Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда ЎзЛиДеП фракциялари ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги «Ҳукумат соати» бўлиб ўтди.
Унда «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030-йилларга мўлжалланган концепцияси» ижроси ҳамда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала муҳокама қилинди.
Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг таъкидлашича, мамлакатимизда сув ресурсларини самарали бошқариш, сув тежовчи ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ирригация тармоқларини модернизация қилиш ҳамда агротехника тадбирларини такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Натижада жами 10 миллиард 691 миллион куб метр сув тежалишига эришилган.
Хусусан, сув тежовчи технологияларни қўллаш ва ерларни лазерли текислаш ҳисобига 5 миллиард куб метр, ирригация тармоқларини таъмирлаш, тиклаш ва бетонлаштириш орқали 3 миллиард 141 миллион куб метр, рақамли технологияларни жорий этиш натижасида 671 миллион куб метр сув тежалган. Кам сув талаб қиладиган экинлар улушини ошириш ва агротехника тадбирлари ҳисобига эса 2 миллиард куб метр сув иқтисод қилинган.
«Ҳукумат соати»да сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ҳамда рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун жами 173 минг км узунликдаги ирригация тармоқлари хизмат кўрсатади.
Уларнинг 29 минг км магистрал ва хўжаликлараро каналлар, 48 минг км «Сув етказиб бериш хизмати» ДМлар ҳисобидаги каналлар, 96 минг км кластери эса фермер хўжаликлари ҳисобидаги каналларни ташкил этади.
2026 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 минг километр узунликдаги каналлар бетонлаштирилиб, бетон қопламали каналларнинг умумий узунлиги 12,7 минг километрга етказилди. Шунингдек, 26,5 километр лоток ва 33,1 километр ёпиқ суғориш қувурлари реконструкция қилинди. Кластер ва фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан эса 21,1 минг километр ички суғориш тармоқлари бетонлаштирилди.
Вазирнинг айтишича, соҳада давлат-хусусий шериклик асосида жами 1 976 та лойиҳа амалга оширилган. Ушбу лойиҳалар доирасида 494 та насос станцияси, 3 041 километр ирригация-мелиорация тармоғи ҳамда 2 217 та тик қудуқ хусусий шериклар бошқарувига берилган. Натижада жорий йилда 94 миллион киловатт-соат электр энергияси тежалиши ва бюджет харажатларининг 104 миллиард сўмга камайиши кутилмоқда.
«Ҳукумат соати»да соҳа истиқболига қаратилган бир қатор таклифлар берилиб, кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.
Сувни тежаган фермерларга имтиёз
🕔11:13, 20.11.2026
✔59
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг манфаатларини кўзлаб судларга даъво аризаларини киритишда давлат божини тўлашдан озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Батафсил
COP31 саммити: иқлим ўзгаришига қарши курашишда умумий масъулият ва халқаро ҳамжиҳатлик
🕔11:13, 20.11.2026
✔59
Ерларни қайта тиклаш бўйича олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида мамлакатимизда ўрмонлар майдони олти миллион гектарга кўпайтирилди, унинг учдан бир қисми Орол бўйи ҳудудига тўғри келади.
Батафсил
Ўзбекистон CCPI 2027 халқаро иқлим рейтингида 10 поғонага юқорилади
🕔11:05, 20.11.2026
✔69
Ўзбекистон «Climate Change Performance Index» (CCPI 2027) халқаро рейтингида 43-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан ўз позициясини 10 поғонага яхшилади. Бу мамлакатнинг ушбу рейтингдаги иштироки давомида қайд этган энг юқори натижасидир.
Батафсил