Экология      Бош саҳифа

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Бу манзара жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Ташвишланарли жиҳати, ўтказилган текширувлар сувни тозалаш тизимида жиддий камчиликлар ва тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатди.

Экология қўмитаси маълумотларига кўра, «Тошкент вилояти сув таъминоти» акциядорлик жамиятига қарашли Чирчиқ шаҳар оқава сув тозалаш иншоотида бир қатор қўпол қонунбузарликлар аниқланган. Хусусан, биологик тозалашга мўлжалланган иншоотга тўқимачилик ва бўёқ ишлаб чиқариш корхоналарининг турли кимёвий моддалар билан ифлосланган оқавалари қабул қилинган. Ускуналардаги носозликлар ва эскиришлар сабабли оқава сувларни тозалаш самарадорлиги атиги 27,7 фоизни ташкил этган.

Бундан ташқари, Ғазалкент шаҳарчасидан келаётган айрим оқава сувлар тозалаш иншоотини четлаб ўтиб, бевосита Чирчиқ дарёсига оқизилгани маълум бўлди. Шунингдек, корхонада белгиланган экологик мониторинг станцияси ўрнатилмаган, 2025 йилнинг учинчи чорагидан 2026 йилнинг иккинчи чорагигача компенсация тўловлари бўйича ҳисоботлар ҳам тақдим этилмаган.

Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан тегишли миқдорда компенсация ҳисоб­ланган ва тўпланган материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилган. Айни пайтда етказилган зарарни ундириш бўйича иқтисодий судга даъво киритиш чоралари кўрилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда фуқаролар, аввало, ифлосланган оқаванинг дарёга қандай етиб боргани, масъуллар нега бунинг олдини олмагани ва бундай ҳолат яна такрорланмаслигига қандай кафолат борлиги билан қизиқмоқда. Айниқса, иншоот раҳбарининг текширув далолатномасига имзо қўйишдан бош тортгани ҳақидаги хабар жамоатчилик ўртасида янада кўплаб саволларни келтириб чиқарди.

Бу эътирозлар бежиз эмас. Суриштирувларда қайд этилишича, Чирчиқ дарёси сувининг қизариши бундан олдин ҳам кузатилган. Ўшанда ҳам тозалаш тизимида жиддий камчиликлар аниқланган ва тегишли хулосалар қилинган эди. Орадан йиллар ўтиб, шунга ўхшаш муаммонинг яна юзага чиқиши аввалги текширувлардан кейин кўрилган чоралар ва масъуллар фаолиятининг самарадорлигини жиддий савол остига қўяди.

Албатта, сувнинг қизил тусга кириши унинг аниқ кимёвий таркиби ёки заҳарлилик даражасини тўлиқ белгиламайди, бунинг учун чуқур лаборатория хулосалари зарур. Аммо тозалаш тизимидаги қонунбузарликларнинг ўзиёқ зудлик билан кескин ва қатъий чоралар кўришни талаб этади.

Бугун жамоатчиликни фақатгина қанча миқдорда жарима ёки компенсация ҳисоблангани эмас, балки дарёга ифлосланган оқава сувларнинг ташланиши тўлиқ тўхтатилганми, иншоот қачон тўлиқ ва узлуксиз ишга тушади ҳамда сув сифати қандай назорат қилинади, деган ҳаётий саволлар кўпроқ қизиқтириши табиий.

Экологик назоратнинг бош мақсади экологик зарар етказилгандан кейин фақат айбдорни жазолаш ёки жаримага тортиш билангина чекланмаслиги керак. Энг асосий вазифа – бундай хавфли ҳолатларнинг олдини олиш ва табиий мувозанатни сақлашдир.

Салардан кейин Чирчиқда кузатилган навбатдаги нохуш воқеа яна бир бор аччиқ ҳақиқатни эслатмоқда: дарёларимизни ва табиий бойликларимизни асраш учун сувнинг ранги ўзгаришини ёки фожиа юз беришини кутишимиз шарт эмас.

 

Саида РУСТАМ




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔94

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 94    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар