Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилТабиатда ўз-ўзидан ўсадиган айрим ўсимликларнинг илдизи, барги, гули ва ҳатто меваси қимматли хомашё ҳисобланади.
Улар дори-дармон, озиқ-овқат ва турли саноат маҳсулотлари тайёрлашда фойдаланилади. Шу сабаб ёввойи ўсимликларни йиғиш оддий терим эмас, балки иқтисодий аҳамиятга эга бўлган фаолиятдир.
Бироқ бундай ўсимликларни назоратсиз ва меъёридан ортиқ йиғиш уларнинг табиий захираси камайишига, айрим турларнинг қайта тикланиши қийинлашишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун қайси ўсимликни, қаердан, қанча миқдорда ва ким йиғиши мумкин, деган масала давлат миқёсида тартибга солинади.
Эндиликда мамлакатимизда бу жараён янада очиқ ва шаффоф механизм асосида амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 245-сон қарори билан ёввойи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, шунингдек, озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш тартиби такомиллаштирилди. Мазкур ҳужжатга кўра, ёввойи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдолари орқали берилади.
Тадбиркорларга бу нима беради?
Янги тартиб, аввало, табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш жараёнини рақамлаштириш ва унинг шаффофлигини оширишга хизмат қилади. Тасдиқланган квоталар доирасида ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдоларида барча иштирок этиши мумкин.
Аукционнинг электрон шаклда ўтказилиши ресурсдан фойдаланиш ҳуқуқини очиқ ва рақобатли тарзда тақсимлаш, тадбиркорлар учун тенг шароит яратиш, инсон омили ва ортиқча маъмурий жараёнларни камайтириш имконини беради. Шунингдек, ресурсдан фойдаланиш ҳуқуқи бозор механизмлари асосида тақсимланиб, тадбиркорлар учун бутун жараён янада очиқ ва тушунарли бўлади.
Квоталар – экологик талаблар асосида
Электрон аукцион жорий этилиши ёввойи ўсимликларни исталганча йиғиш мумкин дегани эмас.
Техник ва доривор хомашё ҳамда озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш квоталари ҳар йили Фанлар академияси хулосаси асосида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Бу иқтисодий манфаат билан бир қаторда табиат мувозанатини сақлаш, ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш имконини беради.
Ортиқча ҳужжат талаб қилинмайди
Янги тартибнинг тадбиркорлар учун яна бир муҳим жиҳати – ортиқча ҳужжатбозликнинг камайтирилишидир.
Аукцион натижалари бўйича тузилган баённома махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади. Бунда аукцион ғолибидан ҳеч қандай ҳужжат тақдим этиш талаб қилинмайди. Шунингдек, рухсатномани расмийлаштириш билан боғлиқ қўшимча йиғимлар ҳам ундирилмайди.
Натижада тадбиркорнинг вақти ва харажати тежалиб, рухсатнома олиш жараёни янада соддалашади.
Электрон тизим – очиқлик ва рақобат
Энди тадбиркор ресурснинг тури, қайси ҳудудда жойлашгани, белгиланган квота ва аукцион шартлари билан олдиндан танишиши мумкин. Шундан сўнг ўз имкониятларидан келиб чиқиб, савдода иштирок этиш бўйича қарор қабул қилади.
Электрон аукционлар ресурсдан фойдаланиш ҳуқуқини маъмурий тарзда тақсимлашдан бозор тамойилларига асосланган рақобатли механизмга ўтишга хизмат қилади. Энг муҳими, янги тартибнинг мақсади фақат тадбиркорларга қўшимча имконият яратиш эмас. Асосий вазифа – ёввойи ўсимликлардан қонуний, тартибли ва экологик жиҳатдан барқарор фойдаланишни таъминлаш.
Шу боис электрон онлайн-аукционлар фақат тасдиқланган квоталар доирасида ўтказилади. Бу табиий ресурсларнинг қайта тикланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда улардан фойдаланиш ҳажмини тартибга солиш, ноқонуний йиғишнинг олдини олиш ва ўсимлик дунёси объектларини асраб қолишга хизмат қилади.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил