Экология      Бош саҳифа

Экология қўмитаси раисининг парламентга жавоби: Экологик таълим ва тарғибот давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А.Абдуҳакимовнинг 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан юборилган парламент сўровига жавоби дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Экология қўмитаси раисининг парламентга жавоби:  Экологик таълим ва  тарғибот давлат  сиёсатининг  муҳим  йўналишига айланди

Берилган жавобга кўра, қарор ижроси доирасида экологик тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил этилган, аҳолига экологияга оид қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган акциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бош­қа тадбирлар ўтказилган. Айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини шакллантириш ва уларда она табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини уйғотишга қаратилган «Экологик бурчаклар» ва «Экологик йўлакчалар» ташкил этилган. Умумтаълим мактабларида «Табиатни асрашда менинг ҳиссам» туркумидаги тадбирлар ҳамда «Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» республика кўрик-танлови ўтказилган.

Шунингдек, касбий ва олий таълим муассасаларида «Яшил қаҳрамон», «Яшил макон», «Ўзбекистон эковолонтёр талабалар ҳаракати» каби лойиҳалар амалга оширилиб, экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган янги ташаббуслар йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб тегишли касбий таълим йўналиш­ларига «Амалий экология», «Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси», «Экология ҳуқуқи ва бошқаруви», «Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар экологияси» каби фанлар жорий этилди. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамкорлигида маҳаллаларда аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган 61 мингдан ортиқ тарғибот тадбири ўтказилган. Жавобда, шунингдек, соҳа мутахассислари малакасини ошириш, халқаро экологик тадбирларни ташкил этиш ва экологик қонунчилик ижросини таъминлаш бўйича бажарилган ишлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилган.

Қўмита мажлисида депутатлар томонидан концепцияда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш, экологик таълим ва тарғибот ишлари самарадорлигини янада ошириш ҳамда муассасалараро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилиб, якунда тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар