Экология      Бош саҳифа

Тунда тутун, кундузи сукут... Экологик назорат қаерда бошланиб, қаерда тўхтайди?

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида тунги пайт­да корхоналардан бири атрофига тарқалаётган ўткир тутун ва ёқимсиз ҳид юзасидан келиб тушган аҳоли мурожаатлари мазкур соҳадаги долзарб муаммоларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.

Тунда  тутун,  кундузи сукут...  Экологик назорат қаерда  бошланиб, қаерда тўхтайди?

Мурожаат ортидан воқеа жойига борган экологик назорат инспекторлари жиддий тўсиққа дуч келишди – улар корхона ҳудудига киритилмади.

Ўрганишлар давомида корхона атрофида атмосферага кучли тутун чиқарилаётгани ва қурилиш чиқиндилари белгиланмаган жойга ташлангани аниқланган бўлса-да, тўлиқ текширув ўтказиш имкони чекланди. Мазкур ҳолат эса жамоатчилик ўртасида ҳақли саволни туғдирди: корхона эшиги инспекторлар учун ёпилган пайтда ҳавони ким ва қандай назорат қилади?

 

Тунги мониторинг ва назоратдаги бўшлиқлар

Атмосфера ҳавоси кундузи бошқача, тунда эса бошқача хусусият касб этмайди. Бироқ ишлаб чиқариш корхоналари атрофидаги нохуш ҳолатлар айнан тунги вақтда яққолроқ сезилаётгани ҳақидаги шикоятлар кўпайиб бормоқда. Ижтимоий тармоқларда айрим ишлаб чиқариш цехлари кундузи тозалаш ускуналари ва фильтрлардан фойдаланиб, тунда уларнинг иш режимини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида фикрлар ҳам билдирилмоқда.

Албатта, бундай даъволарни барчага бирдек тааллуқли қатъий аргумент сифатида қабул қилиб бўлмайди. Бироқ шикоятлар асосида тезкор чора кўрилмаса, вақт ўтиши билан ташламаларнинг хусусияти ва зарарли излари йўқолиб кетиши табиий. Шу боис тунги экологик назорат оддий рейд эмас, балки доимий ва самарали мониторинг тизимини талаб қилади.

 

Қонунийлик ва ҳимоя: мувозанат қандай таъминланади?

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар хўжалик субъектлари объектларига кириб, фаолиятни текшириш, шунингдек, ифлослантирувчи моддалар ва чиқиндилар бўйича намуналар олиш ваколатига эга. «Экологик назорат тўғрисида»ги қонуннинг асосий мақсади ҳам ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни ўз вақтида бартараф этишдан иборатдир.

Бироқ инспекторларнинг ваколати мавжудлиги ҳар қандай корхонани исталган вақтда текшириш мумкин дегани эмас. Ҳар бир назорат тадбири қонуний асосга ва белгиланган процессуал талабларга мувофиқ бўлиши шарт. Каттақўрғондаги ҳолатда Бизнес-омбудсманнинг хабардор қилиниши ва судга мурожаат режалаштирилгани ҳам шуни кўрсатади: экологик талаблар сўзсиз бажарилиши керак, аммо жараённинг ўзи ҳам қонун доирасида амалга оширилиши лозим.

Шундай экан, масалани «экологлар ҳақ» ёки «тадбиркор ҳақ» деган содда қарама-қаршиликка келтириш нотўғри. Асосий мақсад экологик қонунчиликка риоя қилиниши билан бирга, тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқларини ҳам бирдек таъминлашдир.

 

Корхона эшиги ёпилса, муаммо йўқоладими?

Текширувга тўсқинлик қилиш вазиятнинг жиддийлигини камайтирмайди. Корхона эшиги ёпилгани билан атмосферага чиқарилаётган тутун йўқолиб қолмайди. Бундай ҳолатларда қўшимча ҳуқуқий чоралар, жумладан, маъмурий баённомалар расмийлаштириш ва суд орқали чора кўриш амалиёти ишга тушади.

Бироқ жамоатчилик учун энг муҳим жиҳат барибир ўзгаришсиз қолади: ҳавога нима чиқарилган ва унинг миқдори белгиланган меъёрларга мос келадими?

Экологик назорат учун субъектив кузатувларнинг ўзи етарли эмас. Мутахассислар учун асосий далил объектив ўлчовлар – қайси модда қанча миқдорда, қаердан ва қайси вақтда чиқарилганини кўрсатувчи лаборатория таҳлиллари ҳисобланади.

Агар аҳоли мурожаатлари мунтазам равишда тунги вақтга тўғри келаётган экан, назорат тизими ҳам шунга мослашиши керак. Бу фақат кечки рейдлар билан чекланиб қолмасдан, қуйидаги комплекс чораларни ўз ичига олиши лозим:

– автоматик мониторинг станциялари ва доимий ишлайдиган датчиклар ўрнатиш;

– чиқинди ва ташламаларни масофадан кузатиш тизимларини жорий этиш;

– фото ва видео қайд этиш воситаларидан фойдаланиш.

Бундай замонавий тизим назоратни «кимдир шикоят қилди, инспектор борди» тамойилидан хавфни эрта аниқловчи тезкор босқичга ўтказади.

 

Хулоса ўрнида

Самарқанддаги ҳолат бир корхона атрофидаги можаро сифатида бошланган бўлса-да, у экологик назорат тизимининг умумий муаммоларини очиб берди. Ҳаво девор билан чегараланмагани каби, экотизимдаги муаммолар ҳам фақат бир ҳудуд доирасида қолиб кетмайди.

Назорат воқеадан кейин эмас, хавф юзага келаётган пайтда ишлаши, аҳоли мурожаатлари эса ижтимоий тармоқлардаги навбатдаги пост эмас, балки объектив текширувга айланиши керак. Экологик назоратнинг самараси жарималар миқдори билан эмас, балки ҳавонинг тозалиги, қонунга риоя қилувчи корхоналарнинг кўпайиши ва фуқароларнинг хавфсиз муҳитда яшашини таъминлаш орқали баҳоланади.

 

Саида РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔18

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔94

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 18    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 94    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар