Бир пайтлар қизларни ўрта махсус таълим тизимига қамраб олиш, умуман, мактабдан кейин уларни бирор жойда ўқитишнинг ўзи бир масала эди.
Одамларнинг қараши шундай эди-да: «Қиз бола ўқиб дунё олиб берармиди...» Мана шу нотўғри фикрнинг ўзиёқ уларни ўқитиш, турмушга бериш, уй-рўзғор тутуми, фарзанд тарбияси кабиларда оғриқли муаммоларни келтириб чиқаргани сир эмас.
Бугун вазият бутунлай бошқача. Қизларимиз лицей ва коллежларда астойдил таълим-тарбия олиб, касб-ҳунар ўрганишяпти. Эндиликда қизлар бирор касб эгаси бўлиши ўз оиласи учун ҳам, жамият учун ҳам улкан аҳамиятга эга эканини ота-онанинг ўзи англаб етмоқда.
Касб-ҳунар эгаллаш — қизиқиш ва рағбат самараси. Ўқувчилигидаёқ бирор касбга қизиққанлар кейинчалик шу йўлдан кетиб, соҳани пухта эгаллаши, касбига меҳр қўйиши бор гап. Энг муҳими, ҳали навниҳол ўспиринни фойдали бир йўлга йўллаб қўйиш. Келгусида пайдо бўладиган аҳоли бандлигини таъминлаш муаммосини осон ҳал этади.
Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрта махсус тизим ўқувчиларини, айниқса, ўқувчи қизларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ташкил этган турли қизиқарли тадбир, семинар ва кўрик-танловлар ўқувчи ёшлар ҳаётида ўзига хос аҳамият касб этяпти. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида «Соғлом она ва бола» йили Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир туман ҳамда касб-ҳунар коллежида битирувчи қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи штаблар ташкил этилди. Маҳаллалардаги тадбирларда 229 минг 700 нафар битирувчи қизнинг ота-онаси билан юзма-юз суҳбатлар ўтказилди. Туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари раислари, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси, «Тадбиркор аёл» уюшмасининг масъул ходимлари билан биргаликда туманлардаги ҳар бир касб-ҳунар коллежига бориб, битирувчи қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи штаблар тақдим этган рўйхат асосида тадбиркор бўлиш истагини билдирган ҳар бир қиз билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, 17 минг 657 нафар ишбилармон қиз саралаб олинди.
Уларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, «Ягона ойна» маркази билан ишлаш, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, касб-ҳунар коллежларини битирувчи қизларга микрокредитлар ажратиш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган шарт-шароитлар ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари, солиқ имтиёзлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик борасидаги қонунчиликка бағишлаб, жами 10 минг 268 та семинар ўтказилди. Ҳар бир касб-ҳунар коллежидан танлаб олинган қизлар ўз бизнес лойиҳаларини тузиб чиқишди. «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси» кўрик-танловининг туман босқичида қатнашган 5 мингга яқин битирувчи қиздан 579 нафари танловнинг вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди. Улар танловда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига оид энг сара лойиҳалар билан қатнашишди.
Танловнинг республика босқичига тақдим этилган жами 84 та лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 миллиард сўмни ташкил этди. Бу босқичда иштирок этадиган барча қизларнинг топширган бизнес лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган.
Битирувчи қизлар бандлигини таъминлаш штаблари орқали амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 3 минг 726 нафар қиз тадбиркорликка йўналтирилди ва уларга 61 миллиард 200 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Ҳа, бугун уддабурон, пешқадам ва интилувчан ўқувчилар коллеждаёқ ўзининг келажаги учун мустаҳкам пойдевор қўймоқда. Қувонарлиси, уларнинг эртанги режалари учун катта ишонч билдириляпти, қўллаб-қувватлаб ғамхўрлик кўрсатиляпти. Натижада ҳар йили минглаб ўқувчи-қизлар тадбиркорлар сафидан ўрин эгаллаяпти. Бугун фарзандларимизни ҳалол меҳнат қилиб, пешона тери билан ризқ топишга ўргатиб борсак, уларнинг келажаги фаровон бўлиши шубҳасиз.
Абдуваҳоб ҚУЛМАНОВ,
Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви бош мутахассиси
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔138
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил
Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг
🕔15:14, 23.07.2026
✔131
Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулиятини янада аниқ белгилаб беради.
Батафсил
Умр моҳияти нимада?
🕔16:43, 04.06.2026
✔225
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
Батафсил