Халқ билан      Бош саҳифа

Аёллар Экологик барқарорлик учун бирлашди

Гуллар шаҳри Наманганда ҳар йили «Гуллар фестивали»ни ўтказиш чиройли анъанага айланган. Бу йилги 64-халқаро «Гуллар фестивали» ҳам табиат ва инсон уйғунлигини ўзида ифода этиши, ранг-баранг гулларга бойлиги билан барчада катта таассурот қолдирмоқда.

Аёллар  Экологик барқарорлик учун бирлашди

Куни кеча фестивал доирасида Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан «Яшил келажак сари» шиори остида ташкил этилган Аёллар экофоруми халқаро анжуманнинг ўзига хос безаги бўлди.

Экологик форумда водий вилоятларининг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 300 нафарга яқин фаол хотин-қизлар иштирок этди. Тадбирнинг асосий мақсади – аёллар ўртасида экологик маданиятни ошириш, уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги иштирокини янада фаоллаштириш, барқарор ҳаёт тарзини тарғиб этишдан иборат бўлди.

Форумнинг тантанали очилиш маросимида ЎЭП Марказий Кенгаши вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят ва туман раҳбарлари иштирок этди. Сўзга чиққанлар мамлакатда амалга оширилаётган экологик сиёсатнинг долзарб йўналишлари ва унда хотин-қизларнинг роли ҳақида атрофлича фикр билдиришди.

Форум доирасида «5000 қадам» шиори остида соғлом ҳаёт учун пиёда юриш акцияси ташкил этилиб, иштирокчилар Янги Ўзбекистон боғида экологик шиорлар билан қадам босдилар. Шунинг­дек, қадимий Ахсикент ёдгорликлари ва атрофдаги экотуризм ҳудудларига саёҳат уюштирилиб, тарих ва табиат уйғунлиги орқали экологик қадриятлар ҳақида таассуротларга эга бўлдилар.

Давлатобод туманида эса хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда иштирокчилар «яшил» ташаббуслар юзасидан тажриба алмашишди ва турли ҳудудлардаги ижобий амалиётлар билан ўртоқлашишди.

Тадбирнинг энг завқли ва эсда қоларли қисми Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтди. Бу ерда «Гуллар кўргазмаси» ва «Табиат инъомлари – ҳаёт манбаи» кўрик-танлови иштирокчилари тақдирланди. Саҳнада экология мавзусида театрлаштирилган чиқишлар ва «Она табиат учун фидойимиз» шиори остида концерт дастури намойиш этилди.

– Экофорум доирасида табиат қўйнида жойлашган тарихий ва маданий манзилгоҳлар билан танишиш менга ўзига хос завқ бағишлади. Мен нафақат янги билим ва тажрибага эга бўлдим, балки экологик фаолиятда ҳамфикрлар доирасини кенгайтириш имкониятига эга бўлдим, – дейди ЎЭПдан ёшлар парламенти аъзоси Сафинози Мамиржонова.

Форум якунида эса энг фаол иштирокчилар Ўзбекистон Экологик партияси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Бу каби ташаббуслар аёлларни экологик жараёнларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, «яшил» ғояларни кенг жамиятга етказиш ҳамда барқарор ҳаёт тарзини ҳаётга татбиқ этишда муҳим ўрин тутади. Аёллар Экофоруми – бу фақатгина тадбир эмас, балки яшил келажак сари ташланган муҳим қадамдир. Бундай кенг қамровли форумлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔138

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

🕔15:14, 23.07.2026 ✔131

Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

Батафсил
Умр моҳияти  нимада?

Умр моҳияти нимада?

🕔16:43, 04.06.2026 ✔225

Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 138    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 131    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 225    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Халқ  дардига  ечим

    Халқ дардига ечим

    Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.

    ✔ 261    🕔 15:37, 15.05.2026
  • Мирзачўлда  веломарафон

    Мирзачўлда веломарафон

    Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

    ✔ 306    🕔 17:57, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар