Давр нафаси      Бош саҳифа

Давлат бюджети ва яшил мақсадлар: ҳар бир сўм табиат муҳофазаси ва инсон манфаатига хизмат қилмоқда

Давлат бюджети – бу шунчаки молия­вий рақамлар, даромад ва харажатларнинг қуруқ жадвали эмас. Унинг ҳар бир банди, ажратилаётган ҳар бир сўми ортида одамларнинг турмуш сифати, нафас олаётган ҳавоси, ичаётган суви ва келажак авлодга қоладиган табиат манзараси мужассам.

Давлат бюджети ва яшил мақсадлар:  ҳар бир сўм табиат муҳофазаси ва  инсон манфаатига  хизмат қилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг ижроси ана шу ҳаётий мезон асосида қизғин таҳлил қилинди.

Ҳисобот даврида мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида барқарор молиялаштирилди. Айниқса, янги ташкил этилган Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш мақсадли жамғармасига 274 миллиард сўм маблағ йўналтирилгани соҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Бу маблағлар ҳисобидан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастрлари юритилмоқда, сувни муҳофаза қилиш ҳудудлари чегараланмоқда, энг муҳими – биохилма-хилликни асрашга қаратилган чуқур илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Чунки табиатни илмсиз, аниқ ҳисоб-китобсиз ва муҳофаза тизимисиз асраб бўлмайди.

Халқимизнинг чинакам умуммиллий ҳаракатига айланган «Яшил макон» лойиҳаси ҳам молиявий қўллаб-қувватлов туфайли амалий натижалар билан бойимоқда. Жорий йилнинг дастлабки олти ойида 104 гектар майдонда янги «яшил боғлар» барпо этилиб, 183 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Энг қувонарлиси, эътибор фақат кўчат экиш билан чекланмай, парваришга қаратилмоқда: 21,7 минг гектар майдондаги яшил дарахтзорлар касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилинди. Қум кўчиши ва чўлланиш хавфи юқори бўлган ҳудудларда эса 1 007 гектар ҳимоя ўрмонзорлари қад ростлади, ўрмон хўжаликлари томонидан келажак учун 8,6 миллион туп кўчат захираси яратилди. Бу кўрсаткичлар чўл бағрида ҳаёт барқарорлигини таъминлашга қаратилган муҳим тўсиқдир.

Йиғилишда молиявий тизимга илк бор татбиқ этилаётган замонавий ёндашув – «яшил» бюджетлаштириш тамойиллари атрофлича кўриб чиқилди. Тасаввур қилинг, ҳисобот давридаги 205,6 триллион сўмлик улкан давлат харажатлари атроф-муҳитга таъсири нуқтаи назаридан чуқур сараланди. Унинг 10,2 фоизи тўғридан-тўғри табиат мусаффолигига хизмат қилувчи «А» тоифага ажратилган бўлса, табиатга салбий таъсир кўрсатувчи харажатлар бор-йўғи 0,04 фоизни ташкил этди. Бу тажриба давлат маблағларининг экологик безарарлигини таъминлашда ва «яшил иқтисодиёт» сари дадил қадам ташлашда муҳим дастак бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, депутатлар кундалик ҳаётда аҳолини кўпроқ ташвишга солаётган чиқиндилар бошқаруви масаласини ҳам очиқ муҳокама қилдилар. Бугунги кунда аҳолини маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати билан қамраб олиш даражаси 64 фоизни, уларни қайта ишлаш кўрсаткичи эса атиги 6,5 фоизни ташкил этмоқда. Бу рақамлар соҳада ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўплигини, айниқса, чекка ҳудудларда чиқиндиларни саралаш инфратузилмасини тезроқ ривожлантириш, полигонларни босқичма-босқич рекультивация қилиш ва жараёнга тадбиркорларни кенг жалб этиш шартлигини кўрсатмоқда.

Давлат бюджетининг ҳар бир тийини одамларнинг тоза ва соғлом муҳитда яшашига, кўчаларнинг озодалигига, боғларнинг яшнашига йўналтирилиши керак. Халқ вакиллари томонидан амалга оширилаётган қатъий парламент назорати ҳам ана шу эзгу мақсадга – давлат маблағларининг реал самараси ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила ҳаётида сезилишига қаратилган.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ва Корея:  Ишонч,  стратегик шериклик ва  умумий тараққиёт сари

Ўзбекистон ва Корея: Ишонч,  стратегик шериклик ва умумий тараққиёт сари

🕔11:07, 18.09.2026 ✔68

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги муносабатлар бугун нафақат икки мамлакат учун, балки Марказий Осиё ва Шарқий Осиёни ўзаро боғлаб турувчи муҳим ҳамкорлик йўналишларидан бирига айланмоқда.

Батафсил
Давлат бюджети ва яшил мақсадлар:  ҳар бир сўм табиат муҳофазаси ва  инсон манфаатига  хизмат қилмоқда

Давлат бюджети ва яшил мақсадлар: ҳар бир сўм табиат муҳофазаси ва инсон манфаатига хизмат қилмоқда

🕔11:05, 18.09.2026 ✔65

Давлат бюджети – бу шунчаки молия­вий рақамлар, даромад ва харажатларнинг қуруқ жадвали эмас. Унинг ҳар бир банди, ажратилаётган ҳар бир сўми ортида одамларнинг турмуш сифати, нафас олаётган ҳавоси, ичаётган суви ва келажак авлодга қоладиган табиат манзараси мужассам.

Батафсил
Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔219

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон ва Корея:  Ишонч,  стратегик шериклик ва  умумий тараққиёт сари

    Ўзбекистон ва Корея: Ишонч,  стратегик шериклик ва умумий тараққиёт сари

    Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги муносабатлар бугун нафақат икки мамлакат учун, балки Марказий Осиё ва Шарқий Осиёни ўзаро боғлаб турувчи муҳим ҳамкорлик йўналишларидан бирига айланмоқда.

    ✔ 68    🕔 11:07, 18.09.2026
  • Давлат бюджети ва яшил мақсадлар:  ҳар бир сўм табиат муҳофазаси ва  инсон манфаатига  хизмат қилмоқда

    Давлат бюджети ва яшил мақсадлар: ҳар бир сўм табиат муҳофазаси ва инсон манфаатига хизмат қилмоқда

    Давлат бюджети – бу шунчаки молия­вий рақамлар, даромад ва харажатларнинг қуруқ жадвали эмас. Унинг ҳар бир банди, ажратилаётган ҳар бир сўми ортида одамларнинг турмуш сифати, нафас олаётган ҳавоси, ичаётган суви ва келажак авлодга қоладиган табиат манзараси мужассам.

    ✔ 65    🕔 11:05, 18.09.2026
  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 219    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 198    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 246    🕔 16:35, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар