Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилМамлакатимизда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, яшиллик даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, давлатимиз раҳбарининг фармони асосида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллаларда аҳоли учун қулай экологик муҳит яратиш ва инновацион ечимларни жорий этиш бўйича бошланган кенг кўламли ишлар тарихий аҳамият касб этмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссия билан ҳамкорликда кўчат етиштирувчи ва бута уруғчилиги билан шуғулланувчи хўжаликлар ва давлат ўрмон хўжаликлари вакиллари билан ўтказилган учрашувда шу ҳақида сўз борди. Унда депутатлар, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ўрмон агентлиги масъуллари, соҳа мутахассислари ва олимлар иштирок этди.
Эндиликда кўкаламзорлаштириш ишларини илмий асосда ташкил этиш, ерни тайёрлашдан бошлаб суғориш тизимини яратиш ва кўчатларни камида уч йил парваришлашгача бўлган жараёнларни қамраб олувчи ёндашувлар асосида умуммиллий лойиҳа янги босқичга олиб чиқилади. Маълумотларга кўра, Ўрмон агентлиги томонидан 2025 йилда 1501 тонна дарахт ва бута уруғлари жамғарилиб, 127,8 миллион дона ниҳол ва кўчат, шу жумладан, 1 миллион дона ёпиқ илдизли йирик ҳажмли кўчат етиштирилган. Ўрмон агентлиги тизимида 1508 гектар майдонда 80 та кўчатхона фаолият юритмоқда. «Илм – лойиҳа – амалиёт» занжири асосида 31,8 гектар майдонда замонавий кўчатхоналар ташкил этилган. 2026 йилда эса кўчатхона ва ниҳолхоналар майдони 1 минг 17 гектарга етказилиб, 101,6 миллион дона ниҳол ва кўчат, шунингдек, 937 тонна уруғ тайёрланган.
Депутатлар соҳадаги натижадорликни кўчатлар сифати, маҳаллий шароитга мослиги ва доимий жойга экилгандан кейинги яшаб қолиш даражаси билан баҳолаш зарурлигига эътибор қаратдилар. Шу нуқтаи назардан, кўкаламзорлаштириш лойиҳаларида кўчатларни камида дастлабки 2-3 йил давомида тизимли парваришлаш ва уларнинг ҳолатини мониторинг қилиш муҳим экани қайд этилди.
Муҳокамада мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни сифатли амалга оширишда кўчатчилик базасини мустаҳкамлаш, маҳаллий иқлим шароитига мос ва яшовчан кўчатлар етиштириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
– Кўчат етиштирувчи ва бута уруғчилиги билан шуғулланувчи хўжаликлар ва давлат ўрмон хўжаликлари вакиллари томонидан интенсив кўчатчилик тизимига ўтиш, кўчатхоналарни автоматлаштирилган томчилатиб суғориш, фертигация – ўсимликларни суғориш суви орқали ўғитлаш, тупроқ намлигини назорат қилувчи датчиклар, соялатиш ва бошқа ресурс тежовчи технологиялар билан жиҳозлаш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди, – дейди депутат Гулчеҳра Жўраева. – Бундай ёндашув, албатта, сув, меҳнат ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, стандарт ва сифатли экиш материаллари етиштириш имкониятини янада кенгайтиради.
Учрашувда иштирок этган олимлар ва соҳа мутахассислари томонидан ҳар бир кўчатхонада оналик ва уруғлик плантацияларини шакллантириш, ҳудуд шароитига мос ва келиб чиқиши тасдиқланган уруғлардан фойдаланиш, фитосанитар назоратни кучайтириш, янги турларни илмий синовлардан кейингина оммавий етиштиришга жорий этиш бўйича тавсиялар берилди. Бу маҳаллий сифатли уруғ ва кўпайтириш материаллари базасини шакллантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Кўкаламзорлаштиришда сув тежамкорлигини кучайтириш мақсадида ёмғир ва мавсумий сувларни йиғиш ва суғоришга йўналтириш, мулчалаш, тупроқ ҳолати ва шўрланиш даражасини ҳисобга олиш, биологик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ҳамда дарахт ва бута турларини ҳар бир ҳудуднинг экологик шароитидан келиб чиқиб танлаш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Иштирокчилар соҳада учраётган муаммолар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил