Айни кунларда жаҳон ҳамжамияти нигоҳи юртимизга қаратилган. Яна саноқли кунлардан сўнг — 2016 йил 4 декабрда мамлакатимиз истиқболи, халқимизнинг эртанги кунига дахлдор муҳим сиёсий воқеа — Президент сайлови бўлиб ўтади.
Бугун дунё Ўзбекистоннинг ҳар қандай йирик халқаро тадбирларга мезбонлик қила олишини, мамлакат юксак салоҳиятга эгалигини, катта-катта сиёсий йиғинларни рисоладагидек ташкил эта олишини билиб бўлди.
Сайлов — демократия кузгуси, деймиз. Халқнинг хоҳиш-иродасини, мақсад-муддаосини ифода этгани боис сайловни халқаро мезонлар, ҳуқуқий ҳужжатлар асосида, демократик принципларга мос равишда ўтказиш талаб этилади.
Ўтган йиллар мобайнида сайловларда орттирилган тажрибалар шуни кўрсатадики, очиқлик, ошкоралик, шаффофлик ҳар қандай сайловнинг легитимлигини таъминлашда, аввало, сайловчиларнинг ишончини оқлашда энг муҳим омилдир.
Шу кунларда юртимизга бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларини бевосита кузатиб бориш мақсадида халқаро кузатувчилар миссиялари келиб, иш бошлаб юборган. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси шу пайтга қадар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти миссияларининг 90 дан зиёд кузатувчиларини аккредитациядан ўтказган.
Ушбу нуфузли ташкилотлар кузатувчилари ҳудудлардаги сайлов округларида, сайлов участкаларида бўлиб, ушбу сиёсий тадбирга кўрилган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишмоқда. Президентликка номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида қилаётган чиқишларини мунтазам равишда мониторинг қилиб бормоқда.
— 11-Фарғона округ сайлов комиссиясида, Фарғона шаҳридаги 673-, 693-, 699-, 729-сайлов участкаларида бўлдим, — дейди Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миссияси узоқ муддатли кузатувчиси Евгений Козяк ЎзА мухбирига берган интервьюсида. — Сайлов участкалари қандай ташкил этилгани, уларнинг сайлов жараёнига тайёргарлик ҳолати, мазкур жараёнда илк бор қатнашаётган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни ўрганиб чиқдим. Сайловчилар рўйхати кўзга кўринадиган жойга илиб қўйилган. Она ва бола, тиббиёт хоналаридаги шароитлар таҳсинга лойиқ. Европанинг қатор мамлакатларидаги сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этганман. Лекин уларда бундай шароитларни кўрганим йўқ. Ўзбекистоннинг бу тажрибасидан халқаро миқёсда кенг фойдаланиш керак, деб ўйлайман. Мамлакатингизда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш мақсадида халқаро талабларга тўла жавоб берадиган мустаҳкам тизим яратилган.
Қисқача айтганда, сайловга тайёргарлик ишлари барча норма ва стандартларга мувофиқ ташкил этилган, сайлов участкалари зарур техника воситалари билан жиҳозланган, Марказий сайлов комиссияси ходимлари, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари фаолияти самарали йўлга қўйилган. Сайлов кампанияси тенглик ва соғлом рақобат муҳитида ўтмоқда. Бўлажак сайлов Ўзбекистон халқи бу сиёсий жараёнга масъулият билан ёндашишини, Ватан тақдири ва келажаги учун бефарқ эмаслигини намойиш этишига ишонаман.
Дарҳақиқат, мазкур муҳим сиёсий тадбирга бундай юксак даражадаги тайёргарлик ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва тегишли муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳолининг сайловга доир билимини бойитиш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларига бағишланган ҳудудий семинар-тренинглар мунтазам равишда ташкил этилмоқда. Уларда сайлов комиссиялари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида участка сайлов комиссияси аъзоларининг вазифалари, сайлов жараёнида халқаро ва маҳаллий кузатувчиларнинг ўрни, сайлов куни овоз беришни ташкил этиш, якунлаш, овозларни санаб чиқиш ва уни расмийлаштириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.
Умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўла амал қилган ҳолда ўтажак ушбу сайлов юртимизнинг келажагини, халқимизнинг фаровонлигини таъминловчи, фарзандларимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқарувчи энг муҳим тадбир сифатида барчамизга дахлдордир.
Меҳр МАЛИК
Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам
🕔09:18, 23.10.2025
✔5
Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.
Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф
🕔15:28, 16.10.2025
✔37
«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»
Батафсил
Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар
🕔14:59, 09.10.2025
✔70
Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.
Батафсил