Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

«Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

Жорий йил 16 сентябрь куни Ўзбекис­тон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 589-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш ва исрофгарчиликка қарши «Оқилона истеъмол» дастурини амалга ошириш кўзда тутилган.

«Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, белгиланган нормадан юқори даражада ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиб юборувчи юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар оқова сувларни локал тозалаш иншоотларида бирламчи тозалаш ишларини бажариши лозим. Шунингдек, меъёрдан ортиқ ифлосланган оқова сувларни ҳосил қилувчи объектлар оқова сувлар тармоқларига уланиши учун уларда оқова сувларни белгиланган нормага қадар тозалашни таъминлайдиган локал тозалаш иншоотлари бўлиши керак.

Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда органик ўғитларни қўллаш тизими кенгайтирилади.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналаридаги оқова сув тизимларига ёғ-мой тутгич ускуналарни ўрнатиш орқали чиқинди ёғ-мойлардан иккиламчи хомашё ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

2026 йил 1 июлдан эса умумий овқатланиш корхоналарида ҳар ойда бир марта ёғ-мой тутқич ускуналарининг техник хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни чиқинди ёғ-мойлардан тозалаш, бу чиқинди ёғ-мойларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш таъминланади. Умумий овқатланиш корхоналарида озиқ-овқат маҳсулотларини пишириш учун газ таъминоти, улар бўлмаганда ёғоч ёки тайёр кўмирдан фойдаланишда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ва ҳидларни ушлаб қолувчи қурилмаларни ўрнатиш чоралари кўрилади.

Шу билан бирга, 2026 йил 1 январга қадар умумий овқатланиш корхоналарининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтиришга оид талаблар белгиланади, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига умумий овқатланиш корхоналарида ўрнатиладиган вентильяция ва ҳаво фильтрлаш қурилмалари учун алоҳида талаблар киритилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2026 – 2030 йиллар «Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври» деб эълон қилинади. Бунда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар белгиланган тартибда ўтказилиши қатъий назоратга олинади. Қолаверса, исрофгарчиликнинг олдини олиш, тўғри ва сифатли овқатланиш кераклиги тарғиб қилинади. Озиқ-овқат чиқиндиларининг қайта ишлаш корхоналарига топширилиши таъминланади.




Ўхшаш мақолалар

Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

Амалиёт илмга асосланса самара беради

🕔08:53, 23.04.2026 ✔112

Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

Батафсил
Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔194

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔330

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 112    🕔 08:53, 23.04.2026
  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 194    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 330    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 346    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 483    🕔 14:47, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар