Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Бу каби чақириқларни кунда-кунора эшитишга ўрганиб қолганмиз. Айниқса, катта шаҳарлар ҳақида кўпинча, сершовқин ибораси ҳам тез-тез ишлатилади. Аммо ана шу сершовқинлик ортида жудаям катта экологик хавф борлигини ҳамма ҳам билавермайди. Охирги йилларда жуда тезлик билан кўпайиб бораётган бош оғриғи, уйқусизлик, мигрень, асабийлик, депрессия, стресс кабиларнинг асосий сабабчиси ана шу яширин таҳдид – «шовқинбой» эканини ҳамма ҳам билмаса керак.

Бугунги кунда у нафақат инсон саломатлигига, балки бутун сайёрамизнинг биологик хилма-хиллигига жиддий таҳдид солмоқда. Яқинда «Biological Reviews» журналида нашр этилган мета-таҳлилда шовқиннинг экологик тизимларга таъсири илмий асослаб берилди.

 

Кўринмас, аммо хавфли ифлослантирувчи

Шовқин ифлослантирувчи сифатида ҳаво, сув ва тупроққа сингиши мумкин эмас, лекин унинг таъсири худди оғир металл ёки кимёвий моддалар каби узоқ муддатли ва зарарлидир. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шовқин экотизимларга аста-секин ва яширин равишда кириб бориб, уларнинг табиий мувозанатини бузади. Шовқиннинг асосий манбаларига транспорт воситалари, саноат заводлари, қурилиш ишлари ва замонавий шаҳар инфратузилмалари киради.

Илмий манбаларга кўра, шовқин ифлосланиши пластик ёки бошқа заҳарли моддаларга қараганда тезроқ тарқалиб, кенгроқ майдонларни қамраб олиши мумкин. Унинг оқибатлари эса секин намоён бўлади ва кўпинча бошқа экологик муаммолар билан чалкаштирилади.

Ҳайвонот дунёсига таъсири: илмий таҳлил ва статистика. «Biological Reviews» журналида ёзилишича, инсон фаолиятидан келиб чиқадиган шовқиннинг ҳайвонларга таъсири бўйича ўтказилган 108 та тадқиқот маълумотлари таҳлил қилинган. Мета-таҳлил натижаларига кўра, шовқиннинг ҳайвонлар хулқ-атворига салбий таъсири 87 фоиз ҳолатда тасдиқланган.

Коммуникациянинг бузилиши: тадқиқотда қушлар, балиқлар ва амфибияларнинг шовқин туфайли ўз сигналларини (қўшиқ, чақириқ) эшитмаслиги исботланган. Бу ҳолат жуфтлашиш, ов қилиш ва хавфдан огоҳлантириш жараёнларини жиддий бузади. Масалан, сайроқи қушлар қўшиқларининг баландлиги шовқин билан пропорционал равишда ошиб боради, бу эса уларнинг кўпроқ энергия сарфлашига олиб келади.

Стресс ва физиологик ўзгаришлар: шовқин ҳайвонларда стресс гормонлари (масалан, кортизол) даражасини оширади. Мета-таҳлил шуни кўрсатдики, доимий шовқин остида яшовчи ҳайвонларда иммунитет тизими заифлашади, бу эса уларни касалликларга мойил қилади.

Яшаш жойини ўзгартириш: шовқин даражаси юқори бўлган ҳудудларда яшовчи турлар ўз яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлади. Бу эса уларнинг кўчишига, популяциянинг бўлинишига ва оқибатда турнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Инсон саломатлиги ва турмуш сифатига таъсири: илмий исботлар. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) маълумотларига кўра, транспорт шовқини Европа аҳолисининг ҳар йили 1,6 миллион соғлом ҳаёт йилини йўқотишига олиб келади. Бу рақам кўпчиликка жуда катта ва ишончсиз туюлиши мумкин. Аслида, ушбу кўрсаткич шунча одам вафот этди дегани эмас, балки шовқин туфайли йўқотилган умумий соғлом ҳаёт йилларини ифодалайди.

Бу кўрсаткич, халқаро миқёсда қабул қилинган «касалликка мослаштирилган ҳаёт йиллари» (DALYs) деб номланувчи илмий мезон билан ҳисобланади. У қуйидаги икки омилнинг йиғиндисидан иборат: муддатидан олдин вафот этиш оқибатида йўқотилган йиллар ҳамда шовқиннинг юрак-қон томир касалликларига таъсири туфайли инсонлар умрининг қисқариши.

Касаллик ёки ногиронлик туфайли пасайган ҳаёт сифати йиллари: доимий шовқиндан келиб чиққан уйқусизлик, асабийлашиш, эшитиш қобилиятининг пасайиши каби касалликлар билан ўтган йиллар. Бу рақам шовқиннинг инсон саломатлигига нафақат эшитиш орқали, балки умумий жисмоний ва руҳий ҳолатга ҳам жиддий таъсир кўрсатишини исботлайди.

Уйқунинг бузилиши: шовқин уйқунинг чуқур фазаларини бузади, бу эса чарчоқ, диққатни жамлай олмаслик ва иш унунумдорлигининг пасайишига олиб келади.

Юрак-қон томир касалликлари: доимий шовқин юрак уришини тезлаштиради, қон босимини оширади ва узоқ муддатда инфаркт ёки инсульт хавфини оширади.

Руҳий саломатлик муаммолари: шовқин стресс, асабийлашиш ва депрессияга сабаб бўлади. У инсоннинг ташқи олам билан алоқасини заифлаштириб, ижтимоий изоляцияга олиб келиши мумкин.

 

«Тинчлик ҳаққи» – қонунчилик даражасидаги чоралар

Шовқиннинг инсон саломатлигига салбий таъсирини инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда ушбу муаммонинг ҳуқуқий ечимига жиддий эътибор қаратилмоқда. Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ушбу ташаббус жамоат осойишталигини таъминлаш ва фуқароларнинг тинч дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қадамдир.

Лойиҳага мувофиқ, аҳолининг осойишталигини бузиш мумкин бўлмаган вақт оралиғи кенгайтирилмоқда: иш кунлари: соат 23:00 дан 7:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари: соат 22:00 дан 9:00 гача.

Бу даврда тинчликни бузган шахсларга нисбатан белгиланадиган жарима миқдорларини кучайтириш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, кўп қаватли уйларда аҳолига ноқулайлик туғдирадиган қурилиш ёки таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун аниқ вақт чегараси жорий этилмоқда: бундай фаолиятни фақат иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача олиб боришга рухсат берилади.

Ушбу қонун лойиҳаси «осойишталик – ҳар бир фуқаронинг ҳаққи» деган тамойилни амалда таъминлаб, жамоат саломатлиги ва осойишталик маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Инсоннинг тинч уйқуси ва дам олиши унинг иш қобилияти, оилавий муносабатларидан тортиб, умумий турмуш сифатини белгилаб берувчи асосий омиллардандир.

Айни вақтда Сенатга юборилган мазкур қонун қабул қилиниши натижасида фуқароларнинг тинчлик ва хотиржамлик ҳуқуқи давлат томонидан янада ишончли ҳимояланади. Шу билан бирга, қурилиш, таъмирлаш, кўнгилочар тадбирлар ёки бошқа оммавий шовқинли фаолиятлар қатъий чекланиб, жамоат тартибининг сифатли таъминланишига замин яратилади.

 

Муаммони ҳал қилиш йўли – масъулият

Шовқинли ифлосланиш – замонавий дунёнинг энг жиддий, аммо кўпинча эътиборсиз қоладиган муаммоларидан биридир. У нафақат бизнинг тинчлигимизга, балки бутун экотизимнинг мувозанатига таҳдид солмоқда. Шовқинга қарши курашиш учун глобал ва локал даражада комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.

Ҳуқуқий меъёрлар: транспорт, саноат ва қурилиш шовқинини тартибга солувчи қатъий қонунларни жорий қилиш.

Шаҳарсозлик: яшил майдонларни кенгайтириш, шовқин тўсувчи деворлар қуриш ва транспорт оқимларини тўғри режалаштириш.

Технологик ечимлар: экотранспорт, кам шовқинли техникалардан фойдаланиш.

Ҳар биримиз бу муаммога қарши курашда шахсий ҳиссамизни қўшишимиз мумкин. Ортиқча шовқин манбаларидан воз кечиш, жамоат транспортидан фойдаланиш ва ўзимизни табиатнинг тинч овозларига қулоқ солишга одатлантириш – буларнинг барчаси атрофимиздаги муҳитни соғломлаштиришга ёрдам беради. Шовқинга қарши курашиш – бу табиат ва ўз келажагимиз учун курашиш демак.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔66

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
«Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

«Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

🕔15:42, 03.10.2025 ✔73

Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 66    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 73    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
  • «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

    ✔ 152    🕔 17:40, 29.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар