Экология      Бош саҳифа

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Мамлакатимизда сиёсий партиялар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, сайлов жараёнларида тенг имкониятлар яратиш, уларнинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳолига етказишда очиқ мулоқот ҳамда дебатлар муҳим ўрин тутади. Бундай баҳс-мунозаралар партияларнинг қарашларини қиёслаш, таклифларини таҳлил қилиш, долзарб масалалар юзасидан асосли хулосалар чиқариш имконини беради. Одатда, бундай минбарларда партия раҳбарлари, кўп йиллик тажрибага эга сиёсатчилар ёки жамоатчиликка танилган вакиллар иштирок этади. Бироқ сиёсий майдонда ёшларнинг ҳам ўз сўзи, мустақил қараши ва дадил ташаббуслари билан иштирок этиши жамият тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги ёшларнинг янгича фикрлари, муаммоларга теран назар ташлаши ва ечим излашга интилиши сиёсий жараёнларга янги руҳ, янги ғоя ва янги мазмун беради. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан йўлга қўйилган «Эко-дебат» лойиҳаси ёшларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, уларни эркин фикрлаш ва ўз қарашларини асосли ҳимоя қилишга ўргатиш йўлидаги муҳим ташаббуслар­дан бирига айланди.

Мазкур лойиҳа ёшларнинг экологик йўналишдаги ғоя ва таклифларини рўёбга чиқариш, уларни кенг жамоатчиликка етказиш, долзарб муаммолар юзасидан ўз позициясини дадил ифода этиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, иштирокчиларни шунчаки фикр билдиришга эмас, балки ҳар бир сўзини далиллар билан асослашга, муаммонинг моҳиятини англашга, унинг ечимига қаратилган таклифларни илгари суришга ундаётгани қувонарлидир. Бу эса ёшларда нотиқлик маҳорати билан бир қаторда таҳлилий фикрлаш, баҳс маданияти ва ижтимоий масъулиятни ҳам ривожлантирмоқда.

«Эко-дебат» дастлаб бошланғич партия ташкилотларида ўтказилиб, кейин туман ва шаҳар, сўнгра вилоят миқёсида давом эттирилди. Бундай босқичма-босқич ёндашув ёшларнинг ўз ҳудудидаги экологик муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечимига қаратилган таклифларни илгари суриши ва ўз салоҳиятини кенгроқ майдонда намоён этиши учун имконият яратди. Дастлаб тажриба тариқасида йўлга қўйилган ташаббусга ёшларнинг қизиқиши ортиб, ло­йиҳа кутилганидан ҳам кенгроқ оммалашди. Бу эса ёшлар орасида эркин фикр билдириш, баҳс-мунозараларда иштирок этиш ва жамиятдаги долзарб масалалар ечимига ҳисса қўшиш истаги кучли эканини кўрсатади.

Лойиҳанинг ҳудудлардаги қамрови ҳам эътиборга молик. Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳудудий ташкилотлари томонидан «Эко-дебат»ни жойларда ташкил этиш ишлари изчил амалга оширилди. Хусусан, олти ҳудуддаги дебатларда жами 3 401 нафар ёш иштирок этди. Жумладан, Жиззах вилоятида 1 150, Самарқанд вилоятида 678, Қашқадарё вилоятида 650, Қорақалпоғистон Республикасида 420, Наманган вилоятида 300 ва Бухоро вилоятида 203 нафар ёш баҳс-мунозараларга жалб этилди.

Айниқса, Жиззах вилоятидаги иштирокчилар сонининг 1 150 нафарга етгани ло­йиҳага қизиқиш юқори бўлганини кўрсатади. Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги кўрсаткичлар ҳам ташаббуснинг ҳудудларда муайян кўламга эга бўлганини тасдиқлайди. Албатта, рақамлар лойиҳанинг қамрови ҳақида тасаввур беради. Бироқ унинг ҳақиқий самараси иштирокчилар сони билангина эмас, балки ёшларнинг фикрлаш тарзи, экологик билимлари, муаммоларга ёндашуви ва амалий ташаб­бусларидаги ўзгаришлар билан ҳам ўлчанади.

Шу боис дебатлар давомида билдирилган таклифларни умумлаштириш, уларнинг энг мақбулларини мутахассислар билан биргаликда таҳлил қилиш ва амалга ошириш имкониятларини ўрганиш муҳим ҳисобланади. Чунки минбарда янграган фикр ҳаётда ўз ифодасини топсагина, ташаббуснинг самараси янада яққол намоён бўлади. Ёшлар ўз ғояларининг эътиборга олинаётганини, таклифлари амалий аҳамият касб этаётганини ҳис қилса, уларнинг жамоатчилик ишларидаги иштироки ва ижтимоий масъулияти ҳам ортади.

 

Нилуфар МАТКАРИМОВА,

ЎЭП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔19

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔18

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔94

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 19    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 18    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 94    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 92    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 114    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар