долзарб вазифалар турганини теран таҳлил қилиб берди. Матбуот аҳлидан халқимиз нималарни кутаётганини куюнчаклик билан ифода этди.

Ҳа, журналист замондан бир қадам олдинда юриши керак, дейишади. Одамларга янгилик етказиш, сўз айтиш учун ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилмоқ зарур. Хўш, биз зиммамиздаги ана шу вазифаларни қанчалик уддалаяпмиз? Халқнинг дарду ташвиши билан нечоғли ҳамнафас бўла оляпмиз? Табрикни қайта-қайта ўқир эканман, ана шу саволлар миямда бот-бот айланаверди.

...Устоз ҳамкасбларимиздан бири қўнғироқ қилди: «Укажон, бугун журналист учун ҳақиқий ишлайдиган давр келди. Матбуотнинг чинакам куч-қудратини намоён этиш учун жамиятимизда ҳамма эшиклар очиқ, ўзингизни кўрсатиш, эркин ижод қилиш учун майдон кенг, бундан фойдаланинглар...», деди катта ҳаяжон билан. Бу ҳақ гап. Бугун журналистга, оммавий ахборот воситаларига барча шароит яратиб берилган. «Уни ёзма, буни ёз», «Ундай ёзма, бундай ёз», дейдиган замонлар ўтиб кетди. Ахир, Президентнинг ўзи халқ билан мулоқотни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига кўтариб қўйган бўлса. Аслида матбуотнинг, оммавий ахборот воситасининг ҳам асосий вазифаси халқ билан очиқ, юзма-юз мулоқот қилиш эмасми? Одамлар ҳаётини, улар дуч келаётган муаммоларни яққол кўрсатиб берадиган ҳақиқат ойнаси бўлиш эмасми?

«Халқ билан мулоқот, одамларнинг орзу-интилишлари, дарду ташвишлари билан яшаш давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган бугунги кунда ҳар бир оммавий ахборот воситаси чинакам мулоқот майдончасига, эркин фикр минбарига айланган тақдирдагина биз ўз олдимизга қўйган мақсадларга эриша оламиз», дея алоҳида таъкидлади давлатимиз раҳбари. Тан олишимиз керак, айни шу жиҳатда ҳам мамлакат раҳбарининг ўзи бизга ўрнак, намуна бўлмоқда. Кундалик турмушимизнинг қайноқ нуқталарига — мактаб ёки боғчага, шифохона ёки бозорга кутилмаганда кириб бориш, ҳақиқий аҳволни кўриб, гувоҳ бўлиб, уни холисона ёритиш, кенг жамоатчиликнинг эътиборини шунга қаратиш, аслида биз, журналистларнинг вазифамиз. Жамият ривожига тўсиқ бўлиб турган ўткир муаммоларни топиб айтиш, каттаю кичик раҳбарлар фаолиятида учраётган камчилигу сусткашликларни рўй-рост гапириш борасида ҳам ўрганишимиз зарур бўлган жиҳатлар кўп.

«Бугун одамлар газета ўқимайди», «Газеталар рост гапни ёзмайди», деган узун-қулоқ гапларни эшитиб қолар эдик. Аслида маънавияти сустроқ одамга хос бўлган, эътибор қаратиб ўтиришга арзимайдиган гаплар бу. Бироқ пойтахтдан бироз олисроққа йўлимиз тушганда, ўша жойларда яшаётган оддий одамлар журналист эканимизни эшитиб: «Боғчамизнинг аҳволини қаранг, болаларнинг устига қулаб тушгудек...», «Йўлларимиз таъмирланмаганига йигирма йилдан ошди, шуни бир ёзинг...», «Қонуний ҳақимни талаб қилиб, беш ойдан бери ҳокимга киролмаяпман, шуни бир танқид қилсангиз-чи...», «Газимиз йўқ, «свет»имиз суткада бор-йўғи тўрт соат ёнади... шуларни кўтариб чиқа оласизми?» қабилидаги саволларга кўмиб ташлаши аниқ. Қанчадан-қанча ҳамкасбларимиз мана шундай ҳолатда жўяли жавоб қайтара олмасдан ўзини бироз четга олгани ҳам рост. Аҳвол шундай бўлгандан кейин, одамлар газета ўқимаса, «Ахборот» кўрмаса, айбдор ким бўлиши мумкин?!

Мана, мамлакатимизда ҳар бир соҳа танқидий таҳлил этилмоқда, мавжуд муаммолар, камчиликлар очиқ-ойдин айтилмоқда. Шунга ҳамоҳанг равишда бизнинг фаолиятимизда, матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситларида ҳам айни шу руҳ сезилмоқда. Одамлар айрим матбуот нашрларини қидириб топиб ўқимоқда, баъзи кўрсатувлар минглаб кишиларнинг муҳокамасига, баҳсларига мавзу бўлмоқда. Демак, ҳамма гап замон билан ҳамнафас бўлишда, ўқувчини қизиқтирадиган, одамларнинг эътибор марказида турган, жамиятнинг қай бир жабҳаси ривожига хизмат қиладиган сўзни топиб айта билишда.

Олдимизда вазифалар бисёр. Давлатимиз раҳбари табригида таъкидлаганидек, «...ҳаётимиздаги мавжуд муаммоларни, жойларда ташкил этилган Президентнинг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонада аҳоли томонидан кўтарилаётган ўткир ва долзарб масалаларни, уларнинг сабаб ва омилларини очиб бериш, жамиятимизда танқид ва ўзини ўзи танқид руҳини кучайтириш, афсуски, оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳали тўла ўз ифодасини топгани йўқ.

Бугун замон шиддат билан ўзгармоқда. Ҳаёт барчамиздан дадил ҳаракатларни, фаол ташаббусларни, ҳамма соҳада ҳаққоний ва одил муносабатни талаб этмоқда. Кўпни кўрган, сабр-тоқатли, меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз амалга оширилаётган ана шундай муҳим ўзгаришларнинг натижасини кутмоқда...»

Бу вазифаларни амалга ошириш учун оммавий ахборот воситаларига барча зарур шароитлар яратиб берилган. Таҳририят ва нашриётлар учун берилган солиқ имтиёзлари, уларни замонавий медиа ускуналари билан жиҳозлаш, нодавлат оммавий ахборот воситаларини доимий қўллаб-қувватлашнинг самарали механизми шулар жумласидандир. Биздан талаб қилинадигани — мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришларни, янгиликларни, тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган ҳар қандай камчилик ва нуқсонларни тезкор, холисона ва ҳаққоний ёритиш.

Шундагина халқ бизни ўқийди, одамлар бизга ишонади. Шундагина оммавий ахборот воситалари халқ манфаатининг чинакам ҳимоячиси, матбуот аҳли Президентимизнинг энг яқин ҳамкорлари ва ёрдамчилари бўла олади.

Ҳусниддин БЕРДИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔7

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔6

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 7    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 6    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар