Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан «Эко-волонтёрлар» лойиҳасининг II мавсумига старт берилди. Партия Марказий Кенгашида бўлиб ўтган тадбирда атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик маданиятни юксалтириш йўналишида ташаббусларни амалга оширишга интилаётган фаол, иқтидорли ёшлар жам бўлди.
Лойиҳанинг илк машғулотида иштирокчиларга «Эко-волонтёрлар» ташаббусининг мазмун-моҳияти, асосий мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Лойиҳа доирасида ёшларнинг ташаббуслари тингланди, ўзаро фикр алмашилди.
Тренинглар давомида ёшларнинг жамоавий фаолиятини самарали ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятни ривожлантириш ва аҳолининг экологик масъулиятини оширишга қаратилган тадбирлар муҳокама қилинди. Айниқса, ёшларнинг экология ва табиатни асраш борасидаги янги ғоя ва таклифлари диққат билан тингланиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари юзасидан фикр юритилди.
Амалий машғулотларда ҳудудлардаги долзарб экологик муаммолар, уларни ҳал этишда жамоат ташкилотларининг ўрни, шунингдек, инсон саломатлиги ва атроф-муҳит ўртасидаги узвий боғлиқлик ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлишди.
Ekolog.uz раҳбари, эко-журналист Наргиза Қосимова иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида экологик муаммоларга жамоатчилик эътиборини янада кучайтириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, шунингдек, жамоат ташкилотларининг бу борадаги амалий фаолияти ҳақида фикр алмашилди.
Тадбирнинг яна бир муҳим қисми инсон саломатлиги ва экологик хавфсизлик масалаларига бағишланди. Тошкент давлат тиббиёт университети 6-курс талабалари, «Саломатлик волонтёрлари» координаторлари Илёсбек Тожиалиев ва Абдулазиз Абдуҳамидов иштирокчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва амалий тавсияларни беришди.
Экологик маданият фақат табиатни асрашдан иборат эмас. У инсон саломатлиги, жамият фаровонлиги ва келажак авлод тақдири билан чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, «Эко-волонтёрлар» лойиҳасида экологик билим билан бир қаторда ҳаётий кўникмаларга эътибор қаратилаётгани ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил