Халқ билан      Бош саҳифа

Ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар қониқарлими?

Экопартия вакиллари Урганч шаҳри бўйлаб муаммо ва таклифларни ўрганишди

Ногиронлиги бўлган шахслар учун  шароитлар қониқарлими?

Жамият тараққиётини белгиловчи асосий омиллардан бири бу – ижтимоий тенгликдир. Ҳар бир фуқаронинг, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётда тўсиқларсиз ҳаракатланиши, ижтимоий жараёнларда бекаму-кўст иштирок этиши, давлат ва жамият хизматларидан бемалол фойдаланиши инсон қадрини улуғлайдиган демократик жамиятнинг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир.

Шу мақсадда Урганч шаҳри миқёсида жамоат жойларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитлар чуқур ўрганилди. Эътибор марказида – шаҳардаги жамоат транспорти, бекатлар, пиёдалар йўлаклари, темирйўл вокзали, аэропорт, поликлиникалар, давлат идоралари бинолари, таълим ва маданият муассасалари бўлди.

Хўш, муаммо нимада? Имконияти чекланган инсонлар қандай имкониятлардан баҳраманд бўлишда қийналишмоқда?

Ўрганишлар давомида қатор жиддий муаммолар аниқланган бўлиб, улар бугунги кунда шаҳар инфратузилмасининг инклюзивлик тамойилларига тўлиқ жавоб бермаслигини кўрсатмоқда.

Шаҳарда мавжуд 233 та автобус бекатининг катта қисми ногиронлар аравачалари учун мослаштирилмаган. Пандуслар йўқ, ахборот белгилари етарли эмас, баъзи бекатларда эса кириш-чиқиш йўлларининг мавжуд эмаслиги киши кўнглини хира қилади.

Жамоат транспорти воситаларида махсус ўриндиқлар ва хавфсизлик ускуналари мавжуд бўлмаган ҳолатлар ҳам аниқланди. Бу эса ногиронлиги бўлган фуқаролар учун ҳаракатланиш имкониятларини чеклаб қўймоқда.

Шу ўринда ҳар қандай инсонда бир савол туғилади. Бу ким учун муҳим?

Кўпчиликда «Бу муаммо фақат ногиронлар учун-да...», – деган нотўғри тасаввур бор. Аслида эса бу масала бутун жамият учун жуда муҳим ҳисобланади. Чунки инклюзив жамият дегани – ҳар ким ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қила оладиган муҳит деганидир. Ногиронлар учун яратилган қулайликлар бугун уларни, эртага эса кекса ёшдагиларни, ёш оналарни, вақтинча ногиронликка учраган фуқароларни асраш, қулайлик яратиш демакдир.

Мазкур ҳолатлар асосида бекатлар ва транспорт воситаларини босқичма-босқич реконструкция қилиш, ногиронлар учун пандуслар, махсус ахборот белгилари, тутқичлар ва хавфсизлик тизимлари ўрнатилиши лозимлиги борасидаги таклифларни илгари сурамиз. Бу борадаги ҳаракатларимиз шунчаки шакл ёки ҳисобот учунгина эмас. Асосий мақсад – ҳар бир фуқаронинг қадрини улуғлаш, давлат хизматларидан тўлиқ ва тенг фойдаланишига эришиш, ижтимоий адолатни қарор топтиришдир.

Ҳар қандай мавжуд муаммони бартараф этиш осон бўлмаслиги аниқ. Аммо энг муҳими – муаммони кўриш, тан олиш ва уни ҳал қилиш йўлида Урганч шаҳрининг тегишли масъуллари қатъий ҳаракатни бошлашади, деган умиддамиз. Муҳими, шаҳримизда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва хавфсиз муҳитни яратиш – ҳар биримизнинг жамият олдидаги бурчимиз, масъулиятимиз ва инсоний вазифамиз аслида.

Бугунги кунда жамиятимизда ҳар бир фуқаронинг тенг имкониятлардан фойдаланиши, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитларнинг яратилиши долзарб масалалардан биридир.

 

Шокиржон ҲОЖИМУРОДОВ,

ЎЭП Урганч шаҳар партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Янги поликлиника  Қувада намуна кўрсатмоқда

Янги поликлиника Қувада намуна кўрсатмоқда

🕔15:43, 06.03.2026 ✔44

Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтариш бугунги ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Батафсил
Халқ артисти, халқ депутати  доимо халқ  билан

Халқ артисти, халқ депутати доимо халқ билан

🕔15:36, 06.03.2026 ✔47

Ака-ука Ғафур ва Ғулом Эшчановларни юртимизда танимайдиган одам бўлмаса керак. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари бўлган бу жўровоз санъаткорлар ташриф буюриб, файз киритмаган байрам ва тантаналар деярли йўқ ҳисоби.

Батафсил
Ёшлар экологик ташаббуслар марказида

Ёшлар экологик ташаббуслар марказида

🕔16:46, 26.02.2026 ✔54

Бугун экологик муаммолар нафақат табиат, балки жамиятнинг маънавий қиёфасига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли ёш авлод қалбида она заминга нисбатан меҳр ва масъулият ҳиссини уйғотиш – энг долзарб вазифа.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги поликлиника  Қувада намуна кўрсатмоқда

    Янги поликлиника Қувада намуна кўрсатмоқда

    Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтариш бугунги ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

    ✔ 44    🕔 15:43, 06.03.2026
  • Халқ артисти, халқ депутати  доимо халқ  билан

    Халқ артисти, халқ депутати доимо халқ билан

    Ака-ука Ғафур ва Ғулом Эшчановларни юртимизда танимайдиган одам бўлмаса керак. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари бўлган бу жўровоз санъаткорлар ташриф буюриб, файз киритмаган байрам ва тантаналар деярли йўқ ҳисоби.

    ✔ 47    🕔 15:36, 06.03.2026
  • Ёшлар экологик ташаббуслар марказида

    Ёшлар экологик ташаббуслар марказида

    Бугун экологик муаммолар нафақат табиат, балки жамиятнинг маънавий қиёфасига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли ёш авлод қалбида она заминга нисбатан меҳр ва масъулият ҳиссини уйғотиш – энг долзарб вазифа.

    ✔ 54    🕔 16:46, 26.02.2026
  • Ҳаво ифлосланса, сизга SMS келади:  Янги тизим  қандай ишлайди?

    Ҳаво ифлосланса, сизга SMS келади: Янги тизим қандай ишлайди?

    Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаво ифлосланишининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида атмосфера ҳавоси сифати кўрсаткичларининг миллий индексацияси жорий этилмоқда.

    ✔ 82    🕔 16:06, 19.02.2026
  • Она табиатни асрашда  фуқаролар ва жамоатчилик роли ошади

    Она табиатни асрашда фуқаролар ва жамоатчилик роли ошади

    Бугун нафақат юртимизда, балки бутун дунёда экологик йўналишдаги муаммоларга қарши курашувчи ташкилотларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда. Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳам ушбу соҳага қаратилган жиддий эътибор намунасидир.

    ✔ 199    🕔 15:35, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар