Парламентда ўтказиладиган мажлисларда юртимиз тараққиёти, қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинади.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳаётимизнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилган ана шундай қонун ҳужжатлари муҳокамаси бўлиб ўтди.
Қонун лойиҳалари аввало Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида кўриб чиқилиб, фракция аъзолари томонидан уларнинг ҳар бири бўйича атрофлича фикр ва таклифлар билдирилди.
Жумладан мажлисда қуйидаги муҳим масалалар кўриб чиқилди:
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси – ижод ва ихтироларни қонуний муҳофаза қилишга хизмат қилади.
«Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси – тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай муҳит яратишга қаратилган.
Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштиришга оид қонун лойиҳаси – тизимда самарадорликни оширишни кўзда тутади.
Парламентда мухолифат ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар – ислоҳотлар ва очиқ сиёсий муҳитни таъминлашда муҳим босқичга айланади.
Жиноят кодексига киритилаётган қўшимчалар – қонунчиликда аниқлик ва жавобгарликни таъминлашга қаратилган.
Мажлисда фракциялараро муҳокамалар жуда қизғин тус олди. Айниқса, мева-сабзавот етиштирувчи субъектларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси фракциялар ўртасида қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Ҳужжатга 46 нафар депутат қарши овоз берди, 13 нафар депутат бетараф бўлди. Натижада қонун лойиҳаси жуда кам овоз устунлиги билан қабул қилинди.
Депутатларнинг тортишув ва қизғин муҳокамаларидан ўтган ушбу қонунлар халқимиз ҳаётини фақат ва фақат яхши томонга ўзгартиришга хизмат қилади.
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил