Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилПойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.
Хўш, ушбу натижалар ортида қандай ишлар турибди? Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Тадбир атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифатини яхшилаш ҳамда «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларга бағишланди.
Экология қўмитаси бошқарма бошлиғи Феруз Сафаров, Экология қўмитаси Экополиция бошқармаси бошлиғи Нодирбек Жамбурбаев, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори Дониёр Турғунов, институт лабораторияси мудири Эркин Абдуаҳадов, Экология қўмитаси бош мутахассиси Алишер Худойбердиев, қўмита ва тизим ташкилотлари масъуллари оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига атрофлича жавоб берди.
459 та мониторинг станцияси
Махсус комиссия томонидан ҳозирга қадар I-II тоифадаги саноат корхоналарида 459 та автоматик мониторинг станцияси ўрнатилди.
Тошкент шаҳрида 554 та корхона хатловдан ўтказилди. Шунингдек, 67 та корхонада 186 та чанг-газ тозалаш ускунаси модернизация қилинди.
Экологик назорат
Ҳавони ифлослантирувчи асосий манбалардан бири бўлган транспорт воситалари ҳам назоратга олинмоқда.
Ҳозирга қадар 280 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси экологик назоратдан ўтказилиб, бунинг натижасида 2,52 минг тонна зарарли ташламаларнинг олди олинди.
Республика бўйича эса 2,2 миллиондан ортиқ экологик стикер берилган. Шунингдек, «Автомобилсиз кун» акцияси натижасида бир куннинг ўзида ўртача 50 тоннага яқин ташлама қисқармоқда.
330 гектарли «яшил белбоғ»
Ҳаво сифатини яхшилаш ишлари фақат транспорт ва саноат корхоналарини назорат қилиш билан чекланиб қолмаяпти. Мониторинг, қурилиш ва кўкаламзорлаштириш йўналишларида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳрида 10 та нуқтада PM 2.5 намуналарини автоматик йиғиш йўлга қўйилди. Шу билан бирга, «Эко-назорат» онлайн платформаси ишга туширилди.
Қурилиш соҳасида ҳам янги талаблар белгиланди. Эндиликда баландлиги 12 метрдан ёки майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган объектлар ҳудудининг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилиши талаб этилади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 330 гектар майдонда «яшил белбоғ», шунингдек, 33 километр узунликдаги Кичик ҳалқа йўли бўйлаб «Яшил йўлак» барпо этиляпти.
PM 2.5 миқдори 25 фоизга камайди
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижаси ҳаво сифати кўрсаткичларида ҳам акс этмоқда.
2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкент шаҳрида PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Бу пойтахт ҳавосининг майда заррачалар билан ифлосланиш даражаси пасайганини кўрсатади.
Яна бир муҳим кўрсаткич: миллий стандарт мезонлари бўйича мўътадил ҳаволи кунлар сони 81 кундан 147 кунга етган. Демак, бир йил ичида бундай кунлар сони 66 кунга кўпайган.
Бундан ташқари, 2026 йил 18 апрелдан 17 майгача кетма-кет 30 кун давомида Тошкентда ҳаво сифати яхши даражада сақланган.
Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари томонидан ўтган йилларда амалга оширилган рейдлар, транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли ташламаларни камайтиришга қаратилган акциялар, автоматик станцияларни ўрнатмаганлик ёки улардан тўғри фойдаланмаслик учун белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида ҳам саволлар берилди.
Шунингдек, 2026 йилда амалга оширилаётган ва режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан берилган саволларга мутасаддилар батафсил жавоб қайтарди.
Ҳаво сифати яна ёмонлашмаслиги учун...
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси атмосфера ҳавосини асрашга қаратилган чора-тадбирларни давом эттирмоқда.
Хусусан, 2026 йил якунига қадар:
– атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ва транспорт ташламаларини 2 фоизга камайтириш;
– PM 2.5 бўйича меъёрдан ошиш кузатиладиган кунларни 7 фоизга қисқартириш;
– қурилиш объектларининг 40 фоизини чанг бостириш ва мониторинг тизимлари билан жиҳозлаш;
– саноат корхоналарининг 30 фоизини модернизациялаш мақсад қилинган.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил