Фарғона вилоятида Осиё тараққиёт банки кўмагида «Иқлим шароитига мос сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш лойиҳаси» доирасида жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.
Эшитувларда «Ўзсувтаъминот»нинг вилоят ва туманлардаги масъул мутахассислари, туман экология ва кадастр бўлимлари вакиллари, вилоят экология экспертиза маркази масъуллари, тегишли МФЙ раислари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, сифатли ичимлик сув ва оқова сув хизматларини етказиб бериш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Фарғонада амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа ҳам шулар жумласидандир.
Лойиҳа вилоятнинг етти тумани – Бешариқ, Бувайда, Учкўприк, Бағдод, Олтиариқ, Қува ва Қувасойда амалга оширилиши кўзда тутилган. Ушбу ҳудудларда замонавий сув тармоқлари қурилиб, мавжуд инфратузилмалар янгиланади.
Жамоатчилик эшитуви давомида маҳаллий аҳолига лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Маҳаллий аҳоли бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Муҳокамаларда атроф-муҳитга таъсир, ер ажратиш ва кўчириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Якунда лойиҳа жамоатчилик томонидан маъқулланди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, лойиҳа натижасида аҳолини тоза ичимлик сув билан қамраб олиш кўлами кенгаяди, санитария ҳолати яхшиланади, канализация тизимлари такомиллашиб, экологик барқарорлик таъминланади. Шунингдек, маҳаллий аҳоли турмуш сифати ва соғлом ҳаёт тарзи даражаси ошади.
Экология вазирлиги
Матбуот хизмати
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил