Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ОДДИЙ  ҚОИДАЛАРНИ  БИЛМАСЛИК  

оғир пушаймонликка сабаб бўлади

Ҳар бир ота-она фарзанди таътилни завқли ўтказишини, мириқиб дам олишини истайди. Ўқув йили тугаши билан кўпчилик ёзги оромгоҳларга отланади. Улар оромгоҳда дам олиш чоғида ўз хавфсизлигига алоҳида аҳамият бериши зарурлигини билишадими? «Тилсиз ёв» ҳисобланган ёнғин кутилмаганда хавф солса, бола ўзини муносиб ҳимоя қила оладими?

Ҳар бир оромгоҳда ўқитувчи-мураббийлар, етакчилар бор, албатта. Улар болаларга ҳамиша кўз-қулоқ бўлади. Лекин фавқулодда ҳолатларда вазиятни фақат ўқитувчига ташлаб қўйиш тўғри бўлмайди. Кутилмаган хатарга йўлиқмаслиги учун, аввало, ҳар бир бола ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши ҳамда унга қатъий риоя қилиши зарур.  

Ёнғин хавфининг олдини олишдаги бирдан бир йўл, аввало, ҳар бир ҳудудни меъёрий ҳолатда сақлашдир. Қолаверса, болаларнинг ёнғинга сабаб бўладиган ҳаракатлардан онгли равишда тийилиши ҳам мазкур хатар хавфидан йироқ тутади.   

Оромгоҳларда ёнғинга қарши ҳовузлар, ташқи ва ички қувурлар доимий равишда сув билан таъминланган бўлиши, ҳудудда тозалик сақланиши ва тез ёнувчи чиқиндилар ҳамда қуриган ўтлардан мунтазам тозалаб турилиши лозим. Шунингдек, меъёр талаблари асосида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши ва улар соз ҳолда туриши шарт.

Барча бино ва қурилмаларга, сув манбалари, ёнғин ўчириш асбоб-анжомларига олиб борувчи йўллар ҳаракатланиш учун очиқ, марказий электр ўчиргичлари эса бинонинг ташқарисига қўйилиши керак.

Ётоқхоналар ёнғин ёки фавқулодда ҳодисалар содир бўлганда инсонлар ва моддий бойликларни қутқариш режалари билан жиҳозланиши, ётоқхоналарнинг захира чиқиш йўлаклари, эшиклари стол, ўриндиқ ва шкафлар билан тўсиб қўйилмаслиги мақсадга мувофиқ.

Айрим оромгоҳларда мавсум бошланиши ва тугашида гулхан ёқилади. Афсуски, баъзан у билан боғлиқ хавфсизлик қоидаларига катталарнинг ўзлари ҳам риоя қилишмайди. Бундай совуққонликнинг оқибати аянчли якун топиши мумкин. Аслида, гулхан ёқишга махсус тайёрланган ва бинолардан юз метр узоқликда жойлашган майдончаларда рухсат этилади. Унинг атрофи 1,4 метр кенгликда чопилиши ва 25 метр радиусда қуриган ўтлардан тозаланиши керак.

Оромгоҳлар ҳудудига шахсий автомобилларнинг кириши, хоналарни тозалашда енгил алангаланувчи суюқликларни қўллаш, ётоқхоналарда, маъмурий бино, кутубхона, тўгарак, маънавият ва маърифат хоналарида электр мосламаларни назоратсиз қолдириш ҳамда вақтинчалик электр симлардан фойдаланиш, махсус майдончада гулхан ёқиш учун тез ёнувчи суюқликларни ишлатиш, концерт ва байрам кечаларини ўтказиш чоғида мушакбозлик уюштириш, пиротехника воситаларини қўллаш, биноларда электр чироқларини тўлиқ ўчириб қўйиш, электр симлари устидан гулқоғозлар ёпиштириш, ҳимоя қобиғи шикастланган симлардан фойдаланиш, электр лампаларини қоғоз мато ва бошқа ёнувчан материаллар билан ўраш, ўтказилган электр симлари устига буюмларни осиш мумкин эмаслигини ҳар биримиз тўғри англаб етишимиз зарур.

Болаларга ёнғин билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар содир бўлганида қутқариш режасига асосан хавфсиз жойга чиқиш тартибини алоҳида уқтириш ҳамда унга тўла риоя қилинишига эътибор қаратиш оромгоҳда таътилнинг мароқли ўтиши гаровидир. 

Дилшод УМАРОВ,

Юнусобод тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими катта инспектори




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар