Экология      Бош саҳифа

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Тадбиркорлик фаолияти экологик меъёрларни сақлаган ҳолда изчил ривожланишини давлат ҳамиша қўллаб-қувватлаб келмоқда. Экология соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда шу мавзу диққат марказида бўлди.

Мулоқот чоғида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов экологик экспертиза тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган янги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашув давомида экологик экспертиза тизимида сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди. Хусусан, коррупция ва ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш, давлат хизматларини рақамлаштириш, экспертиза хулосалари сифатини ошириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, янги «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш» тўғрисидаги Қонун ҳамда унинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 234-сон қарори экологик экспертиза тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Янги тартибга мувофиқ, экологик экспертиза объектлари тоифалари 4 тадан 3 тагача қисқартирилди, айрим фаолият турлари эса тоифалаш рўйхатидан чиқарилди. Шу билан бирга, айрим ишлаб чиқариш турлари уларнинг қуввати ва экологик хавф даражасидан келиб чиқиб қайта таснифланди. Жумладан, аффинаж корхоналари аффинаж фаолияти ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишларига ажратилди. Паррандачилик фермалари ҳамда фармацевтика ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар эса ишлаб чиқариш қуввати ва фаолият хусусиятига қараб 1, 2 ва 3-тоифаларга ажратилди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг 14 августидан бошлаб экологик экспертизалар Вазирлар Маҳкамасининг «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг янги механизмларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 234-сон қарори талаблари асосида янги тартибда амалга оширилади.

Очиқ мулоқот давомида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан иштирок этган тадбиркорларнинг таклиф ва эътирозлари тингланди ҳамда уларга атрофлича жавоб берилди.

Муҳокамаларда асосий эътибор Президентнинг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сон қарори ижроси доирасида автоматик ва фон мониторинг станцияларини ўрнатиш, уларни Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилиш масалаларига қаратилди

Тадбиркорлар томонидан айрим хўжалик юритувчи субъектлар учун бундай мониторинг станциялари ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Мазкур масалалар юзасидан конструктив фикр алмашилиб, амалдаги талабларни амалиётда қўллаш механизмлари муҳокама қилинди.

Якунда мониторинг станцияларини ўрнатиш бўйича масъул ташкилотларга аниқ вазифалар белгиланди. Экологик экспертиза жараёнида объект фаолиятининг хусусиятидан келиб чиқиб автоматик ва фон мониторинг станцияларини ўрнатиш бўйича талабларни қўллаш, атмосфера ҳавосига ташламалари мавжуд бўлмаган объектларга бундай талабларни қўймаслик, зарур ҳолларда эса мутахассислар иштирокида объектларни жойига чиқиб ўрганиш ва тадбиркорларга амалий тушунтиришлар бериш бўйича манзилли топшириқлар берилди.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар