Экология      Бош саҳифа

«3-30-300» қандай амалга оширилади ёхуд деразадан қараганда нечта дарахтга кўзингиз тушади?

Лойиҳа доирасида «3-30-300» тамойили асосида туман ва шаҳарларда «яшил дас­тур»лар амалга оширилади.

«3-30-300»  қандай амалга оширилади ёхуд  деразадан қараганда нечта  дарахтга кўзингиз тушади?

Президентимизнинг 2026 йил 23 сентябрдаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтириш ва ҳудудларнинг яшиллик даражасини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан муҳим бир янгилик амалиётга жорий этилмоқда. Лойиҳа доирасида «3-30-300» тамойили асосида туман ва шаҳарларда «яшил дас­тур»лар амалга оширилади.

Бунда экиладиган дарахт кўчатлари сони оширилиб, ҳар бир фуқаронинг яшаш манзили, иш жойи ёки таълим муассасаси биносида камида учта дарахтни кўра олиши таъминланади. Шунингдек, аҳоли яшаш ҳудудларининг камида 30 фоизи яшил ҳудудга айлантирилади. Қолаверса, аҳоли яшаш жойидан камида 300 метр масофада майдони камида ярим гектар бўлган яшил ҳудуд барпо қилинади.

Бундан ташқари, «Яшил дастур» доирасида яшил боғлар, кўллар, сояли сайр кўчалари яратилади. Шу билан бирга, дарахтларни парваришлаш, сув тежовчи суғориш тизимлари ва чиқинди йиғиш шохобчаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Маълумот учун, шаҳар ўрмонлари иқлим ўзгаришига мослашиш, ҳаво сифатини яхшилаш, аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда «Nature Based Solutions Institute» (NBSI) ҳамраиси Сесил Конижненжик 2021 йил февраль ойида шаҳарларни кўкаламзорлаштириш учун 3-30-300 тамойилини илгари сурди. Асосий мақсад яшил ҳудудларни аҳолининг яшаш, ишлаш ва таълим олиш муҳитининг ажралмас қисмига айлантиришдир.

Бугунги кунда 3-30-300 тамо­йили дунёнинг юзлаб шаҳарларида қўлланилмоқда. Антверпен, Афина, Белфаст, Гамбург, Мюнхен, Вашингтон каби шаҳарларда ушбу ёндашувдан фойдаланилмоқда. Шунингдек, халқаро ташкилотлар уни шаҳарларни яшиллаштириш ва соғлом яшаш муҳитини шакллантириш воситаси сифатида тавсия қилмоқда. Тамойил асосида ишлаб чиқилган мезонлар шаҳар аҳолиси учун дарахтлар ва яшил ҳудудлардан тенг фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ҳамда барқарор шаҳарсозлик муҳитини яратишга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔19

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔18

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔94

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 19    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 18    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 94    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 92    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 114    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар