Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ТАШЛАНДИҚ ТЕХНИКА

ҳам ўзимиз, ҳам атроф-муҳит учун зарарли

Кундалик ҳаётда кўп фойдаланиладиган матоҳ бу — батарейка. Телевизор ва совитгич пульти, соат, қўйингки, бошқа кўплаб буюмлар ҳам унинг ёрдамида ишлайди.

ТАШЛАНДИҚ ТЕХНИКА

У қувватсизланиб қолганидан сўнг эса кўпчилик батарейкани тўғри келган томонга улоқтириб юборади... Нари борса, чиқинди челакка ёки чиқиндихонага ташлар. Бир қарашда бунинг ажабланарли томони йўқдек. Аммо... 

Нотўғри утилизация қилинган оддий бир батарейканинг металл қопламаси коррозиядан емирилиб, ундаги оғир металлар тупроқ ҳамда оқова сувларга тушиши мумкин экан. Ҳолбуки, унинг таркибида инсон саломатлиги учун ўта хавфли қўрғошин, кадмиум, симоб моддалари бор. Чиқиндихоналарда бошқа чиқиндилар билан бирга ёқиб юборилган батарейка ўзидан диоксин зарарли кимёвий бирикмани чиқаради ва атмо­сферани заҳарлайди. 

Булар — ушбу оддий матоҳ ҳақидаги фактлар. Энди тасаввур қилинг. Бугун яроқлилик муддати ўтган маиший ва элек­трон техника воситалари қанча? Улардаги мавжуд рангли металл чиқиндилари утилизацияси қандай бўлмоқда? 

Масалани тилга олганимиз боиси, айни пайтда бутун ­дунё­да бўлгани каби мамлакатимизда ҳам маиший ва электрон ускуналардан фойдаланишга талаб ортмоқда. Бу эса, ўз навбатида, бундай турдаги чиқиндилар тўпланиши муаммосини келтириб чиқаряпти.

Бу нимаси билан зарарли? Бундай турдаги чиқиндининг тўғри утилизация қилиниши нега муҳим? Аҳоли бу борада нималарни билиши зарур? Мазкур масаланинг ечими йўлида мутасаддилар томонидан қандай ишлар олиб борилмоқда?

Ҳуқуқий асос бор, лекин...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш, саралаш ва сақлашга оид талаблар кўрсатилган. Унга кўра, истеъмолчилар қаттиқ маиший чиқиндиларни бир маротаба ишлатиладиган пакетларга алоҳида-алоҳида жойлаб, дастлаб саралаб, турларга ажратиши шарт. Уларга металл чиқиндилари (металлдан ишланган турли маиший маҳсулотлар ва идиш-товоқ чиқиндилари, консерва банкалари), қора металл чиқиндилари (панжаралар, сим тўсиқлар, қувур қийқиндилари, арматура, маиший жиҳозлар ва хўжалик анжомлари), рангли металл чиқиндилари (алюминий симлар, мис симлар, алюминийдан ишланган идишлар, уй-рўзғор буюмлари) ҳам киради.

Бунда чиқиндиларни тўплаш шохобчалари қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида-алоҳида тўплаш учун ажралиб турувчи ранг ва белгили махсус контейнерлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Савол туғилади: нега бу талаб бажарилмайди? Контейнерларнинг ўзи йўқ? Қарор ижроси нима учун таъминланмаяпти? Ахир, бугун одамлар деярли барча турдаги чиқиндини битта қилиб, чиқиндихонадаги икки-учта контейнерга ташлаб юбормоқда-ку! Электрон техника воситалари бир ёқда турсин, чиқиндиларни алоҳида турларга ажратиб, чиқиндихонага олиб келинганини кўрганмисиз? Бу тарзда чиқиндихоналарда қандай қилиб уларни саралаш мумкин? Бунинг ноқулайлиги, азоби, машаққатини кўз олдимизга келтириш мушкул эмас. Хўш, нима қилиш керак?      

Қўшимча контейнер — муаммога ечим

— Тўғри, яроқсиз ҳолга келган маиший ва электрон техника воситаларининг утилизацияси бўйича бизда бирон махсус тартиб мавжуд эмас, — дейди «Махсустранс» давлат ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғининг фойдаланиш ва юк ташиш бўйича ўринбосари Шуҳрат ИНОҒОМОВ. — «Махсустранс» корхонаси аҳолидан, асосан, макулатура, баклажка, бир марталик идишларни алоҳида қабул қилади. Келаси йилдан бошлаб корхонамиз пойтахтимиздаги чиқиндихоналарга қўшимча контейнерлар ўрната бошлайди. Улар сони 13,5 мингтани ташкил этиб, мазкур жараён 2018 йил охиригача ўз ниҳоясига етказилади. Бу ишлар Осиё тараққиёт банки ажратган 69 миллион доллар кредит маблағи эвазига амалга оширилади. Бугунга қадар пойтахтимизда қўшимча равишда 270 та қўриқланадиган чиқинди ташлаш майдончалари қурилди.

Вилоятларда эса мазкур ишлар босқичма-босқич ҳал этилади. Натижада одамлар нафақат маиший, балки бошқа турдаги чиқиндиларни ҳам алоҳида-алоҳида ташлашига жой ажратилади. Мазкур жараёнда телевидение орқали махсус видеороликлар уюштириш ҳам режалаштирилмоқда. Айниқса, мактабгача таълим муассасалари, ўрта таълим мактабларида бошланғич синф ўқувчилари учун бу борада тушунтириш, ўргатиш ишлари олиб борилади.                    

Экологик маданият нега керак?

— «Ўзбекистон Республикасининг чиқиндилар тўғрисида»ги қонунининг 13-моддасида фуқароларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган, — дейди Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Нўъмонжон ШОКИРОВ. — Унга кўра, фуқаро ушбу жараёнда белгиланган санитария нормалари ва қоидалари, бошқа талабларга риоя қилиши шарт.

Аммо воқеликда шу нарса аён бўлмоқдаки, ҳамма фуқаро ҳам бунга амал қилмайди. Масалан, электрон чиқиндилар яроқсиз ҳолга келгандан сўнг, улар 6 ой ичида утилизация қилиниши керак. Бироқ ҳатто, айрим корхоналарда ўтказилган режали текширишларимиз давомида ҳисобдан чиқарилган техника воситаларининг ўз ҳолича ташлаб қўйилганига баъзан гувоҳ бўламиз. Бу эса инсон саломатлиги, қолаверса, атроф-муҳит муҳофазаси учун жуда хавфли. Чунки улар таркибида турли металл ва кимё­­вий моддалар бор.

Мазкур муаммонинг олдини олиш учун, энг аввало, аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш зарур. Шу мақсадда, қўмитамиз Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини йиғиш ва қайта ишлаш заводи акциядорлик жамияти («Тошрангметзавод») билан ҳамкорликда мамлакатимизда аҳолининг экологик фаоллигини ошириш, қаттиқ маиший ва электрон чиқиндиларни утилизация қилишга йўналтирилган атроф-муҳит муҳофазаси бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар дастурини ишлаб чиқди.   

Унга кўра, жойларда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш мақсадида элек­трон чиқиндини қай тарзда утилизация қилиш бўйича кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, давра суҳбатлари ўтказилади. Аҳолидан мазкур турдаги чиқиндиларни йиғиб олиш учун бозор, супермаркет ҳамда маиший ва электрон техника сотиш жойларига махсус контейнерлар ўрнатилади. Натижада одамларнинг атроф-муҳит муҳофазасига оид билими мустаҳкамланади, уларга янада қўшимча қулайликлар яратилади. 

Қайта ишлаш — энг тўғри йўл

Ривожланган мамлакатларда қаттиқ маиший чиқиндиларга бўлган муносабат таҳлиллари шуни кўрсатадики, мазкур соҳада уларни кўмиш полигонларининг камайиши кузатилмоқда ва чиқиндиларнинг кўп қисми иккиламчи хомашё сифатида қайта ишлаш саноати учун фойдаланиляпти. Демак, жаҳон тажрибаси кўрсатганидек, чиқиндиларни қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқаришнинг янги тармоғини ривожлантириш муаммони ҳал этишнинг энг муқобил йўлларидан бири.

Мамлакатимизда ҳам бу масалага катта эътибор қаратилади. Хусусан, «Тошрангметзавод» республика ҳудудидаги барча корхона ва ташкилотлардан рангли металл парчалари ва чиқиндиларини йиғиш бўйича ягона масъул корхона. Завод 2015 йилда 160 тонна электрон чиқиндини қайта ишлашга қабул қилди ва бу ҳажм йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ҳисоб-китобларга қараганда, бу йилги рақам 200 тоннадан кам бўлмайди. 

«Тошрангметзавод» АЖ нинг тайёрлов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жонибек БЕРДИЕВнинг айтишича, бундай чиқиндилардан бугун двигателлар таъмири учун махсус сим, нон қолипи, қозон, това, алюминий нарвон каби ўнлаб турдаги рўзғор буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. 

Эски техникага пул берилади

Юртимизда экологик вазиятни барқарорлаштиришга ўз ҳиссасини қўшишни истаган, қолаверса, ўз соғлиғи ҳақида қайғурадиган ҳар бир фуқаро эски, яроқсиз техника воситаларини махсус жойларга топширса, мақсадга мувофиқ бўларди. Бу борада «Тошрангметзавод» уларни қабул қилиш ва йиғиш тармоғига эга. Ҳар бир ҳудудда унинг филиаллари фаолият кўрсатади. Улар сони 34 тани ташкил этиб, биргина Тошкент шаҳрида 14 таси иш юритади. Бу рақам ҳали жуда кам. Аммо 2020 йилга келиб, мазкур рақамни 100 тага етказиш режалаштирилган.

Қолаверса, завод филиаллари эски техникани ҳеч қачон бепул олмайди. Уни нархлашда матоҳнинг катта-кичиклиги, сақланган ҳолати каби жиҳатлар инобатга олинади. Бунда сумма катта эмас, бироқ ривожланган давлатларда одамлар уйидаги техникани утилизация қилиш учун ўзи пул тўлаб, ундан халос бўлишини инобатга олсак, бу ҳам аҳолига бир қулайлик экани ойдинлашади. 

Биз фақат маиший ва элек­трон техникадаги мавжуд металл чиқиндилар утилизацияси ҳақида сўз юритдик. Юқорида таъкидланганидек, ҳозир бунинг учун етарли шароит йўқдир, эҳтимол. Аммо назаримизда, бундай чиқиндини ҳам ўша битта контейнерга алоҳида пакетга жойласак, нур устига аъло нур. Зеро, саноатда муҳим аҳамият касб этувчи маиший ва электрон техника ҳамда ускунадаги мавжуд металлга эҳтиёж ҳамиша юқори. Бундай металлнинг парчалари ва чиқиндилари ўз қийматини йўқотмайди, чиқити бўлмайди. Шундай экан, бундай чиқинди утилизациясига тўғри ёндашайлик.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар