Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг манфаатларини кўзлаб судларга даъво аризаларини киритишда давлат божини тўлашдан озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Экологик партия фракцияси раҳбари:
– Сув – бебаҳо неъмат. Бугун унинг ҳар томчисидан оқилона фойдаланиш қишлоқ хўжалиги барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Афсуски, айрим тадбиркорлар томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш учун ажратилаётган имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, ўз фаолият йўналишига мос бўлмаган хизматларни кўрсатишга киришмоқда. Бу эса фермерларни ортиқча сарсонгарчилик ва иқтисодий қийинчиликларга дучор этмоқда.
Шу боис, янги қонун лойиҳасида бундай ҳолатлар бўйича судга мурожаат қилган фермер хўжаликларини давлат божи тўлашдан озод этиш масаласини кўриб чиқдик.
Зеро, фермернинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш – унинг даромадини ошириш, халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш демак. Энг муҳими, томчилатиб суғориш технологияларини самарали жорий этиш орқали яна бир стратегик вазифа – бебаҳо сув ресурсларини тежашга ҳам эришамиз.
Сувни тежаган фермерларга имтиёз
🕔11:13, 20.11.2026
✔60
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг манфаатларини кўзлаб судларга даъво аризаларини киритишда давлат божини тўлашдан озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Батафсил
COP31 саммити: иқлим ўзгаришига қарши курашишда умумий масъулият ва халқаро ҳамжиҳатлик
🕔11:13, 20.11.2026
✔60
Ерларни қайта тиклаш бўйича олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида мамлакатимизда ўрмонлар майдони олти миллион гектарга кўпайтирилди, унинг учдан бир қисми Орол бўйи ҳудудига тўғри келади.
Батафсил
Ўзбекистон CCPI 2027 халқаро иқлим рейтингида 10 поғонага юқорилади
🕔11:05, 20.11.2026
✔70
Ўзбекистон «Climate Change Performance Index» (CCPI 2027) халқаро рейтингида 43-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан ўз позициясини 10 поғонага яхшилади. Бу мамлакатнинг ушбу рейтингдаги иштироки давомида қайд этган энг юқори натижасидир.
Батафсил